К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Аудитор амортизация меъёри нотўғри қўлланилган бўлса


Download 0.73 Mb.
bet261/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   264
Bog'liq
Булим-1

5. Аудитор амортизация меъёри нотўғри қўлланилган бўлса
а) амортизация суммасини тўғрилайди
б) амортизация суммасини тўғриламайди
в) балансни қайта тузишни талаб қилади
г) Асосий воситалар тўғрисида ҳисоботни қайта тузади
6. Аудитор ҳисоб-китобларни аудит қилишда
а) олинган бўнакларни текширади
б) тўланган тўловларни текширади
в) солиқ идораси фойдасига пеня ҳисоблайди
г) бартер операцияларини борлигини аниқлайди
7. Прокуратура буюртмаси билан ўтқазилган аудитда
а) аудиторлик хатари бўлмайди
б) аудиторлик хатари бўлмаслиги мумкин
в) аудиторлик хатари бўлади
г) барча жавоблар нотўғри

8. Аудиторлик хатари бўлмайди


а) сотиш хажми бўйича
б) таннарх бўйича
в) фойда солиғи бўйича
г) юқоридаги жавоблар нотўғри


Боб мавзуларини мустақил ўрганиш учун тавсия этиладиган меъёрий хужжатлар ва даврий адабиётлар


1.Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғрисида қонуни. 2000 йил 26 майда тасдиқланган.
11.Каримов Н.Ф. Техника проведения аудита. Методическое пособие,Ташкент, 2002.
12.Мусаев Х.Н. Аудит, «Молия» нашриёти, Тошкент, 2003
13. Санаев Н, Нарзиев Р. Аудит, «Шарқ» нашриёти, Тошкент,2001
14.Справочник аудитора. Ассоциация бухгалтеров и аудиторов Республики Узбекистан, Ташкент, 1996.


ХYII- боб. АУДИТ НАТИЖАЛАРИНИ УМУМЛАШТИРИШ,
РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ТАДБИҚ ЭТИШ


17.1. Аудит натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш
Хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтқазишнинг 3-босқичи бўлиб унинг натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш ҳисобланади.
Аудиторлик текшируви натижаларини умумлаштириш деганда шартномада кўрсатилган объектлар бўйича аудиторлик текширувида аниқланган далилу-исботларни расмий ҳужжатларда акс эттириш тушунилади. Ушбу расмий ҳужжатлар бўлиб аудиторнинг ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонун»ига мувофиқ ( 18-модда) « аудитор ҳисоботи – бу аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоида бузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек аудиторлик текшируви ўтқазиш натижасида олинган бошқа ахборотлардан иборат бўлган ва хўжалик юритувчи субъект раҳбарига, мулкдорига, қатнашчилари (акциядорлари) нинг умумий йиғилишига йўлланган хужжат».
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларини текшириш бўйича ўтқазилган аудиторлик текширувлари натижалари тўғрисида аудитор ҳисоботи 70-сон АФМС «Аудитор ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик хулосаси» га мувофиқ тузилади.
Ушбу АФМС га мувофиқ аудиторнинг ҳисоботи қуйидаги уч қисмдан (бўлимдан) иборат бўлади.




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling