К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet39/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Асосий қисм – унда ҳисоботи берилаётган ҳисоб объектига доир йиғма маълумотлар кўрсатилади.

  • Расмийлаштириш қисми - унда корхона раҳбари ва бош ҳисобчисининг фамилияси, исми-шарифи, ҳисобот тузилган сана кўрсатилади. Шунингдек ушбу қисмга маълумотларни тўғрилиги ҳамда раҳбар ва бош ҳисобчининг имзоларини тасдиқлашга гувоҳлик берувчи корхона муҳри қўйилади.

    Молиявий ҳисоботнинг реаллигига корхона раҳбари жавоб беради.
    Молиявий ҳисоботни тузишда ҳисобот санаси бўлиб ҳисобот даврининг энг охирги календар куни ҳисобланади.
    Ҳисобот даври бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

    • Ҳисобот йилида тўлиқ янги ташкилий ўзгаришларсиз ишлаган корхоналар учун – ҳисобот йилнинг 1 январидан шу йилнинг 31 декабр кунининг охиригача олинган давр.

    • Ҳисобот йилида тузилган корхоналар учун ташкил топган кунидан ҳисобот йилнинг 31 декабр кунининг охиригача бўлган давр, 1 октябрдан кейин ташкил топган корхоналар учун –ташкил топган кундан бошлаб кейинги йилнинг 31 декабр кунининг охиригача бўлган давр.

    • Ҳисобот йилида ўз фаолиятини тугатган корхоналар учун –ҳисобот йилнинг бошидан тугатилган кунгача бўлган давр.

    Молиявий ҳисоботда маълумотлар минг сум ҳисобида яхлитланган ҳолда кўрсатилади. Унда тасдиқланган Қоидаларга мувофиқ маълумотларни ўчириш, бузиб тўғрилаш ҳоллари бўлмаслиги шарт.
    Молиявий ҳисобот қуйидаги инстанцияларга мажбурий ҳолда топширилади:

    Юқори ташкилоти бўлган корхоналар молиявий ҳисоботини унга топширишлари лозим.
    Молиявий ҳисоботлар тасдиқланган Низомга мувофиқ юқорида номлари зикр этилган органларга қуйидаги муддатларда топширилиши лозим:

    • Чораклик ҳисоботлар –чоракдан кейинги ойнинг 25 санасигача бўлган муддатда;

    • Йиллик ҳисоботлар – кейинги йилнинг 15 февралигача бўлган муддатда, қўшма корхоналар эса –кейинги йилнинг 15 мартигача бўлган муддатда.

    • Вазирликлар –кейинги йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда.

    Молиявий ҳисоботнинг алоҳида шаклларини тузиш тартиби ва улардан фойдаланиш тўғрисида дарсликнинг кейинги алоҳида бобида тўхталиб ўтамиз.



    Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   264




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling