К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


YII-боб. ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАРНИНГ (ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗЛАРНИНГ ) ҲИСОБИ


Download 0.73 Mb.
bet130/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   264
Bog'liq
Булим-1

YII-боб. ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАРНИНГ (ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗЛАРНИНГ ) ҲИСОБИ


7.1.Олинадиган счётларнинг (дебиторлик қарзларнинг) моҳияти, турлари ва
улар ҳисобининг вазифалари
Олинадиган счётлар деганда харидорлар ва буюртмачиларнинг сотилган товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун, шунингдек турли юридик ва жисмоний шахсларнинг маълум мақсадларда олган маблағлари учун корхона олдидаги дебиторлик қарзлари тушунилади. Бухгалтерия ҳисобида олинадиган счётларни асосан муддати и характери бўйича акс эттириш тартиби кенг қўлланилади.
Муддат белгиси олинадиган счётларни турли жиҳатлари бўйича гуруҳлашга имкон беради, жумладан ҳисобот даврлари, тўлов ва даъво муддатлари, шунингдек келиб тушиш эҳтимолига кўра.
Ҳисобот даврларига кўра олинадиган счётлар қисқа муддатли ( бир йилгача) ва узоқ муддатли (бир йилдан ошиқ) бўлиши мумкин.
Тўлов муддатига кўра олинадиган счётлар тўлов муддати ўтмаган ва тўлов муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзларга бўлинади. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган тартибга асосан 90 кунгача олинмаган счётлар муддати ўтмаган, 90 кундан ортиқ муддатда тўланмаган счётлар тўлов муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзлари бўлиб ҳисобланади. Республикамиз қонунларига мувофиқ 90 кундан тўлов муддати ошиб кетган дебиторлик қарзларига йўл қўйганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари маъмурий ва молиявий жаъзога тортилади.
Даъво муддатига кўра олинадиган счётлар даъво муддати ўтиб кетмаган ва даъво муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзларга бўлинади. Тўлов муддати 3 йилдан ошмаган олинадиган счётлар даъво муддати ўтмаган дебиторлик қарзлари, тўлов муддати 3 йилдан ошиб кетган олинадиган счётлар эса даъво муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзлари бўлиб ҳисобланади. Республикамиз қонунларига мувофиқ даъво муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзлари балансдан чиқарилиши , даъво муддати ўтиб кетмаган дебиторлик қарзлари асоссиз балансдан чиқарилмаслиги лозим.
Келиб тушиш эҳтимолига кўра олинадиган счётлар келиб тушуши шубҳали ва келиб тушиши шубҳасиз бўлган дебиторлик қарзларга бўлинади. Шубҳали дебиторлик қарзлар деганда, одатда, инқирозга учраган, фаолиятини тўхтатиб қўйган ёки умуман ёпилиб кетган, катта миқдорда кредиторлик қарзларга эга бўлган, тўлов қобилиятига эга бўлмаган, фаолияти учун суд ва прокуратура органлари олдида жавоб бераётган юридик ва жисмоний шахсларнинг корхона олдидаги қарзлари тушунилади. Шубҳали қарзлар суд органлари орқали ўндирилади, ўндириш имконияти бўлмаганда корхонанинг зарарига олиб борилади.
Характерига кўра олинадиган счётлар товар характеридаги ва нотовар характеридаги дебиторлик қарзларга бўлинади. Товар характеридаги олинадиган счётларга бевосита товар операцияларига даҳлдор бўлган дебиторлик қарзлари, масалан харидор ва буюртмачиларнинг қарзлари, таъминотчиларнинг олган аванслар бўйича қарзлари киради. Бевосита товар операциялари билан боғлиқ бўлмаган олинадиган счётлар нотовар характеридаги дебиторлик қарзлари ҳисобланади. Уларга, масалан, ходимларнинг қарзлари, таъсисчиларнинг қарзлари, бюджет ва ижтимоий суғурта органларининг қарзлари ва бошқалар киради.
Дебиторлик қарзлар ҳисоблаш тамойилига мувофиқ хўжалик операциялари юз берган санадан бошлаб тан олинади. Тан олинган дебиторлик қарзлари бошланғич (дастлабки) қийматда ва соф қийматда баҳоланади. Дебиторлик қарзлар бухгалтерия ҳисоби счётларида бошланғич қийматида, баланс ва ҳисоботнинг бошқа шаклларида эса соф қийматида акс эттирилади

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling