К. Б. Ҳайитбоев замонавий дарс тузилмалари


-машғулот. Такрорлаш ва умумлаштириш дарси


Download 241.5 Kb.
bet13/18
Sana24.12.2022
Hajmi241.5 Kb.
#1064072
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
zamonavij dars tuzilmalari

7-машғулот. Такрорлаш ва умумлаштириш дарси
Биз 4-машғулотимизда такрорлаш дарси ҳақида сўз юритган эдик. Хўш, такрорлаш дарси билан такрорлаш ва умумлаштириш дарсининг ўртасида қандай фарқ бор. Фарқи шундаки, такрорлаш дарсида ўқувчиларнинг олдинги дарс машғулотларида ўзлаштирган билим ва кўникмаларни қайта такрорлашлари уларни мустаҳкамлайдилар. Такрорлаш ва умумлаштириш дарсларида эса ўқув дастурида кўрсатилган бир боб ёки бўлим бўйича такрорлаш амалга оширилади. Ушбу дарсларда йўналтирувчи матнлар билан ишлаш юқори самарадорликни таъминлайди. Ҳар бир таълим олувчи тўлдирган индивидуал натижалар карточкасини, гуруҳ ўз ишини бажаргандан сўнг ўрганиб чиқилади. Индивидуал натижалар карточкаси:
 бизга, ҳар бир таълим олувчининг ишини баҳолаш имконини беради;
 унинг асосий маҳоратини ривожланиши кўрсатади;
 биттадан кўп жавобга эга саволларни ўз ичига олиши мумкин. Бу, таълим олувчиларни, ўз фикр-мулоҳазаларини айтишга ва ўргатишга ва ўрганган нарсаларини идрок қилишга рағбатлантириади;
вазифани бажариш пайтида, ҳар бир таълим олувчи нималарга жавоб бериши лозимлигини тушуниш имкониятини беради.
Такрорлаш ва умумлаштириш дарсининг тузилмаси:

  • ташкилий қисм;

  • ўтилган мавзу ёки мавзулар туркумининг аҳамияти, дарснинг мақсади ва режасининг ўқитувчи томонидан баён этилиши;

  • ўқувчилар томонидан якка тартибда ва кичик гуруҳларда жамоа бўлиб такрорлашга оид ҳамда умумлаштирувчи характерга эга бўлган ёзма ва оғзаки топшириқлар бажарилиши;

  • бажарилган топшириқларни баҳолаш ва хатолар устида ишлаш;

  • дарс ўқув мақсадларига эришилганликни, яъни ўзлаштирилган янги билим ва кўникмаларни баҳолаш;

  • дарсга якун ясаш ва уйга вазифа бериш.

Такрорлаш ва умумлаштириш дарсининг технологик харитаси




Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling