К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Муддати узайтирилган харажатлар
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий бўлмаган фаолиятга доир харажатлар
- Молиявий фаолиятга доир харажатлар
- 12-чизма. Корхона харажатларининг таснифи Фавқулотдаги харажатлар
Муддати узайтирилган харажатлар – буларга корхонанинг келгуси асосий фаолиятига доир, лекинда муддати бир йил ва ундан кўп муддатга узайтирилган харажатлари киради.
Асосий бўлмаган фаолиятга доир харажатлар деганда бевосита асосий фаолиятга тааллуқли бўлмаган фаолият турлари билан боғлиқ харажатлар тушунилади. Бундай харажатлар Низомга мувофиқ молиявий фаолиятга доир харажатлар ва фавқулотдаги зарарларга бўлинади. Молиявий фаолиятга доир харажатлар деганда қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш, валюта операциялари, кредит ва қарзларни олиш, узоқ муддатли ижарага доир ва бошқа молиявий фаолиятга тааллуқли харажатлар тушунилади. Буларга фоизлар, салбий курс фарқлари кўринишидаги харажатлар ва бошқалар киради. Корхона харажатлари Сотиш таннархига киритилган харажатлар Асосий
доир харажатлар Давр харажатлари Келгуси давр харажатлари Муддати кечиктирилган харажатлар Асосий бњлмаган фаолиятга доир харажатлар Молиявий фаолиятга доир харажатлар Фављулотдаги харажатлар (зарарлар) 12-чизма. Корхона харажатларининг таснифи Фавқулотдаги харажатлар деганда юз бериши доимий характерга эга бўлмаган, кутилмаган тасодиф ва ҳодисалардан кўрилган зарарлар тушунилади. Буларга давлат қонунларини ўзгариши, табиий офатлар, революцион ўзгаришлар натижасида вужудга келган зарарлар киради. Корхона харажатлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: харажатларни уларнинг моҳиятини очиб берувчи мезонларига мос равишда ҳисобга олиш; корхона харажатларини тўғри туркумлаш ва гуруҳларга ажратиш; корхона харажатларини тўғри, ўз вақтида ва тегишли бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштириш ; корхона харажатлари бўйича ҳисоботлар маълумотлари ва ҳисоб маълумотларини тўлиқ уйғунлигини таъминлаш; келгуси давр ва муддати узайтирилган харажатларни тўғри ва ўз вақтида сотиш таннархи , давр харажатлари ва моливий фаолиятга доир харажатларга киритиш; тугалланмаган ишлаб чиқаришга тўғри келадиган харажатларни тўғри ва ўз вақтида ҳисобга олиш , уларни белгиланган муддатларда қайта рўйхатдан ўтказиш (инвентаризация қилиш) ва сотиш таннархига тўғри киритилишини таъминлаш; сотиш таннархини, давр харажатларини ошиб кетишига сабаб бўлувчи норационал чиқимларни вужудга келиш сабаблари ва айбдорларини топиш, бундай чиқимларга йўл қўймаслик учун маъсул шахслар фаолиятини доимий назорат қилиш; мавжуд захиралар ва воситаларидан унумли фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш; харажатларни солиқ солиш базаси объекти сифатида тўғри шакллантириш; харажатларни ҳисоблаш тамойилига мувофиқ улар юз берган вақтдан бошлаб тан олиш ва тегишли счётларда акс эттириш; харажатларни молиявий ҳисоботда тўғри акс эттириш ва бошқалар Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling