К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Дебет 9620 « Валюта курслари фарқларидан кўрилган зарарлар» Кредит


Download 0.73 Mb.
bet133/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Дебет 9620 « Валюта курслари фарқларидан кўрилган зарарлар»
Кредит 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар “

Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларнинг аналик ҳисоби уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида юритилади.



  • 4020 “ Олинган векселлар” –ушбу актив счёт ҳисоб-китоблар векселлар асосида амалга оширилганда қўлланилади ва олинган векселлар бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиради. Ушбу счётнинг дебетида олинган векселлар, кредитида эса уларнинг тўланиши акс эттирилади.

Вексел – бу харидор ёки буюртмачининг сотувчига қарзини маълум бир муддатдан сўнг тўлаш бўйича олган мажбуриятини акс эттирувчи ҳужжат. Векселлар оддий ва мураккаб, фоизли ва фоизсиз бўлади.
Оддий векселлар –бу фоизлар фақат векселнинг асосий суммасидан тўланадиган векселлар. Асосий сумма бўлиб, векселнинг номинал қиймати, яъни босмахона усулида векселда кўрсатилган қиймат, ҳисобланади.
Мураккаб векселлар –бу фоизлар келгуси даврларда асосий сумма ва олдинги давр учун ҳисобланган фоизлар суммаси билан бирга олинган қийматдан ҳисобланадиган векселлар.
Фоизли векселлар – бу ҳисобланадиган фоиз миқдори олдиндан босмахона усулида акс эттирилган векселлар.
Фоизсиз векселлар – бу ҳисобланадиган фоиз миқдори олдиндан босмахона усулида акс эттирилмаган векселлар.
Векселлар бўйича фоизларнинг суммаси (Фс) векселнинг асосий суммаси бўлган номинал қийматини (Нқ) йиллик фоиз миқдорига (Фм) кўпайтириш ва 100% га бўлиш, топилган суммани йилдаги календар кунлар сонига бўлиш (365 кун) ва векселни ҳисобот даврида ҳақиқатда ҳаракатда бўлган кунлари сонига (К) кўпайтириш йўли билан топилади, яни


Фс = Нқ х Фм : 100% : 365 х К


Сотувчига харидор ёки буюртмачи дебиторлик қарзини ўрнига векселлар берганда қуйидаги ёзув қилинади:


Дебет 4020 “Олинган векселлар”
Кредит 4010 “ Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”
Оддий ва мураккаб , фоизли ва фоизсиз векселлар бўйича шартномага асосан ҳисобланган фоизлар суммасига қуйидаги ёзувлар қилинади:

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling