К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


« Ходимларга берилган бошқа бўнаклар»


Download 0.73 Mb.
bet137/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   264
Bog'liq
Булим-1

4290 « Ходимларга берилган бошқа бўнаклар» - бу актив счёт корхонанинг ўз ходимларига юқоридаги счётларда акс эттирилмаган мақсадлар учун ҳисобот даври ичида берган маблағларининг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган. Бундай аванслар бўлиб, масалан, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва молларини бозорлардан сотиб олиш, иш жойлари корхонанинг маъмурий биносидан узоқ жойларда жойлашган ходимларнинг иш ҳақларини тарқатиш , телефон-телеграф харажатларини тўлаш учун берилган бўнаклар ҳисобланади. Ходимларга бундай бўнаклар кассадан чиқим касса ордерлари асосида берилади. Берилган бўнак суммаларига чиқим касса ордерлари асосида қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади:

Дебет 4290 «Ходимларга берилган бошқа аванслар »
Кредит 5010 «Касса»
Берилган бўнаклар ходимлар билан якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишда эътиборга олинади ва ходимнинг тасдиқланган бўнак ҳисоботига асосан ёпилади, яъни:
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 9420 «Маъмурий–бошқарув харажатлари» , 1010-1090 «Материаллар счётлари»,1100 «боқувдаги ва ўстиришдаги моллар», 6710 « Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» ва бошқалар
Кредит 4240 «Ходимларга берилган бошқа бўнаклар »
Агар берилган бўнак суммаси ходимнинг тасдиқланган бўнак ҳисоботи суммасидан кўп бўлган бўлса, у ҳолда ортиқча берилган суммалар юқорида келтирилган тартибга ўхшаб корхона кассасига қайтарилади ёки ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади
Ходимларга берилган авансларнинг аналитик ҳисоби ушбу счёт бўйича ҳам ҳар бир ходим бўйича олиб борилади
7.4.Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тўланган бўнакларнинг ҳисоби


Бюджетга тўланган бўнакларнинг ҳисоби. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси, шунингдек солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлашга мувофиқ корхоналар солиқлар бўйича бўнак тўловларини белгиланган муддатларда амалга ошириб боришлари лозим. Бундай бўнак тўловлари, жумладан, акциз солиғи, ҚҚС ва даромад(фойда) солиғи ва бошқа солиқларга бевосита даҳлдордир. 21-сон БХМС га мувофиқ бюджетга тўланган бўнак тўловлари билан боғлиқ дебиторлик қарзларнинг ҳисоб-китоблари 4410 “ Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” счётида акс эттирилади. Корхоналар ўзларининг ишчи счётлар режасида солиқлар ва йиғимларнинг ҳар бир турига алоҳида счётларни очишлари мумкин, масалан, 4411 “ҚҚС бўйича бюджетга бўнак тўловлари”, 4412 “Акциз бўйича бюджетга бўнак тўловлари” 4413 “ Даромад(фойда) солиғи бўйича бюджетга бўнак тўловлари” ва шу каби бошқалар. Ушбу счётларнинг дебет тарафида ва 5110 « Ҳисоб–китоб счёти»нинг кредитида бюджетга ўтқазилган бўнак тўловлари тўлов топшириқномалари ёки солиқ идорасининг инкассо топшириқномалари асосида акс эттирилади. Ҳисобот даври тугагач, солиқ бўйича якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилганда, ушбу счётлар охирги қарзни топишда эътиборга олинади, яъни:

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling