12.2.Ҳисобот йилининг солиқгача фойдаси (зарарлари) нинг ҳисоби
21-сон БҲМС га мувофиқ ҳисобот йилнинг солиқгача фойдаси (зарари)ни топиш барча даромад ва харажатларни 9900 “Охирги молиявий натижа” счётида акс эттириш ва ушбу счётнинг дебет ва кредит оборотлари суммасини таққослаш йўли билан амалга оширилади. Жумладан, даромадларни акс эттирувчи барча счётлар (9010-9030, 9310-9390, 9510-9590, 9710)нинг кредитида тўпланган сумма йил охирида 9900- счётнинг кредитига, харажатларни акс эттирувчи барча счётлар (9110-9130,9410-9430,9610-9690, 9720) нинг дебетида тўпланган сумма йил охирида 9900- счётнинг кредитига, ўтқазилади, яъни:
Дебет 9010-9030,9310-9390,9510-9590 ,9710 Кредит 9900
Дебет 9900 Кредит 9110-9190,9410-9430,9610-9690,9720
Агар, 9900 – счётнинг кредит обороти дебет оборотидан катта бўлса, у ҳисобот йилида корхона солиқгача фойдага, дебет обороти кредит оборотидан катта бўлса, у ҳолда корхона солиқгача зарарга эришган ҳисобланади.
Турли фаолият билан шуғулланувчи ва фаолият турлари бўйича турлича солиқ тўловчи корхоналар солиқгача фойда (зарар) ни фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблашлари лозим. Бунинг учун даромадлар ва харажатлар ҳам фаолият турлари бўйича алоҳида ҳисобга олиб борилган бўлишлиги керак.
12.3.Фойдани ишлатилишининг ҳисоби
21-сон БҲМС га асосан ҳисобот йилнинг фойдасини ишлатилиши 9800
“ Фойдани солиқлар ва тўловлар учун ишлатилиши ҳисоби счётлари” да (мос счётларда) акс эттирилади. Ушбу актив счётнинг дебетида йил мабойнида фойда (даромад)дан ўндирилган солиқлар , жумладан фойда (даромад) солиғи, инфраструктурани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ, ялпи тушумдан ягона солиқ акс эттирилади. Бунда ушбу солиқлар бўйича бюджет олдидаги қарзларни ифодаловчи 6400 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар ҳисоби счётлари” (мос равишдаги счётлар) кредитланади.
Фойда (даромад) солиғи ( Нф) суммаси корхонанинг солиқга тортиладиган фойдаси суммасини (Стф) солиқ меъёрига (См) кўпайтириб ва 100% га бўлиш билан топилади, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: |