К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa


Мол-мулклар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида


Download 92.51 Kb.
bet15/31
Sana28.12.2022
Hajmi92.51 Kb.
#1012127
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31
Bog'liq
fuqarolik huquqi qo\'llanma

3. Мол-мулклар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг объекти бўлиб кўринган мулк тушунчаси тўғрисида тўхталиб, шуни айтиш керакки, баъзи ҳолларда ашё нарсаларни мулк деб аталса, ҳам мол-мулк атамасининг маъноси бирмунча кенг бўлишини биламиз.
Мол-мулк дейилганда, маълум шахсга (фуқаро ёки ташкилотга) эгалик ҳуқуқи билан тегишли айрим ашёлар ёки ашёларнинг йиғиндиси назарда тутилади.
Мол-мулк таркибига мажбурият ҳуқуқи, муаллифлик ва ихтирочиликка оид мулкий ҳуқуқлар, оила ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган мажбуриятлардан келиб чиқадиган мулкий талаблар, қарз берилишида олинган тилхатлар ҳам киради.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 83-моддасида мол-мулк турлари кўрсатилган. Унга асосан мол-мулк кўчмас ва кўчар мулкка бўлинади.


4. Пуллар ва қимматли қоғозлар – фуқаролик ҳуқуқининг
объекти сифатида

Пуллар. Пул ҳам фуқаролик ҳуқуқининг объектидир. Пул мамлакатнинг хўжалик ҳаётида, хусусан, савдода катта аҳамиятга эга. Пул ўзининг ўзоқ давом этган тадрижий ривожланишида, мол-ҳол, зайтун ёғи, олтин ва кумуш ёмбиси кўринишидаги айирбошлаш воситаларидан ҳозирги электрон пулларга, кредит карточкаларига қадар бўлган йўлни босиб ўтди. Пул бозор иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим қуролларидан бири ҳисобланади.
Фуқаролик ҳуқуқи нуқтаи назаридан пулнинг хусусиятлари ва вазифалари қуйидагича ифодаланиши мумкин:
-пул қонун ҳужжатларига мувофиқ истеъмол қилинадиган, турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёларнинг ўзига хос хусусиятларига эга бўлган турларидан бири ҳисобланади;
- пул кўпчилик фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда (казусн, қарз, кредит, хадя ва бошқа шартномалар бўйича) мустақил объект сифатида иштирок этади;
- пул фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда (казусн, олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, контрактация ва бошқа шартномалар бўйича) тенг қийматга эга бўлган объект ҳисобланади;
- умумий эквивалент, яъни тенг қийматга эга бўлган объект сифатида ҳар қандай ашё билан алмаштириш, етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун ҳам қўлланилади;
- пул ҳар қандай қонуний қарзни, унинг ҳар қандай ҳолатлар асосларида (казусн, муайян мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли) вужудга келишидан қатъи назар, уни тузиш, тўлаш, қоплаш воситаси сифатида муҳим роль ўйнайди18.

Download 92.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling