К. Б. Ҳайитбоев замонавий дарс тузилмалари


-машғулот. Ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни амалда қўллаш дарси


Download 241.5 Kb.
bet11/18
Sana24.12.2022
Hajmi241.5 Kb.
#1064072
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
zamonavij dars tuzilmalari

6-машғулот. Ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни амалда қўллаш дарси
Ўқувчиларга дарс беришнинг асосий мақсадларидан бири ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни амал қўллай олишга ўргатишдир. Ўқувчилар дарсда олган билимларини амалда қандай қўллай оладилар? Биз ўқитувчилар бининг учун дарс жараёнини қандай ташкил қиламиз лозим? Ўзлаштирилган билимларни амалда қўллаш учун асосий эътибор машқларга қаратилади. Ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўриш вақтидаёқ, яъни мақсадларни белгилаш пайтида мавзуга боғлиқ қандай машқларни бажариш лозимлигини эътиборга олиш зарур. Машқларни бажаришда кичик гуруҳларда ишлаш, давра суҳбати, индивидуал машқлар, муаммоли топшириқлар, тадқиқод, моделлаштириш каби методлар яхши самара бериши мумкин. Ўқувчиларнинг машқларни бажаришдаги креативлик ва импровизация рағбатлантирилади.


Ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни амалда қўллаш дарсининг тузилмаси:

    • ташкилий қисм (ўқувчиларни дарсга психологик тайёрлаш ва мотивация);

    • дарс мавзуси ва мақсадини эълон қилиш;

    • амалий кўникмаларни эгаллаш учун зарур бўладиган билимларни, назарий материалларни қайтариш;

    • назарий билимларни стандарт вазиятларда қўллаш орқали дастлабки кўникмани шакллантириш ва мустаҳкамлаш;

    • билим ва кўникмаларни ўзгарган шароитларда қўллаш машқларини бажариш;

    • билим ва кўникмаларни ижодий қўллаш;

    • ўзлаштирилган кўникма асосида малакани шакллантирувчи машқларни бажариш;

    • дарснинг ўқув мақсадларига эришилганини, яъни ўзлаштирилган янги билим ва кўникмаларни баҳолаш;

    • дарсга якун ясаш ва уйга вазифа бериш.

Ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни амалда қўллаш дарсининг технологик харитаси




Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling