К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Бир маромда ҳисоблаш усули
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бажарилган иш ҳажмига пропорционал ҳисоблаш усули.
Бир маромда ҳисоблаш усули. Ушбу усулнинг моҳияти шундаки, у амортизацияланадиган қийматни фойдали хизмат муддат давомида бир маромда (миқдорда) ҳисоблашни, жамланган амортизация (эскириш) ни бир маромда кўпайиб боришини ва қолдиқ қийматини бир маромда камайиб боришини тақозо этади.
Йиллик амортизация (эскириш) суммаси ушбу усулда 180000 сўмни ташкил этади. 1000000 – 100000 900000 Ас = ------------------------------- = -------------- = 180000 сўм 5 5 Ушбу усулда автомашинанинг фойдали хизмат муддати йиллари бўйича ҳисобланган, жамланган амортизация (эскириш) суммаси ва қолдиқ қиймати қўйидагича:
Бир маромда ҳисоблаш усули Солиқ Кодексига тўлиқ мувофиқ келади. Йиллик амортизация (эскириш) суммасининг 1/12 қисми ҳар ойда харажатлар счетига киритиб борилади ва у фойда солиғини ҳисоблаш базасига қайта қўшилмайди. Бажарилган иш ҳажмига пропорционал ҳисоблаш усули. Ушбу усулда, аввалом бор, бир йиллик иш ҳажмига тўғри келадиган амортизация (эскириш) суммаси топиб олинади. Бизнинг мисолимизда у 90 сўмга тенг (900000 : 10000 = 90). Автомобилнинг хизмат муддати йилларида ҳақиқатда бажарган иш ҳажмига пропорционлал ҳисобланадиган, жамланган амортизация (эскириш) суммаси, шунингдек қолдиқ қиймат қўйидагича бўлади:
Ушбу усулда кўриниб турибдики, йиллик ҳисобланган амортизация (эскириш) суммаси ҳақиқий бажарилган иш ҳажмига қараб турлича бўлган. 1-йилда ҳисобланган амортизация (эскириш) суммаси Солиқ Кодексида белгиланган меъёрга мос келади ва у солиқ солиш базасига қайта кирмайди. 2-йилда меъёрдагидан 90000 сўм (270000-180000) ортиқча амортизация (эскириш) ҳисобланган. Ушбу сумма иккинчи йил солиқ ҳисоб-китобларида фойда солиғини ҳисоблаш базасига қайта қўшилади. 3-йилда меъёрдагидан 45000 сўм (225000-180000) ортиқча амортизация (эскириш) ҳисобланган. Ушбу сумма 3-йил солиқ ҳисоб-китобларида фойда солиғини ҳисоблаш базасига қайта қўшилади. 4- ва 5- йиллардан меъёрдан мос равишда 45000 сўм (135000-180000) ва 90000 сўм (90000-180000) амортизация (эскириш) кам ҳисобланган. Ушбу суммалар мос равишда 4- ва 5- йилларда солиқ солиш базасидан камайтирилиши мақсадга мувофиқ ёки келгуси йилларда автомобилдан қўшимча ишлатишда солиқ солиш базасига 2- ва 3- йилларда қайта киритилган 135000 сўм (90000+45000) миқдорида амортизация (эскириш) суммаси солиқга тортилмаслиги керак. Юқоридаги ҳол мавжуд бўлганда солиқга тортилмайдиган амортизация (эскириш) суммаси миқдори асосланган ҳолда ҳисоб сиёсатида акс эттирилган бўлиши керак. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling