К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa


Download 92.51 Kb.
bet21/31
Sana28.12.2022
Hajmi92.51 Kb.
#1012127
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Bog'liq
fuqarolik huquqi qo\'llanma

- реал битимлар – товарни ўзгага топшириш ёки етказиб бериш ёхуд товарга мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни ўзгага топшириш билан боғлиқ битимлар ҳисобланиб, улар одатда касса битимлари деб ҳам юритилади;
- форвард битимлар– реал товарни етказиб бериш муддати кечиктирилган ҳолдаги олди-сотди битимларидир. Форвард сўзи инглизча Forward transaction сўзидан олинган. Бу биржа битимининг ўзига хос хусусиятларидан бири битим тузишдан кўзда тутилган ҳаракат маълум бир вақт ўтгандан сўнг амалга оширилишидир, бундан ташқари сотиб олувчи мавжуд товарни кўриб ёки кўрмасдан (яъни келгусида ишлаб чиқариладиган товарларни назарда тутиб) шартнома тузишидир.
- фьючерс битимлари– товарларга доир стандарт контрактларнинг олди-сотди битимларидир. Фьючерс битимидаги “стандарт” тушунчаси фақат биржада белгиланган шартларга амал қилувчи битимлар билан савдо қилиш мумкинлиги (котракт ҳажми, етказиб бериш санаси, баҳоси ва бошқалар) билан боғлиқдир. Уларни келгусида ижро этиш мажбуриятини олган ҳолда тўзилади. Бу битимлар бўйича товарлар, хом-ашёлар, қимматли қоғозлар шартномада кўрсатилган баҳода (товар қабул қилинаётганда унинг нархи ўзгарса ҳам шартномадаги баҳо императив характерга эга бўлади ва ўзгармайди), фақат муайян вақтдан сўнг ижро этилиш шарти билан сотилади. Фьючерс битимлари одатда товар хом-ашё биржалари ва фонд биржаларида тўзилади. Бу битимнинг ўзига хос томони бозор қонуниятларини билганлар учун қўл келишидир.
- опцион битимлар (лотинча optio – танлаш деган маънони англатади) товарларни ёки товарлар етказиб бериш контрактларини белгиланган нарх бўйича келгусида сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқларига доир олди-сотди битимлари ҳисобланади.


5-мавзу:Муддатлар. Даъво муддати.
Режа:
1.Фуқаролик ҳуқуқида муддатларнинг тушунчаси ва аҳамияти.Муддатларни
аниқлаш.
2.Фуқаролик ҳуқуқига оид юридик фактлар тизимида муддатларнинг ўтиши.
3.Муддатларнинг турлари.
4.Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш муддатлари. Субъектив ҳуқуқнинг мавжуд бўлиш муддатлари.Кафолат муддатлари, талабларга эътироз билдириш муддатлари. Фуқаролик ҳуқуқий бурчларни ижро этиш муддатлари. Бурчларни ижро этишнинг давлат буюртмаларида ва шартномаларида белгиланадиган муддатлар.
5.Умумий ва махсус муддатлар.
6. Кечиктириш (муддатни ўтказиб юбориш)тушунчаси. Муддатларни ҳисоблаш. Муддатни белгилаш. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муддатлари.
7.Даъво муддати тушунчаси ва аҳамияти.
8. Даъво муддатининг турлари. Умумий даъво муддати.
Махсус даъво муддати.



Download 92.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling