К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Дебет 6710 «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар», 5010 «Касса» Кредит


Download 0.73 Mb.
bet136/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Дебет 6710 «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар», 5010 «Касса»
Кредит 4220 « Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар»
Ходимларга хизмат сафарлари учун берилган бўнакларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ходим бўйича олиб борилади.
Чет элга хизмат сафарига юборилаётган шахсларга аванслар чет эл валютасида берилади. Бундай аванслар суммасини банкдан олиниши ва берилиши махсус Тартибга асосан амалга оширилади ва ҳисобга олинади.

  • 4230 «Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар» - бу актив счёт корхонанинг ўз ходимларига умумхўжалик харажатлари учун ҳисобот даври ичида берган маблағларининг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган. Бундай бўнаклар, одатда, майда хўжалик буюмларини нақд сотиб олиш ва учун хўжалик ишлари бўйича моддий жавобгар бўлган шахсларга берилади. Ходимларга умумхўжалик мақсадларидаги бўнаклар кассадан чиқим касса ордерлари асосида берилади. Берилган бўнак суммаларига чиқим касса ордерлари асосида қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади:

Дебет 4230 «Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар»
Кредит 5010 «Касса»
Берилган бўнаклар ходимлар билан якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишда эътиборга олинади ва ходимнинг тасдиқланган бўнак ҳисоботига асосан ёпилади, яъни:
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 9420 «Маъмурий–бошқарув харажатлари» , 1010-1090 «Материаллар счётлари» ва бошқалар
Кредит 4230 «Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар»

Агар берилган бўнак суммаси ходимнинг тасдиқланган бўнак ҳисоботи суммасидан кўп бўлган бўлса, у ҳолда ортиқча берилган сумма корхона кассасига қайтарилади ёки ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади, яъни:


Дебет 6710 «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар», 5010 «Касса»
Кредит 4230 “ Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар»
Ходимларга умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнакларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ходим бўйича олиб борилади
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling