К. Б. Ҳайитбоев замонавий дарс тузилмалари


Download 241.5 Kb.
bet14/18
Sana24.12.2022
Hajmi241.5 Kb.
#1064072
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
zamonavij dars tuzilmalari

Дарс босқичлари

Ўқитувчи фаолияти

Ўқувчи фаолияти

Тавсия этиладиган методлар

Тайёрлов

Дарс мақсади, натижаларини белгилайди, технологик харита тузади, таълим методларини, дарс шаклини, баҳолаш мезонлари ва усулларини аниқлайди, топшириқлар тузади







Кириш

  • Ташкилий қисм

  • ўтилган мавзу ёки мавзулар туркумининг аҳамияти, дарснинг мақсади ва режасининг ўқитувчи томонидан баён этилиши.

Дафтарга қайд этадилар

Оғзаки
Ақлий хужум
Кичик гуруҳларда ишлаш



Асосий

  • ўқувчилар томонидан якка тартибда ва кичик гуруҳларда жамоа бўлиб такрорлашга оид ҳамда умумлаштирувчи характерга эга бўлган ёзма ва оғзаки топшириқлар бажарилиши;

  • бажарилган топшириқларни баҳолаш ва хатолар устида ишлаш;




Амалий машқ бажарадилар

Берилган топшириқ бўйича ижодий иш бажарадилар


Бажарилган топшириқларни баҳолаш ва хатолар устида ишлайдилар



Якка тартибда ишлаш
Йўналтирувчи матнлар билан ишлаш
Кичик гуруҳларда ишлаш

Давра суҳбати



Якуний

    • дарснинг ўқув мақсадларига эришилганини, яъни ўзлаштирилган янги билим ва кўникмаларни баҳолаш;

    • дарсга якун ясаш ва уйга вазифа бериш.

Натижаларини тақдимот қиладилар
Дафтарга қайд этадилар

Кичик гуруҳларда ишлаш

Ўқувчиларнинг такрорлаш ва умумлаштириш дарсларида кичик гуруҳда ишлаш пайтида гуруҳнинг самарадорлиги нафақат вазифани амалга оширувчи сифатида қизиқтиради (объектив самарадорлик), балки аъзоларни ривожланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга (субъектив самарадорлик). Бу ҳолда, кўпинча, кичик гуруҳ вазифани бажарганлиги ҳам муҳим эмас, буни, муҳокама ёки ҳимоя пайтида биргаликда қилиш мумкин. Муҳими, вазифани бажариш пайтида қандай усуллардан фойдаланилган, гуруҳ қандай ахборотларни ишлатган ва бунда, ҳамкорлар қай даражада қатнашганлигидир.
Якун ясашда, олинган маълумотлар ва билимлар ҳамда гуруҳда ишлаш самарадорлиги тўғрисида тушунча пайдо бўлиши ҳам эътиборга олиниши керак. Фикр-мулоҳазалар натижалар варақасига ёзиб борилади.
Иш тугагандан сўнг, ўқувчилар билан, улар қандай янги маҳоратга эга бўлганликлари, иш бўйича қандай натижалар олганликларини ва муҳокама қилинг. Ўқувчилар тажриба орттирган сари, кўпроқ, яна нималарни ўрганишлари кераклиги тўғрисида эмас, балки ўрганган нарсалари тўғрисида гапира бошлайдилар.
Гуруҳнинг барча аъзоларини янги қарорларини ва мулоҳазаларни қайд этиб ўтилади. Ҳар бир таклифни етарлича муҳокама қилинг. Агар у, ижодий (ностандарт) бўлса, унга эришиш учун зарур бўлган барча маҳоратларни санаб ўтилади.

Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling