К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


XI-боб. КОРХОНА ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ҲИСОБИ


Download 0.73 Mb.
bet180/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   264
Bog'liq
Булим-1

XI-боб. КОРХОНА ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ҲИСОБИ


11.1. Корхона харажатларининг турлари, моҳияти
ва улар ҳисобининг вазифалари

Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг муҳим кўрсаткичи бўлиб харажатлар ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичнинг моҳияти, таснифи ва тавсифи, тан олиниши, счётлар тизими ва улар бўйича бухгалтерия ёзувлари ушбу бобнинг охирида келтирилган меъёрий ҳужжатларда, шу жумладан, «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом» да, атрофлича очиб берилган.


Ушбу меъёрий хужжатларга мувофиқ харажат деганда, умумий олганда, ҳисобот даврида корхона активларини камайиши ёки унинг мажбуриятларини кўпайиши тушунилади. Корхоналарнинг барча харажатлари республикамизда қабул қилинган БҲМС лар ва «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом» га ва унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга мувофиқ иккита гуруҳга ва олтита қуйи гуруҳга ажратилган (13-чизмага қаранг).
Асосий фаолиятга доир харажатлар деганда корхона уставида белгиланган асосий фаолият билан боғлиқ харажатлар тушунилади. «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом» ва 21-сон БҲМС га мувофиқ корхоналарнинг асосий фаолияти билан боғлиқ харажатларни, ўз навбатида, қуйидаги тўртта қуйи гуруҳга ажратилади:

  • Сотиш таннархига киритилган харажатлар – буларга сотилган маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларнинг таннархига киритилган харажатлар киради.

  • Давр харажатлари –буларга маҳсулотларни (товарларни, иш ва хизматларни) сотишга, корхонани маъмурий-бошқарувига ва бошқа операцион фаолиятига доир харажатлар киради. Ушбу харажатлар маълум ҳисобот даврида юз беради, шунинг учун улар ҳисобот даври харажатлари деб ҳам аталади.

  • Келгуси давр харажатлари - бу корхонанинг келгуси асосий фаолиятига доир, лекинда ҳисобот даврида амалга оширилган харажатлари. Бундай харажатларга олдиндан тўланган ижара ҳақлари, олдиндан тўланган хизмат ҳақлари ва бошқа олдиндан бўнак сифатидаги тўловлар киради.


  • Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling