К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Кредит 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари» б) эскириш суммалари ўртасидаги салбий фарқга: Дебет
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кредит
- Дебет
- Креди
- Капитал таъмирлаш деганда
Кредит 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари»
б) эскириш суммалари ўртасидаги салбий фарқга: Дебет 0211-0290 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счетлари» Кредит 8510 «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» 2-усул. Резерв капитали мавжуд бўлмаган ҳолда қўлланилади. Бу ҳолда қайта баҳолаш натижасида асосий воситаларнинг қийматлари ўртасидаги салбий фарқ суммаси корхона харажатига олиб борилади ва ҳисобда қўйидагича акс эттирилади: а) бошланғич қийматлар ўртасидаги салбий фарқга: Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари» б) эскириш суммалари ўртасидаги салбий фарқга (сторно ёзуви ) Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит 0211-0290 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счетлари» 4.1.4. Асосий воситаларни таъмирлашнинг ҳисоби. Асосий воситалар эксплуатация қилиш натижасида борган сайин ўзининг дастлабки ҳолатини йўқотиб боради. Шунинг учун уларни ишчи ҳолатда ушлаб туриш учун таъмирлаш лозим бўлади. Асосий воситаларни таъмирлаш икки турга бўлинади: жорий ва капитал. Жорий таъмирлаш деганда, асосий воситаларни вақтидан олдин иш лаёқатини йўқотмаслик учун вужудга келган кичик хажмдаги техник бузилишлар ва лат эйишларни тузатиш бўйича доимий ва ўз вақтида ўтқазилган профилактик характерга эга булган таъмирлаш ишлари тушунилади. Одатда, жорий таъмирлаш муддати бир йилдан ошмайди,бундай таъмирлашда асосий воситанинг у ёки бу қисми алмаштирилмайди. Жорий таъмирлаш ишлари жорий таъмирлаш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатномада қилинган ишларнинг турлари, сарфланган материалларнинг қиймати, кетган меҳнат вақти ва қиймати, шунингдек бошқа харажатлар кўрсатилади. Далолатнома жорий таъмирлашга маъсул шахслар томонидан имзоланади, корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Капитал таъмирлаш деганда, маълум бир вақтдан кейин ( одатда, бир йилдан кейин ) асосий воситаларни тўлиқ қисмларга ажратиш, керак бўлганда у ёки бу лаёқатсиз бўлиб қолган қисмларни тўлиқ алмаштириш бўйича бажарилган таъмирлаш ишлари тушунилади. Капитал таъмирлаш хажми, мураккаблиги ва қиймати бўйича жорий таъмирлашдан катта фарк килади. Капитал таъмирлаш ишлари махсус капитал таъмирлаш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Қабул қилинган бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Қонунга, Солик Кодексига, маҳсулот (иш,хизмат)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомга, БХМС №1 «Хисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»га мувофиқ корхоналар жорий ва капитал таъмирлашни маблағ билан таъминлашни қуйидаги икки усулнинг бирида амалга оширишлари ва танланган усулни ўзларининг ҳисоб сиёсатларида белгилаб олишлари лозим : Таъмирлаш учун махсус резерв ташкил этиш ва барча харажатларни ушбу резерв хисобидан коплаш усули Таъмирлаш ишлари кийматини резерв ташкил этмасдан харажатларга бевосита олиб бориш усули Биринчи усулда корхона таъмирлаш ишлари учун ҳар ойда ўзи белгилаб қўйган меъёрларда махсус резервга ажратмалар қилиб боради. Жорий ва капитал таъмирлаш ишлари якунланган ойда уларнинг қиймати тегишли тасдиқланган далолатномалар асосида резерв эвазига ҳисобдан чиқарилади. Йил охирида таъмирлаш учун ташкил этилган резервнинг ишлатилмай қолинган қисми харажатларни камайтиришга олиб борилади ёки солиқ базасига қайта киритиш шарти билан келгуси йилга ўтқазилади. Таъмирлаш учун махсус резерв ташкил этилганда тузилган расчет асосида қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади: Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling