К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa


Фуқаролик ҳуқуқига оид юридик фактлар тизимида муддатларнинг ўтиши


Download 92.51 Kb.
bet24/31
Sana28.12.2022
Hajmi92.51 Kb.
#1012127
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31
Bog'liq
fuqarolik huquqi qo\'llanma

2. Фуқаролик ҳуқуқига оид юридик фактлар тизимида муддатларнинг ўтиши.

Муддат ўтишининг бошланиши вақтини аниқлаш катта амалий аҳамиятга эга бўлиб, муддат тамом бўлиш вақтини тўғри аниқлаб олиш имконини беради. Бу эса юридик факт, яъни маълум ҳуқуқ ва мажбуриятни вужудга келтирадиган ёки бекор қиладиган ҳолатлар билан боғлиқ .


Муддатнинг тамом бўлишини аниқлаш тўғрисида шуни айтиш керакки, йиллаб ҳисобланадиган муддат, шу муддатнинг охирги йили, тегишли ойи ва кунида тамом бўлади. Муддатнинг бошланишига тўғри келган эътиборга олинмаганлиги сабабли муддатнинг бошланиши ва тамом бўлиши кунлари тегишлича қўшилади.Ойлаб ҳисобланадиган муддат, шу муддат охирги ойининг тегишли кунида, агар ойлаб ҳисобланадиган муддатнинг тамом бўлиши тегишли куни бўлмаган ойга тўғри келиб қолса, бу ҳолда муддат шу ойнинг охирги кунида тугайди. Баъзи муддатлар ярим йил ёки ярим ой қилиб ҳам белгиланиши мумкин. Бунда ҳисоблаш тартиби қуйидагича белгиланади: чрим қилиб белгиланган муддатга ойлаб ҳисобланадиган муддатларга доир қомдалар қўлланиб, ярим ой қилиб белгилаган муддат эса кунлаб ҳисобланадиган муддат қаторида кўрилиб, ўн беш кунга баравар бўлади (ФК, 147-модда, 5-банди).
Ҳафталар билан ўлчанадиган муддат шу муддатнинг охирги ҳафтасидаги тегишли кундатугайди (ФК,147-модда,7-банди).Агар муддатнинг охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келиб қолса, муддатнинг тамом бўлиши бундан кейинги иш куни ҳисобланади.
Муддатнинг тамом бўлишини белгилаш тўғрисида яна шуни айтиш керакки, агар ҳужжатларда охирги муддат,масалан,”5 мартгача ” деб ёзилган бўлса, 5 март куни ҳисобга ўтмайди, агар “5 мартда” деб ёзилган Бўлса, бу кун ҳисобга олинади.Муддатнинг охирги кунида ҳаракат қилиш тартиби ФКнинг 148- моддасида кўрсатилган. Бу қонунда айтилишича, агар муддат бирон бир ҳаракатни амалга ошириш учун тайинланган бўлса, бу ҳаракат муддатиинг охирги соат йигирма тўртга қадар бажарилиши мумкин. Масалан, қарздор шартномада қарзини қайтарадиган кун 5 март деб белгиланган бўлса, олинган қарз шу 5 март соат йигирма тўртгача тўланса, қарздор мажбуриятини ўз вақтида бажарган бўлади.
Агар мажбуриятни бажаришга қаратилган ҳаракат ташкилотда қилиниши лозим бўлса, муддат шу ташкилотларда белгиланадиган қоидалар бўйича тегишли операциялар (ишлар) тамом бўладиган охирги соатда тугайди.Тегишли ташкилотларга юбориладиган барча ёзма ҳужжат (ариза, билдириш)лар муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга қадар алоқа бўлимига ёки телеграфга топширилган бўлса, муддат ўтмаган ҳисобланади. Бу қоида умумий характерга эга бўлиб, суд, прокуратура ва бошқа ташкилот ҳамда муассасаларга нисбатан ҳам қўлланилади. Масалан, фуқаро ўз даъво аризасини муддат тамом бўладиган кун соат йигирма тўртга қадар алоқа бўлимига топширган бўлса, даъво муддати ўтмаган ҳисобланади. Бу қоида яна ташкилотлар ўртасида тузиладиган етказиб бериш, юк ташиш сингари шартномалар юзасидан бўладиган даъво, талаб ва шикоятларга нисбатан ҳам қўлланилади.



Download 92.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling