К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet38/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Инвентаризация объекти

Инвентаризацияни ўтқазиш муддатлари

Қайси БХМСга мувофиқ

Асосий воситалар


Икки йилда бир марта йиллик ҳисобот олдидан

5- сон БХМС,
19-сон БХМС

Кутубхона фонди

Беш йилда бир марта

5- сон БХМС,
19-сон БХМС

Товар-моддий бойликлар
(ёқилғи, озиқ –овқатлар, қимматбаҳо металлардан ташқари)

Йилига камида бир марта

4-сон БХМС,
19-сон БХМС

Ёқилғи, озиқ –овқатлар

Хар чоракда

4 –сон БҲМС
19-сон БХМС


Қимматбаҳо металлар


Тармоқ йўриқномасига мувофиқ белгиланган муддатларда

Махсус йўриқнома

Пул маблағлари,
Пулли эквивалентлар ва ҳужжатлар

Хар ойда бир марта

12- сон БХМС
19—сон БХМС

Ҳисоб-китоблар

Бир марта йиллик ҳисобот олдидан

19-сон БХМС

Инвентаризациянинг натижасида ҳисоб маълумотларидан четланишлар аниқланиши мумкин. Бундай четланишлар бўлиб камомад ва ортиқчалар ҳисобланади. Аниқланган камомадлар нинг белгиланган меъёрлардан ташқариси моддий жавобгар шахслардан қонун доирасида ўндирилиб олинади. Аниқланган ортиқчалар корхонанинг даромадига олинади.




Ўз –ўзини синаш учун тестлар





  1. Бир йилда моддий жавобгар шахслар икки марта алмашди, бу уларнинг меҳнат таътилига тааллуқли эмас.Қандай инвентаризация тури ўтқазилган?

а) Режали б) Режадан ташқари в) Фавқулотдаги г) Мажбурий


2. Инвентаризация олдидан омбор мудирига уни ўтқазилиши тўғрисида бир кун олдин хабар топди. Инвентаризацияни ўтқазишнинг қайси хусусияти бузилган?
а) Этика б) Тўсатдан ўтқазилиши
в) Раҳбарлик хусусияти г) Қариндошлик хусусияти


3.Аниқланган ортиқчани бухгалтер харажатларни камайтирилишига олиб борди. У бухгалтерия ҳисобининг қайси тамойилини бузди?
а) Ҳисоблаш тамойилини б) Консерватизм тамойилини
в) Баҳолаш тамойилини г) Икки ёқлама ёзиш тамойилини


4. 3-тестда келтирилган холатда ортиқчани бухгалтер кандай счетга олиб бориши керак эди?
а) Харажатлар счетига б) Даромадлар счетига
в) Активлар счетига г) Мажбуриятлар счетига
2.7.Молиявий ҳисобот
Хўжалик юритувчи субъектларда ҳисоб жараёнининг охирги босқичи бўлиб ҳисобот ҳисобланади.

Ҳисобот – бу маълум даврдаги молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичларини пулда белгиланган шакл ва мазмунда ифодалаш усули.
Молиявий ҳисобот –бу корхона ва ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини ўзида мужассамлаштирган ҳисобот шакллари мажмуаси.
Молиявий ҳисобот давлат аҳамиятига молик бухгалтерия хужжатлари тизими ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоботнинг турлари, таркиби, шакллари, тайёрланиши ва тақдим этилиши Молия Вазирлиги томонидан белгиланган Қоидалар ва Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу хужжатларга асосан молиявий ҳисобот чораклик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларга бўлинади. Уларда маълумотлар йил бошидан ўсиб бориш тартибида кўрсатилади ва мос равишда чораклик, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йиллик фаолият натижаларини кўрсатади.
Молиявий ҳисоботлар шаклларини тўлдириш Тартибига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг таркиби ҳисобот даврлари бўйича ўз ичига қуйидаги ҳисобот шаклларини олади:



Ҳисобот турлари

Ҳисобот шакллари

Йиллик

  1. 1-сонли шакл «Бухгалтерия баланси»

  2. 2-сонли шакл «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»

  3. 3-сонли шакл «Асосий воситалар тўғрисида ҳисобот»

  4. 4-сонли шакл « Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот»

  5. 5-сонли шакл «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот»

  6. 2а –сонли шакл « Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома»

  7. 2б –сонли шакл « Корхонанинг молиявий –иқтисодий ҳолати тўғрисида маълумотнома»

Ярим йиллик

1.1-сонли шакл «Бухгалтерия баланси»
2.2-сонли шакл «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»
3.4-сонли « Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот»
4.2а –сонли шакл « Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома»



Чораклик

1.1-сонли шакл «Бухгалтерия баланси»
2.2-сонли шакл «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»
3..2а –сонли шакл « Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома»



Йиллик молиявий ҳисоботга қуйидаги иловалар қилинади:



  • Молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичларига таъсир қилган омилларни ўзида баён этувчи тушунтириш хати ва ҳисоботнинг айрим моддалари бўйича тавсифли жадваллар;

  • Молиявий ҳисобот бўйича олинган холис аудиторлик хулосаси

  • Молиявий ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари ва соф фойдани тақсимлаш бўйича қарор;

  • Келгуси йил учун ҳисоб сиёсати.

Кичик бизнес корхоналарида молиявий ҳисобот шакллари фақат йил якуни бўйича тузилади.
Молиявий ҳисоботнинг барча шакллари уч қисмдан иборат бўлади:

  • Титул қисми – унда ҳисоботнинг номи, корхонанинг номи, адреси, банк реквизитлари, турли белгилари бўйича берилган статистик кодлари кўрсатилади.


  • Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling