К. Б. Ҳайитбоев замонавий дарс тузилмалари


-машғулот. Такрорлаш дарсида нималарга аҳамият берилади?


Download 241.5 Kb.
bet8/18
Sana24.12.2022
Hajmi241.5 Kb.
#1064072
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
zamonavij dars tuzilmalari

4-машғулот. Такрорлаш дарсида нималарга аҳамият берилади?
Биз ўтган машғулотларимизда бир неча дарс тузилмалари ва технологик хариталар тўғрисида тушунча бериб ўтдик. Бугунги мавзуимизда эса такрорлаш дарсларини ташкил этиш йўлларини кўрсатиб ўтамиз. Такрорлаш дарси ўқувчиларнинг олдинги дарс машғулотларида ўзлаштирган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, уларнинг хотирасида узоқ вақт сақланишига эришишдир. Такрорлаш дарсларида “Ақлий ҳужум”, “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Давра суҳбати” каби фаол ўқитиш методларидан фойдаланиш яхши самара беради. Бу хилдаги таълим методлари ўқувчиларни мустақил фикрлаш доираларини кенгайтиради, улар муаммога ижодкорлик билан ёндашишларига ҳаракат қиладилар, ўрганилган билимларни узоқ вақт хотирада сақланиб қолинишига ёрдам беради. Такрорлаш дарсларини ташкил қилишда дарс мақсадини тўғри қўйиш зарур. Дарс мақсади аниқ натижаларни кўзлаб қўйилгандагина белгиланган натижага эришиш мумкин.
Такрорлаш дарсларининг тузилмаси қуйидаги элементлардан иборат:

  • ташкилий қисм;

  • таълим берувчи, тарбияловчи ва ривожлантирувчи вазифалар қўйиш;

  • асосий тушунча, билим, кўникма, фаолият (ақлий ва амалий) турларни такрорлашга мўлжалланган уй вазифасини текшириш;

  • такрорлаш натижасини умумлаштириш ва бажарилган ишларни дарс мобайнида текшириш;

  • уйга вазифа.




Такрорлаш дарсининг технологик харитаси



Дарс босқичлари

Ўқитувчи фаолияти

Ўқувчи фаолияти

Тавсия этиладиган методлар

Тайёрлов

Дарс мақсади, натижаларини белгилайди, технологик харита тузади, таълим методларини, дарс шаклини, баҳолаш мезонлари ва усулларини аниқлайди, топшириқлар тузади







Кириш

  • ташкилий қисм;

  • таълим берувчи, тарбияловчи ва ривожлантирувчи вазифалар қўйиш;

  • асосий тушунча, билим, кўникма, фаолият (ақлий ва амалий) турларни такрорлашга мўлжалланган уй вазифасини текшириш.

Дафтарга қайд этадилар

Оғзаки
Ақлий хужум

Асосий

  • такрорлаш натижасини умумлаштириш ва бажарилган ишларни дарс мобайнида текшириш

Амалий машқ бажарадилар
Натижаларини тақдимот қиладилар

Кичик гуруҳларда ишлаш
Давра суҳбати

Якуний

  • уйга вазифа

Дафтарга қайд этадилар

Кичик гуруҳларда ишлаш

Такрорлаш дарсларида ўқувчиларнинг муаммо устида мустақил, ҳамкорликда ишлашлари ва уларнинг ўзлари бажарилган топшириқларни тақдимот қилишлари педагогика фанида бир-бирини ўқитиш деган атама билан тушунтирилади. Ўқувчиларнинг тақдимотлар пайтида ўз фикр-мулоҳазаларининг билдиришлари, бир-бирларининг камчиликларини тўлдиришлари бошқа ўқувчиларнинг билмаган нарсаларини ўрганиб олишларига ёрдам беради. Айниқса такрорлаш дарсларида бундай методлардан фойдаланиш ўрганилган ўқув материалини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга олиб келади.



Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling