К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


“Даврий ҳисоб усулида ТМБ бўйича тузатишлар”-


Download 0.73 Mb.
bet183/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   264
Bog'liq
Булим-1

9150 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ бўйича тузатишлар”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счёт асосан ТМБ ларнинг даврий ҳисоб усулида ишлайдиган корхоналарда, шу жумладан чакана савдо ва оммавий овқатланиш корхоналарида, қўлланилади. Даврий ҳисоб усулида ишлаётган корхоналарда сотилган товарлар таннархини топиш учун давр охирида инвентаризация ўтқазилади. Инвентаризация натижасида аниқланган ТМБ ларнинг ҳақиқий ҳолати уларнинг давр бошидаги ҳолати билан таққосланади, натижада ТМБ лар ҳолатидаги ўзгариш суммаси (камайиш ёки кўпайиш) аниқланади. Аниқланган фарқ суммаси счёт бўйича тузатиш суммасини билдиради. Агар тузатиш камайиш томонига қилиниши керак бўлса, ўртадаги фарқ 9150 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ бўйича тузатишлар” счётининг дебетига, агар тузатиш кўпайиш томонига қилиниши керак бўлса, у ҳолда ўртадаги фарқ ушбу счётнинг кредитига ёзилади. Бунда ТМБ лар счётлари (1000,1100,2000,2800,2900) мос равишда кредитланади (камайганда) ва дебетланади (кўпайганда). Йил охирида 9150- счётда тўпланган сумма мос равишда 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига (кўпайганда) ёки кредитига (камайганда) ёпилади.

11.3.Давр харажатларининг ҳисоби
21-сон БҲМС га мувофиқ давр харажатларининг ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади:

  • 9410 “Сотиш харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида сотишга доир харажатлар (реклама харажатлари, сотиш билан боғлиқ ходимларнинг иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, амортизация харажатлари, трансортировка ва бошқа шу каби сотиш билан боғлиқ харажатлар) акс эттирилади. Ушбу счётда акс эттириладиган харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»нинг «Сотиш харажатлари» номли бўлимида тўлиғича келтирилган. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (5110,5010,6710,6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9410- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.


  • Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling