К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Сотиш таннархининг ҳисоби


Download 0.73 Mb.
bet182/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   264
Bog'liq
Булим-1

11.2.Сотиш таннархининг ҳисоби
21-сон БҲМС га мувофиқ сотиш таннархининг ҳисоби сотиш турларига қараб қуйидаги счётларда олиб борилади:
9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи акс эттирилади. Бунда 2800 “Тайёр маҳсулотлар ҳисоби счётлари” кредитланади. Йил охирида 9110- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счёт асосан ТМБ ларнинг узликсиз ҳисоб усулида ишлайдиган корхоналарда, шу жумладан улгуржи савдо корхоналарида, кенг қўлланилади, унинг дебетида йил мабойнида сотилган товарларнинг таннархи акс эттирилади. Бунда 2900 “Товарлар ҳисоби счётлари” счёти кредитланади. Йил охирида 9120- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
9130 “Бажарилган ишлар ва хизматларнинг таннархи” - ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счёт асосан қурилиш ташкилотларида, хизмат кўрсатувчи корхоналарда, шунингдек турли фаолият турлари билан шуғулланувчи корхоналарда қўлланилади, унинг дебетида йил мабойнида буюрмачиларга топширилган бажарилган иш ва хизматларнинг таннархи акс эттирилади. Бунда 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”, 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”, 2710 “ Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар” счётлари кредитланади. Йил охирида 9130- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
9140 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ ни сотиб олиш” - ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счёт асосан ТМБ ларнинг даврий ҳисоб усулида ишлайдиган корхоналарда, шу жумладан чакана савдо ва оммавий овқатланиш корхоналарида, қўлланилади, унинг дебетида йил мабойнида таъминотчилардан олинган товарларнинг таннархи акс эттирилади. Бунда 6010 “Таъминотчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счёти кредитланади. Йил охирида 9140- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling