Солиқга тортиладиган даромад (Стд)
Стд = Фст (Зст) + Стх + Сбх – Счх –Д – Ф
Бу ерда: Стх –солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатлар;
Сбх –ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган, лекинда
келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар;
Счх –солиқ базасидан ҳисобот даврида чегириладиган харажатлар;
Д –олинган дивидендлар;
Ф- олинган фоизлар
Солиқга тортиладиган фойда (Стф)- бу солиқга тортиладиган даромаддан фойда (даромад) солиғини ҳисоблаш учун имтиёз сифатида чегириб ташланадиган харажатларни айиргандан кейин қоладиган фойда суммаси, яъни :
Стф = Стд –И
Бу ерда : И – имтиёз сифатида солиқга тортиладиган даромаддан чегириладиган харажатлар.
Солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатлар деганда «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»га мувофиқ молиявий натижаларни шакллантиришда солиқгача фойда суммасини камайтиришга олиб борилган, ҳисоботда сотиш таннархи, давр харажатлари ва молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибида акс эттирилган харажатлар (масалан, меъёрдан ортиқ ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар, меъёрдан ортиқ реклама ва ваколатлик харажатлари, моддий ёрдам ва компенсациялар, уяли алоқа харажатлари, корхонанинг асосий воситалари ва бошқа активларидан кўрилган зарарлар, кўрсатилган хомийлик суммалари ва бошқалар) тушунилади. Бундай харажатларнинг тўлиқ рўйхати Низомнинг 1-иловасида келтирилган. Солиқ қонунчилига асосан корхоналар солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатларни Низомда келтирилган тартибга мувофиқ мустақил ҳисоблашлари, уларнинг суммасини фойда (даромад) солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида (020-сатр) кўрсатишлари лозим.
Ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган, лекинда келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар деганда 9430 “Келгусида солиқ базасидан чегириладиган хароажатлар” счётда акс эттирилган харажатлар тушунилади (202-бетга қаранг). Ушбу харажатлар фойда (даромад) солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида (030-сатр) кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |