К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Дебет 4830 “ Олинадиган фоизлар” Кредит


Download 0.73 Mb.
bet134/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Дебет 4830 “ Олинадиган фоизлар”
Кредит 9530 “ Фоизлар кўринишидаги даромадлар”
Векселлар қиймати ва улар бўйича фоизлар келиб тушганда қуйидаги ёзувлар қилинади:
Дебет 5010 “Касса”, 5110 “Ҳисоб –китоб счёти” , 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 «Чет эллардаги валюта счётлари», 6810 « Қисқа муддатли банк кредитлари» ва бошқалар.
Кредит 4020 “Олинган векселлар”, 4830 “ Олинадиган фоизлар”



  • 4110 «Алоҳида ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар» ва 4120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар» -ушбу счётлар корхонанинг алоҳида ажратилган бўлинмалари (филиаллари ва ваколатхоналари), шунингдек унинг таъсис этилган шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари билан ҳисоб –китобларининг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган. Ушбу счётларни юритиш тартиби 4010–счётни юритиш тартибига тўлиқ ўхшашдир.



Таъминотчилар билан олинган счётлар бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳисоби. 21-сон БҲМС га мувофиқ таъминотчиларга товар-моддий бойликлар (ТМБ) ва бошқа активлар учун, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан аванс тариқасида ўтқазиб берилган маблағлар бўйича ҳисоб китобларнинг ҳолати ва ҳаракати 4310 «Таъминотчилар ва пудратчиларга ТМБ учун ўтқазиб берилган аванслар», 4320 «Таъминочиларга ва пудратчиларга узоқ муддатли активлар учун ўтқазилган аванслар» ва 4330 «Бошқа берилган аванслар» счётларида акс эттирилади. Ушбу счётларнинг дебет томонидаги ёзувлар таъминотчилар ва пудратчиларга кассадан (счёт № 5010), ҳисоб-китоб счётидан ( счёт № 5110 ), валюта счётидан (счёт 5210,5220), банкдаги ссуда счётларидан (счёт № 6810) ўтқазиб берилган аванс суммаларини кўрсатади. Бу суммалар таъминотчилар ва пудратчилардан ТМБ, бошқа активлар ва хизматларни олинишига қараб улар олидидаги кредиторлик қарзларни ёпилишига йўналтирилади ва бу бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 6010 «Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
Кредит 4310 « Таъминотчилар ва пудратчиларга ТМБ учун ўтқазиб берилган бўнаклар», 4320 « Таъминочиларга ва пудратчиларга узоқ муддатли активлар учун ўтқазилган бўнаклар» , 4330 « Бошқа берилган бўнаклар».
Импорт билан боғлиқ операциялар бўлганда, аванс тариқасида мавжуд бўлган дебиторлик қарзлар бўйича ижобий ва салбий валюта курслари вужудга келиши мумкин. Бундай фарқлар худди 4010- счётга ўхшаб бухгалтерия ёзувлари билан мос равишда молиявий фаолият бўйича даромад (счёт № 9540) ва зарарлар (счёт № 9620) га олиб борилади.
Агар таъминотчи ва пудратчиларга ўтқазилган бўнаклар қайтариб олинса, у ҳолда қуйидаги ёзувлар қилинади:
Дебет 5010 “Касса”, 5110 “Ҳисоб –китоб счёти” , 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 «Чет эллардаги валюта счётлари», 6810 « Қисқа муддатли банк кредитлари» ва бошқалар
Кредит 4310 « Таъминотчилар ва пудратчиларга ТМБ учун ўтқазиб берилган бўнаклар», 4320 « Таъминочиларга ва пудратчиларга узоқ муддатли активлар учун ўтқазилган бўнаклар» , 4330 « Бошқа берилган бўнаклар».



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling