К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet201/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Дебиторлар, жами


220,230,240,240,250,260,270,280,290,300,310- сатрлар суммаларининг йиғиндиси кўрсатилади

211

Шундан: муддати ўтгани

Маълумот тариқасида дебиторлик қарзларнинг муддати ўтиб кетган қисми (90 кундан ортиқ муддатда тўланмаган қисми) кўрсатилади

220

Буюртмачилар ва харидорларнинг қарзи

Харидор ва буюртмачилардан келиб тушадиган счётларни акс эттиришга мулжалланган 4000 –счётнинг дебет қолдиғи суммасидан шубҳали резервлар ҳисоби учун мўлжалланган 4900 счётнинг кредит қолдиғи суммаси айиришдан кейин қолган сумма кўрсатилади

230

Алоҳида ажратилган бўлинмаларнинг қарзи

Корхонанинг алоҳида бўлинмалари (филиаллари, ваколатхоналари)нинг қарзларини акс эттиришга мўлжалланган 4110-счётнинг дебет қолдиғи суммаси кўрсатилади

240

Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзи

Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзларини акс эттиришга мўлжалланган 4120- счетнинг дебет қолдиғи суммаси кўрсатилади

250

Ходимларга берилган бўнаклар

Ходимларга иш ҳақи, хизмат сафарлари, умумхўжалик мақсадларида берилган бўнаклар ҳисоби учун мўлжалланган 4210-4290 ёсчётларнинг дебет қолдиқлари суммаларининг йиғиндиси кўрсатилади

260

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга ўтқазилган бўнакларнинг ҳисоби учун мўлжалланган 4310-4390 счётларнинг дебет қолдиқлари суммалари йиғиндиси кўрсатилади

270

Бюджетга солиқ ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари

Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича ўтқазилган бўнаклар ҳисоби учун мўлжалланган 4410-счётнинг дебет қолдиғи суммаси кўрсатилади

280

Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари

Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисби учун мўлжалланган 4510-4530 счётларнинг дебет қолдиқлари суммаларининг йиғиндиси кўрсатилади

290

Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи

Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзларини ҳисоби учун мўлжалланган 4610- счётнинг дебет қолдиғи суммаси кўрсатилади

300

Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзи

Ходимларнинг бошқа операциялар (олинган кредит ва қарзлар, камомадлар ва бошқа операциялар) бўйича қарзлари ҳисоби учун мўлжалланган 4710-4790 счётларнинг дебет қолдиқлари суммаларининг йиғиндиси кўрсатилади

310

Бошқа дебиторлик қарзлари

Ушбу сатрда юқоридаги сатрларга кирмай қолган бошқа дебиторлик қарзларни (фоизлар, дивидендлар, роялти, ижара тўловлари, жарималар ва бошқалар бўйича дебиторлик қарзлар) акс эттиришга мўлжалланган 4810-4890 счётларнинг дебет қолдиқлари суммаларининг йиғиндиси кўрсатилади

320

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling