К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa
Хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари –
Download 92.51 Kb.
|
fuqarolik huquqi qo\'llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хусусий мулк ҳуқуқининг объектлари
- Кейс-стади (Казуслар) 1-масала
Хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари –фуқаролар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ва нодавлат бошқа ташкилотлар.
Хусусий мулк ҳуқуқининг объектлари – қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай мол-мулк. Мустакил тайёргарлик (семинар) учун саволлар: Мулк ва мулк ҳуқуқи тушунчаси ва республикамизда мулк ислоҳотини амалга оширишнинг зарурати. Хусусий мулк объектлари ҳамда хусусий мулк объектлари бўлмайдиган мол-мулклар доирасидаги тавафутлар. Муниципал мулкни ҳуқуқий тартибга солиш: такомиллаштириш масалалари. Хусусий мулк ҳуқуқи ва уни ҳимоя қилиш: қонунчилик ва амалиёт. Ашёвий ҳуқуқлар: қонунчилик ва амалиёт. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари қонунчилик ва суд амалиёти асосида таҳлил қилинг. Кейс-стади (Казуслар) 1-масала Олимов кечки пайт ишдан қайтаётиб йўлдан узук топиб олди. Узукни олиб уйига келиб қараса, у тилладан ясалган экан. Эртаси куни Олимов узукни таниш заргарга кўрсатиб нархини суриштирганда, заргар узук жуда қиммат туришини айтди. Ҳурсанд бўлиб кетган Олимов бу ҳақда ишхонасидаги дўсти Назирга айтганида, Назир унга узукни топилмалар идорасига олиб бориш кераклигини, йўқса, қонунда белгиланган жавобгарлика торитилишини айтди. Олимов маслаҳат сўраб адвокатга мурожаат қилди. Унга маслаҳат беринг? 2-масала Фуқаро А. нотариусга мурожаат қилиб, фуқаро Б.га тегишли бўлган уй-жой (кўчмас мулк)га мулк ҳуқуқини берувчи ордерни расмийлаштириб беришни сўради. Бунга асос қилиб, у 30 йил давомида уй-жойга ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб келганлиги, Б.нинг вафот этганлиги, унинг меросхўрлари йўқлигини маълум қилди. Аммо нотариус фуқаролик қонунчилиги орқага қайтиш кучига эга эмаслигини билдириб, рад жавобини берди. Фуқаро А.нинг талаби ўринлими? Масала қандай ҳал қилиниши керак? 3-масала Янгидан ташкил топган акционерлик жамияти (АЖ) асосан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Акцияларининг бир қисмини хорижий инвесторлар сотиб олган. Бунинг эвазига инвесторлар Ватанимизнинг бир бўлаги ҳақида ҳикоя қилувчи суратли, рангли, юксак сифатли 20. 000 нусхада альбом ҳадя этишди. Альбом юксак даражада,энг сўнгги дизайнерлик ютуқлари асосида ишланган. Ҳажми 22 босма табоқдан иборат. Ўзаро келишувга кўра, ҳар бирининг баҳоси 30 АҚШ доллари миқдорида баҳоланди. Альбомлар келтирилди. Бироқ, маҳаллий ҳокимиятнинг махсус фармойишига асосан, шунингдек, уларни сотишдан тушган маблағлар маҳаллий бюджетдан ташқари тузилган фондларга ўтказилиши лозимлиги билдирилди. Айни пайтда АЖ альбомларни сотишдан тушган маблағни банкдан олинган кредитларни қоплашга сарфламоқчи эди. Иш қандай ҳал қилинади? Бунда қайси қонун ҳужжатларига эътибор бериш керак? Download 92.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling