21- сон БХМС га мувофиқ счётлар режасининг таркибий тузилиши
Қисмларнинг номи
| Бўлимларнинг номи |
Счётларнинг серияси
|
I. Узоқ муддатли активлар
|
1.Асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа узоқ муддатли активлар
|
01- 09
| II. Жорий активлар |
2.Товар-моддий захиралар
3.Келгуси давр харажатлари ва муддати узайтирилган харажатлар –жорий қисми.
4.Олинадиган счетлар
5. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар
|
10 – 29
30 – 39
40 – 49
50 – 59
| III. Мажбуриятлар |
6.Жорий мажбуриятлар
7.Узоқ муддатли мажбуриятлар
|
60 – 69
70 – 79
| |
8.Капитал, фойда ва резервлар
|
80 –89
|
Y..Молиявий натижаларни шаклланиши ва ишлатилиши
|
9.Даромадлар ва харажатлар
|
90 –99
|
YI.Балансдан ташқари счётлар
|
|
001- 014
|
Бухгалтерия ҳисоби счётларининг таснифи. 21- сон БХМС га мувофиқ бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган счётлар қуйидаги белгилари бўйича таснифланади ( 5- чизмага қаранг).
Бухгалтерия ҳисоби счётлари
Доимийлигига кўра
1.Доимий счётлар
2.Вақтинчалик (транзит) счётлар
1.Актив счётлар
2.Контактив счётлар
3.Пассив счётлар
4.Контрпассив счётлар
Балансда жойлашишига кўра
1.Баланс счётлари
2.Балансдан ташқари счётлар
Баланс валютасига киритилишига кўра
Маълумотларни жамлаш даражасига кўра
1.Синтетик счётлар
2.Аналитик счётлар
5-чизма. Бухгалтерия ҳисоби счётларини таснифлаш асослари
Доимийлигига кўра бухгалтерия ҳисоби счётлари доимий ва транзит счётларга бўлинади.
Доимий счётлар деганда ҳисобот даврининг охирида қолдиққа эга бўладиган ва бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, хусусий капитал ва мажбуриятларни ҳисобга олишга мўлжалланган счётлар тушунилади.
Транзит счётлар деганда ҳисобот даврида корхонанинг даромад ва харажатларини ҳисобга олиш учун қўлланилиб, ҳисобот даврининг охирида ёпилиб кетадиган ва қолдиққа эга бўлмайдиган счётлар тушунилади.
Баланс томонларида жойлашишига кўра бухгалтерия ҳисоби счётлари актив, контрактив, пассив, контрпассив счётларга бўлинади.
Актив счётлар – корхона активларини акс эттиришга мулжалланган счётлар.
Пассив счётлар – корхона активларини ташкил топиш манбаларини кўрсатувчи хусусий капитал ва мажбуриятларни акс эттиришга мулжалланган счётлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |