К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa


Download 92.51 Kb.
bet19/31
Sana28.12.2022
Hajmi92.51 Kb.
#1012127
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31
Bog'liq
fuqarolik huquqi qo\'llanma

Кейс-стади (Казуслар)


1-масала
Давлат имтиҳонида И.Наримоновга давлат ва жисмоний шахс ўртасида тузилган битимларнинг моҳияти тўғрисида савол тушди. Берилган саволларга жавоб берар экан, И.Наримонов бу икки субъект ўртасида битим тузилиши мумкин эмас, бунинг сабаби, ФКнинг 101-моддасида давлатнинг битим тузишга ҳақли эканлиги тўғрисида тушунча йўқ, дея жавоб беради. У ўз саволига қўшимча равишда давлат билан жисмоний шахслар шартномалар тузиши мумкин, лекин битим туза олмайди, деган хулосага келади. Жавобни шарҳланг ва унга ўз муносабатингизни билдиринг? ФКнинг 101-моддаси талабларидан келиб чиқиб, масалага ойдинлик киритинг?


2-масала
Жиноий ишни тергов қилишда Қодиров фирибгарлик йўли билан қадимги кулоллар ясаган нақшли кўзаларни эгаларидан жуда паст нархларда сотиб олганлиги аниқланди ва улар олиб қўйилди. Фуқаро Қодиров тергов тугагунча вафот этди. Шунинг учун ҳам жабрланувчилар Қодиров томонидан ўзларининг алданганликларини исботлай олмадилар. Бироқ терговчи жабрланувчиларнин тушунтиришлари ва жуда кам ҳақ тўлаганлиги фактига асосланиб, жабрланувчиларга кўзаларни қайтариб берди. Қодировнинг ворислари олинган кўзаларни қайтаришни талаб қилдилар, бунга асос қилиб Қодировнинг вафоти муносабати билан жиноий иш тугатилганлиги, унинг айби эса суд томонидан аниқланмаганини таъкидлашди. Масала қандай ҳал қилинади?


3-масала
Узоқ муддатга сафарга кетаётган Нуровлар оиласи қўшниси К.Комиловга уйига, чорва молларига қараб туришни, келганларидан сўнг унинг ҳақини тўлашни айтишди. К.Комилов қўшнисининг молларига ем-хашак олиш мақсадида унинг уйидаги айрим мол-мулкларни сотди. Сафардан қайтиб келган Нуровлар оиласи сотилган мол-мулкларни қайтаришни, уларни сотишга ваколат бермаганликларини, агар қайтармаса, судга мурожаат этишларини билдирдилар. К.Комилов эса молларига беришга ем-хашак қолмаганлиги боис бу ишни амалга оширганлигини, аксинча бўлганда, бундай ҳаракат қилмаслигини, келишув бўйича унинг уйига, молларига қараб турганлиги учун ҳақ тўлашларини сўрайди. Ўртадаги низо бўйича қўшнилар судга мурожаат этдилар. Вакилнинг ҳаракатлари тўғрими? Масала қандай ҳал қилинади?


4-масала
Содиқов 2010 йил 4 майда Олимовдан 500 минг сўм қарз олди. Олимов 2012 16 майда қарзни қайтариб беришни Содиқовдан талаб қилганида, Содиқов бироз кутиб туришни илтимос қилди.
2012 йил ноябрда Олимов чет элга ишлаш учун кетди ва у ердан 2013 йил 5 ноябрда қайтиб келди. Олимов қайтиб келгач, Содиқовдан қарзни қайтаришни сўраганда, Содиқов даъво муддати ўтганлигини, шу сабабли, Олимовга пулни қайтармаслигини, фуқаролик қонунчилигига мувофиқ уч йиллик умумий даъво муддати ўтгач, Содиқов олган қарз суммасини қайтармасликка ҳақи борлигини айтди. Олимов маслаҳат сўраб, юристга мурожаат қилди. Олимовга маслаҳат беринг?


5-масала
“Соҳибкор” акционерлик жамиятини тугатишда АЖни тугатиш комиссияси кредиторларнинг талабларини 3 ой муддатда қабул қилиши хусусида Ажнинг ташкил топганлиги хусусидаги маълумотлар чоп этилган “Ишонч” газетасига эълон берди. Баъзи кредиторлар ушбу эълонни кўрган ва тугатиш комиссиясининг огоҳлантиришларига қарамасдан, умумий даъво муддати уч йил қилиб белгиланганлигини асос қилиб, ўз вақтида талабларини билдиришмади. Эълон чиққан кундан 8 ой ўтгач,кредитор – “Ҳисор” МЧЖ хўжалик судига АЖдан ўзининг пул маблағларини ундириб бериш тўғрисида даъво қўзғатди. Ишни ҳал қилинг? Даъво муддатининг қандай турлари бор? Агар МЧЖ эълон чиққандан сўнг 4 ой ўтгач, даъво қўзғатганида жавобингиз ўзгарармиди?



Download 92.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling