К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичларининг аудити


Download 0.73 Mb.
bet246/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   264
Bog'liq
Булим-1

16.2. Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичларининг аудити

Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичларини аудит текширувидан ўтқазишга асос бўлиб «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот», даромад ва харажатларни акс эттирувчи вақтинчалик счётларнинг Бош китобдаги ҳисоб-варақаларининг маълумотлари, уларга гувоҳлик берувчи бошланғич ва оралиқ ҳужжатлар ҳисобланади. Молиявий –хўжалик фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари бўйича асосий объектлар, уларни текшириш кетма-кетлиги, текширишдан олиниши лозим бўлган натижалар, шунингдек аудиторларнинг мумкин бўлган хатарлари қуйидагилардан иборат бўлади.





Аудитни ўтқазиш кетма-кетлиги

Аудит текшируви натижалари

Мумкин бўлган аудиторлик хатари

1.Соф сотиш ҳажми бўйича

1.Сотиш турлари аниқланади
2.Счёт-фактуралар ва кирим касса ордерлари бўйича сотиш ҳажми ҳисобот даврлари бўйича жамлаб чиқилади
3.Счёт-фактураларни ва кирим касса ордерларининг тўғри тузилганлиги, ишончномаларни борлиги ва ҳаққонийлиги, улардаги баҳоларни шартномалар билан мослиги текширилади.
4.Олдиндан тўловсиз, бартер, натура ҳолларида амалга оширилган сотиш ҳажмлари аниқланади
5.Ҳар ойлик маълумотлар-нинг Бош китобда 9010 «Маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар», 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар», 9030 «Бажарилган иш ва хизматлардан олинган даромадлар», 9040 «Сотилган товарларни қайтарилиши», 9050 «Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счётларининг маълумотлари билан уйғунлигини текширилади.
6.Ҳисобот даврлари маълумотлари «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»да акс эттирилган маълумотлар билан таққослаб кўрилади.
7. Четланишлар бўйича исботу- далиллар тўпланади



1.Сотиш ҳажми унинг турлари бўйича ҳисоблаш тамойилига мувофиқ тасдиқланади
2.Сотиш хажмидаги четланишлар аниқланади
ва исботланади
3.Счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич тасдиқ
ловчи хужжатлардаги камчиликлар очилади
4.Бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилади
5.Савдо Қоидаларини бузилишлари кўрсатилади
6.Олдиндан тўлов бўлмаган ҳоллар аниқланади
7.Бартер ҳоллари очиб берилади
8.Натура тўловига йўл қўйилганлик ҳоллари аниқланади
9.Четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади

1.Сотиш хажмининг ҳақиқий суммаси нотўғри топилиши мумкин
2.Счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич хужжатлардаги камчиликлар тўлиқ кўрсатилмай қолиниши мумкин.
3.Савдо Қоидалари бузилганлиги кўрсатилмай қолиниши мумкин
4.Олдиндан тўлови бўлмаган сотиш ҳоллари аниқланмай қолиниши мумкин
5.Бартер ҳоллари очилмай қолиниши мумкин
6.Натура тўловига йўл қўйилганлиги очилмай қолиниши мумкин
7.Бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилмай қолиниши мумкин
8.Четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолиниши ёки нотўғри берили-ши мумкин


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling