К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


- чизма. Аудитни ўтқазишнинг умумий методологик тартиби


Download 0.73 Mb.
bet245/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   264
Bog'liq
Булим-1

17- чизма. Аудитни ўтқазишнинг умумий методологик тартиби
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтқазишда қуйидаги кетма – кетликга амал қилиниши, шунингдек қуйидаги ишлар олдинма - кетин бажарилиши керак.
1.Аудитнинг аниқ объектлари ва уларни текшириш кетма-кетлиги белгиланади. Объектларни текширишда кетма-кетликни тўғри танлаш ҳам катта рол ўйнайди, чунки объектлар ҳам ҳисоб нуқтаи назаридан, ҳам текшириш нуқтаи назаридан бир –бири билан узвий боғлиқ ҳисобланади. Бизнингча, юридик статуси тўлиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботлари бўйича ўтқазилаётган аудитда унинг объектлари қуйидаги кетма- кетликда текширилиши лозим:

  • Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг кўрсаткичлари (даромадлар, таннарх, давр харажатлари, шу жумладан харажатларга кирувчи солиқлар ва мажбурий тўловлар, солиқ базасига қайта қўшиладиган харажатлар, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар, молиявий фаолиятдан олинган натижалар, солиқгача фойда, солиқга тортиладиган фойда, даромад (фойдадан ) солиқлар, соф фойда);

  • Бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шаклларининг моддалари (ҳар бир модда кўрсаткичлари бошланғич ҳужжатлардан асосида бухгалтерия ҳисоби счётлари ёзувлари бўйича текшириб чиқилади);

  • Қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилиш ҳолати;

  • Мол-мулк бутлиги, мансабдор ва моддий жавобгар шахслар фаолияти.

2.Ҳар бир объект бўйича текшириш тестлари тузиб чиқилади ва улар бўйича исботу-далиллар тўпланади.
3.Ҳар бир объект бўйича текшириш натижаси аниқланади, яъни аудитор текширган объект бўйича ҳисоб маълумотининг тўғрилигини тасдиқлайди ёки унда қанчалик четланиш борлигини исботлаб беради. Текшириш натижалари тегишли оралиқ ва йиғма жадваллар кўринишида расмийлаштирилади. Йиғма жадвалларнинг маълумотлари оралиқ жадвалларнинг якуний маълумотлари билан тўлиқ мос бўлиши керак. Четланишлар мавжуд объектлар бўйича ушбу четланишларнинг миқдорини, уларни нима ҳисобидан келиб чиқганлигини кўргазмали ифодалайдиган аналитик жадваллар тузилади. Тузилган жадваллар натижаларини аудиторнинг ҳисоботида акс эттирилади ва улар изоҳлаб берилади.
Олдинги бобда айтиб ўтганимиздек, ҳар бир текшириш объекти бўйича аудитор мумкин бўлган аудиторлик хатарини, яъни хатога йўл қўйиш эҳтимолини белгилаши, ушбу эҳтимолни имкони борича йўқга чиқариш лозим.
Қуйида юқорида келтирилган умумий методология асосида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижалари кўрсаткичлари ва баланс моддаларининг аудиторлик текширувидан ўтқазиш тартибига тўхталиб ўтамиз.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling