К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Дебет 9430 “ Бошқа операцион харажатлар” Кредит


Download 0.73 Mb.
bet144/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Дебет 9430 “ Бошқа операцион харажатлар”
Кредит 4910 “Шубҳали қарзлар бўйича резерв”

Шубҳали қарзлар даъво муддатлари ўтгандан сўнг ёки уларни даъво муддати ўтмасдан олдин ҳисобдан чиқаришга етарли асослар бўлганда, масалан дебитор корхонанинг ёпилиб кетганлиги аниқ бўлса, ташкил этилган резерв ҳисобидан ҳисобдан чиқарилади ва унга қуйидагича бухгалтерия ёзуви қилинади:


Дебет 4910 “Шубҳали қарзлар бўйича резерв”
Кредит Дебиторлик қарзлар счётлари ( 4010-4020,4110-4120,4310-4330,4810-4890 ).
Ҳисобот йилнинг охирига келиб ишлатилмайин қолинган резерв суммаси корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилган тартибга мувофиқ келгуси йилга қолдиқ сифатида ўтқазилиши ёки бекор қилининиши мумкин. Агар шубҳали қарзлар резерви келгуси йилга ўтқазилса, у ҳолда унинг суммасига балансда дебиторлик қарзлар кам қилиб кўрсатилади. Агар шубҳали қарзлар резервининг ишлатилмайин қолинган қисми бекор қилинса, у ҳолда ушбу суммага резервга ажратма суммаси сторно қилинади, яъни қуйидаги қизил рангдаги бухгалтерия ёзуви берилади:
Дебет 9430 “ Бошқа операцион харажатлар”
Кредит 4910 “Шубҳали қарзлар бўйича резерв”
Шубҳали қарзлар бўйича резернинг аналитик ҳисоби шубҳали қарзлар ва уларнинг муддатларига қараб юритилади. Корхонанинг ҳисоб сиёсатида шубҳали қарзлар бўйича резерв ташкил этиш кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолларда мавжуд шубҳали қарзларни ҳисобдан чиқариш бевосита корхонанинг бошқа операцион харажатларига (9430 –счёт) олиб борилади.
Ўз-ўзини синаш учун тест савол-жавоблари



1.Дебиторлик қарзлар - бу
а) корхонанинг хусусий капитали
б) корхонанинг мажбуриятлари
в) олинадиган счётлар
г) корхонанинг фойдаси
2.Қуйидагиларнинг қайси бири тўғри
а) Дебиторлик қарзлар миллий валютада бошланғич қийматда ҳисобга олинади
б) Дебиторлик қарзлар чет эл валютасида ҳисобга олинади
в) Дебиторлик қарзлар миллий валютада соф қийматда балансда акс эттирилади
г) Дебиторлик қарзлар ҳоҳлаган валютада ҳисобга олинади

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling