К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Счётларга икки ёқлама ёзув
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оддий бухгалтерия ўтқазмаси
- Горизонтал усул
- Вертикал усул
- Кредит
Счётларга икки ёқлама ёзув
Бухгалтерия ҳисобининг бошқа ҳисоб турларидан фарқ қиладиган жиҳатларидан бири шундаки, юз берган операциянинг суммаси унда икки марта, яъни бир счетнинг дебетига, бошқа бир счетнинг кредитига ёзилади. Бундай ёзувга икки ёқлама ёзув усули деб аталади. Счётларга икки ёқлама ёзувни, бошқачасига, бухгалтерия ёзуви, бухгалтерия ўтқазмаси деб ҳам атайдилар. Бухгалтерия ўтқазмалари оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Оддий бухгалтерия ўтқазмаси деганда иккита счет қатнашган, шундан бири дебетланган ва бошқаси кредитланган ўтқазмага айтилади. Мураккаб ўтқазмалар – бу уч ва ундан кўп счетлар қатнашиб тузилган ўтқазмаларга айтилади. Бундай ўтқазмаларда битта счет дебетланиб, икки ва ундан кўп бошқа счетлар кредитланади ёки шунинг тескариси бўлади. Бухгалтерия ўтқазмаларини турли усулларда бериш мумкин : горизонтал, вертикал, счетлар схемаси кўринишида. Горизонтал усул асосан оддий бухгалтерия ўтқазмаларини беришда қўлланилади ва тахминан қуйидаги кўринишга эга бўлади: Дебет Кредит Сумма1010 6010 1000000 Вертикал усул оддий ва мураккаб бухгалтерия ёзувларида қўлланилади ва қуйидаги кўринишда берилади: Оддий ўтқазмада Дебет 1010 1000000 Кредит 6010 1000000 Мураккаб ўтқазмада Дебет 1010 1800000 Дебет 2010 600000 Кредит 6010 1000000 Дебет 2310 200000 Кредит 2810 500000 Дебет 2510 300000 Кредит 4610 300000 Кредит 1010 1100000 Амалиётдаги счетларнинг ҳисоб регистрларида асосан мураккаб бухгалтерия ўтқазмалари қўлланилади. Счетлар схемаси усулида юқоридаги бухгалтерия ўтқазмалари қуйидагича акс эттирилади: 1010 6010 4610 2810 1800000 1000000 300000 500000 Бухгалтерия ўтқазмаларини беришда қуйидаги кетма-кетликга амал қилиниши лозим. 1.Юз берган операциянинг мазмунига кўра унда қатнашган счетлар аниқланади. 2.Операцияда қатнашаётган счетларнинг актив ёки пассив счетлар эканлиги аниқланади. 3.Актив ва пассив счетларда кўпайиш ва камайишларни уларнинг қайси тарафида акс эттирилиши тартибига кўра уларнинг бири дебетланади, иккинчиси эса кредитланади. Юқоридаги келтирилган бухгалтерия ўтқазмаларига шарҳ: 1.Таъминотчидан 1000000 сумлик материаллар келиб тушган, операцияда 1010 «Материаллар» ва 6010 «Таъминотчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счетлари қатнашади. 1010- счет актив, унда кўпайиш юз бераяпти. Демак, ушбу счет дебетланади. 6010 –счет пассив счет ҳисобланади, унда ҳам кўпайиш юз бераяпти. Демак ушбу счет кредитланади. 2.Таъсисчилардан уларнинг ҳиссаси сифатида 300000 сумлик материаллар келиб тушди. Операцияда1010 «Материаллар» ва 4610 «Таъсисчиларнинг устав капиталига бадаллари бўйича қарзлари» счетлари қатнашади. 1010- счет актив, унда кўпайиш юз бераяпти. Демак, ушбу счет дебетланади. 4610 –счет ҳам актив счет ҳисобланади, унда камайиш юз бераяпти. Демак ушбу счет кредитланади. 3.500000 сумлик тайёр маҳсулот материаллар счетига ўтқазилди. Операцияда 1010 «Материаллар» ва 2810 « Тайёр маҳсулотлар» счетлари қатнашади. 1010- счет актив, унда кўпайиш юз бераяпти. Демак, ушбу счет дебетланади. 2810 –счет ҳам счет ҳисобланади, унда камайиш юз бераяпти. Демак ушбу счет кредитланади. Бухгалтерия ҳисоби счетларига икки ёқлама ёзув катта назорат аҳамиятига эга. Унда, бир томондан балансдан ташқари барча счетларнинг ўзаро алоқалари, счетларнинг оборот ва қолдиқ суммаларини тенглиги, пировардида счетларнинг бухгалтерия баланси билан узвий боғлиқлиги ёрқин намоён бўлади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling