Актив счётларда
|
Пассив счётлар
|
Оқ = Бқ + До – Ко
|
Оқ = Бқ + Ко – До
|
Бухгалтерия ҳисоби счётлари, одатда, ҳисобот даврнинг бошига очилади, ҳисобот давр давомида уларга ёзувлар ўтқазиб борилади ва ҳисобот даврининг охирида ёпилади.
Счётларнинг очилиши деганда уларнинг бош қолдиғини мос равишда дебет ва кредитда кўрсатиш тушунилади.
Счётларга ёзиш деганда юз берган операция суммасини уларнинг дебет ва кредит томонларида акс эттириш тушунилади.
Счётларнинг ёпилиши деганда уларнинг дебет ва кредит оборотлари суммаларини ҳисоблаш ва охирги қолдиқ суммаларини топиш тушунилади.
Ўз –ўзини синаш учун тестлар
1. Ходимларга берилган аванслар ва қарзларни акс эттирувчи счетлар –бу
а) Пассив счетлар
б) Актив счетлар
в) Транзит счетлар
г) Контрпассив счетлар
2.Қуйидагиларнинг қайси бири транзит счет эмас:
а) Даромадлар счети
б) Келгуси давр харажатлари счети
в) Молиявий фаолият бўйича харажатлар счети
г) Фавқулотдаги зарарлар счети
3.Корхонанинг қарзларини кўрсатувчи счетлар баланснинг қайси бўлимига тегишли
а) активларга б) хусусий капиталга в) мажбуриятларга г) ҳеч қайсисига
4. Қуйидагиларнинг қайси бири контрактив счет ?
а) Даромад счетлари б) Харажат счетлари
в) эскиришни ҳисоблаш счетлари
г) Пул маблағлари счетлари
5. Баланс активининг 1 бўлими = Баланс пассивининг 1-бўлими
а) Ҳамма вақт б) Ҳеч қачон в) Баъзан г) Эришиш мумкин
6. Хусусий сотиб олинган акцияларнинг ҳисоби счети
а) Пассив счет б) Актив счет
в) Контрактив счет г) Контрпассив счет
7.Қуйидаги счетларнинг қайси бири охирги қолдиқга эга бўлмади?
а) Касса счети б) Ишлаб чиқариш счети
в) Тўланадиган счетлар счети г) Сотиш таннархи счети
Do'stlaringiz bilan baham: |