К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Муддати узайтирилган харажатларнинг ҳисоби


Download 0.73 Mb.
bet187/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   264
Bog'liq
Булим-1

11.7.Муддати узайтирилган харажатларнинг ҳисоби

21-сон БҲМС га мувофиқ корхоналарнинг муддати узайтирилган харажатлари асосан учта турга ажратилади:



  • Даромад (фойда) солиғи бўйича муддати узайтирилган харажатлар. Ушбу харажатлар вақтинчалик фарқлар эвазига ҳисобот даврида қўшимча ҳисобланадиган даромад(фойда) солиғини олдиндан ҳисоблаш натижасида юзага келади. Вақтинчалик фарқлар бўйича даромад (фойда) солиғи бир неча йиллар учун ёки келгуси йил учун олдиндан ҳисобланиши мумкин. Бундай солиқ вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи деб аталади. Олдиндан ҳисобланган даромад (фойда) солиғи ҳисобот даврида корхонанинг бюджет олдидаги қарзини ошишига олиб келади. Бир йилдан кўп муддатга олдиндан ҳисобланган даромад (фойда) солиғи 0950 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад(фойда) солиғи” счётининг дебетига ва 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар” счётининг кредитига ёзилади. Бир йилгача муддатга олдиндан ҳисобланган даромад (фойда) солиғи 3210 “ Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад(фойда) солиғи” счётининг дебетига ва 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар” счётининг кредитига ёзилади. Ҳар йилнинг охирида узоқ муддатга кечиктирилган даромад (фойда) солиғининг келгуси жорий йилга тегишли бўлган суммаси 0950- счётдан 3210 “ Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад(фойда) солиғи” счётининг дебетига ўтқазилади. Муддати узайтирилган даромад (фойда ) солиғи суммаси тўлов муддати етиб келган даврда бюджет олдидаги қарзларни камайтиришга олиб борилади. Бундай камайтириш 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар” счётининг дебетига ва 3210 “ Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад(фойда) солиғи” счётининг кредитига ёзилади. 3210 “ Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад(фойда) солиғи” счётининг дебет қолдиқ суммаси келгуси йил бошига бюджет олдидаги қарзни кечиктирилган даромад (фойда ) солиғи бўйича камайтирилиши керак бўлган суммасини кўрсатади.

  • Дисконтлар (чегирмалар) бўйича муддати узайтирилган харажатлар. Бундай харажатлар облигацияларни чиқариб уларни номинал қийматидан паст нархларда сотган корхоналарда вужудга келади. Облигацияларни номинал қийматидан паст нархларда бир йилдан ортиқ ва ундан кам муддатларда қайтириш шарти билан сотган корхоналарда берилган чегирма суммаси мос равишда 0960 “Дисконтлар (чегирмалар) бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар” ва 3220 “Дисконтлар (чегирмалар) бўйича кечиктирилган харажатлар” счётларида акс эттирилади. Бунда мос равишда 7830 “Узоқ муддатли тўланадиган облигациялар” ва 6830 “Қисқа муддатли тўланадиган облигациялар” счётлари кредитланади. Ҳар йилнинг охирида узоқ муддатга кечиктирилган дисконт (чегирмалар)нинг келгуси жорий йилга тегишли бўлган суммаси 0960- счётдан 3220- счётнинг дебетига ўтқазилади. Облигацияларни қайтариш муддати келгач, улар бўйича харидорга берилган дисконт (чегирма) суммаси 3220- счётдан ҳисобот йилнинг молиявий фаолиятига доир харажатларга , яъни 9610 “Фоизлар кўринишидаги харажатлар” счётига , ўтқазилади. 0960 ва 3220- счётларнинг давр охиридаги қолдиғи келгусида молиявий фаолият бўйича харажатларга олиб бориладиган муддати узайтирилган харажатларнинг суммасини ифодалайди.



1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling