К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лизинг объекти
- Молиявий лизинг
- Оператив ( жорий ) лизинг
Лизинг олувчи –бу эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномаси бўйича лизинг объектини олаётган шахс (субъект).
Сотувчи – бу лизинг берувчига лизинг объектини сотган шахс (субъект). Лизинг объекти –бу истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан, корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк. Ер участкалари ва бошка табиат объектлари, шунингдек эркин муомалада бўлиши қонун хужжатлари билан тақиқланган ёки муомалада бўлишининг махсус тартиби белгиланган мол-мулк ( масалан, харбий техника, қурол-аслаҳалар, хом-ашё ва материаллар, товарлар, пул маблағлари, қимматли коғозлар ва шу кабилар) лизинг объекти бўлиши мумкин эмас. Лизинг молиявий ва оператив ( жорий ) лизингга бўлинади. Молиявий лизинг – бу лизингни шундай тури бўлиб, унда лизинг объектига мулкий ҳуқуқ ва ундан келиб чиқадиган риск ва манфаатдорликнинг асосий қисми лизинг шартномасига мувофиқ лизинг олувчига ўтади. Лизингни ушбу турида лизинг шартномаси муддатини тугаши билан лизинг объекти лизинг олувчининг мулкига ўтади, агарда шартномада бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса. Моливий лизинг деб тан олиниш учун лизинг шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак: лизинг муддати тугагач, лизинг объекти лизинг олувчининг мулкига ўтса; лизинг шартномаси муддати лизинг объектининг хизмат муддатидан 80 % дан ортиғини ташкил қилса ёки лизинг шартномаси муддати тугагач, лизинг объектининг қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 % дан камини ташкил этса ; лизинг олувчи лизинг объектини қатъий белгиланган нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса; лизинг шартномаси давридаги тўловларнинг умумий суммаси лизинг объекти қийматининг 90 % идан ортиғини ташкил қилса. Оператив ( жорий ) лизинг – бу лизингни шундай тури бўлиб, унда тузилган лизинг шартномаси молиявий лизинг шартномасига қўйилган талабларнинг биронтасига ҳам тўғри келмаслиги керак. Оператив лизингнинг муддати , одатда, бир йилдан ошмайди, ушбу муддат тугагач лизинг объекти лизинг олувчидан лизинг берувчига қайтарилади. Лизинг берувчи лизинг объектини ўз балансидан чиқармайди, лизинг олувчи эса уни ўз балансига қабул этмайди. Демак, оператив лизингда лизинг берувчи лизинг олувчига лизинг объектидан вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқини ҳак тулаш шарти билан беради. Лизинг шартномаси муддати тугаши билан лизинг объекти лизинг олувчидан лизинг берувчига қайтарилади. Сублизинг-бу лизинг олувчи томонидан лизинг берувчининг розилиги билан лизинг оюъектини бошқа учунчи шахс (субъект)га ижарага берилиши. Бунда лизинг берувчи сотувчига, лизинг олувчи лизинг берувчига ва сублизинг олувчи лизинг олувчига айланади. Сублизинг муддати дастлабки лизинг шартномасида кўрсатилган муддатдан ошиб кетмаслиги лозим. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling