К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Асосий воситаларни кўпайишининг ҳисоби
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Капитал инвестициялар
- Пудрат усулидаги капитал инвестициялар
- Хўжалик усулидаги капитал инвестициялар
4.1.2. Асосий воситаларни кўпайишининг ҳисоби.
Асосий воситалар янги капитал инвестицияларни киритиш, уларни бепул келиб тушиши, таъсис бадали сифатида кирим қилиниши эвазига кўпайиши, шунингдек уларнинг бошланғич қиймати қайта баҳолаш ҳисобидан ошиши мумкин. Капитал инвестициялар – бу янги объектларни қуришга, эски объектларни кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилишга, шунингдек янги асосий воситаларни сотиб олишга сарфланган маблағлар мажмуаси. Ўзбек тили луғатида бу сўзнинг «капитал қўйилмалар» номли синоними ҳам мавжуд. Халқаро стандартларда ва Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартларида (БҲМС № 5, 17) бу характердаги харажатлар асосий воситаларнинг бошланғич қийматини кўпайтирадиган харажатлар деб тан олинади. Капитал инвестициялар характерига кўра ички инвестиция ҳисобланади, улар бевосита корхонанинг қудратини оширишга йўналтирилган маблағлардир. Капитал инвестициялар икки усулда амалга оширилиши мумкин: пудрат усулида ва хўжалик усулида. Пудрат усулидаги капитал инвестициялар 17 – сон БҲМС «Капитал қурилишга доир пудрат шартномалари» га мувофиқ пудратчи, яъни қуриб берувчи, ва буюртмачи ўртасида тузиладиган пудрат шартномаси асосида амалга оширилади. Пудратчи шартномага мувофиқ янги объектни қуриш, мавжуд объектларни кенгайтириш, реконструкция ёки модернизация қилиш каби ишларни бажаради. Буюртмачи эса шартномада кўрсатилган бажарилган ишлар учун пудратчига ҳақ тўлайди. Бажарилган ишлар босқичма–босқич ёки тўлиғича комиссия томонидан қабул қилиниши мумкин. Босқичма-босқич усулда пудратчи ишнинг тугатилган қисмини қабул қилиш-топшириш далолатномаларига асосан буюртмачига топширади. Тўлиғича усулда шартномада кўрсатилган иш тўлиғича бажарилгандан сўнг қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Биринчи усулда буюртмачи учун ишнинг қабул қилинган босқичи қиймати, иккинчи усулда эса тўлиғича қабул қилинган иш қиймати капитал инвестиция суммасини ташкил этади. Хўжалик усулидаги капитал инвестициялар корхонанинг ўз кучи билан амалга оширилган янги қурилиш, кенгайтириш, реконструкция ёки модернизация ишларининг қийматидан ташкил топади. Бу усулда барча ишлар корхонанинг махсус балансга ажратилмаган қурилиш гуруҳи ёки бўлими томонидан тасдиқланган лойиҳа ва харажат сметаларига мувофиқ амалга оширилади. Бажарилган иш худди пудрат усулидагидек босқичма-босқич ёки тўлиғича комиссия томонидан қабул қилинади ва тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилади. Пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилган капитал инвестицияларнинг ҳисоби счётлар режасида кўзда тутилган № 0800 «Капитал қўйилмалар ҳисоби счётлари» ёрдамида ҳисобга олинади. 21-сон БҲМСда асосий воситаларга доир капитал инвестицияларни ҳисобга олиш учун қўйидаги счётлар кўзда тутилган: 0810 «Тугалланмаган қурилиш» 0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш» 0840 «Асосий подани шакллантириш» 0890 «Бошқа капитал қўйилмалар» Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling