К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa


Фуқаролик ҳуқуқида ашёларнинг асосий ва мансуб ашёларга


Download 92.51 Kb.
bet14/31
Sana28.12.2022
Hajmi92.51 Kb.
#1012127
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31
Bog'liq
fuqarolik huquqi qo\'llanma

Фуқаролик ҳуқуқида ашёларнинг асосий ва мансуб ашёларга бўлиниши ҳам (ФК, 90-модда) ҳуқуқий аҳамиятга эгадир. Мансуб ашё деб, асосий ашёга хизмат қилишга тайинланган ва умумий хўжалик мақсади жиҳатидан у билан боғлиқ бўлган нарсаларга айтилади. Казусн, асосий ашё қулф бўлса, унга мансуб ашё калитдир.
Мансуб ашё, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилмаган бўлса, асосий ашёнинг тақдирига боғлиқ бўлади. Бинобарин, асосий ашё тўғрисидаги шартлар мансуб ашёга ҳам доирдир. Казусн, бировнинг эгалигига ёки вақтинча фойдаланишига асосий ашё ўтса, мансуб ашё ҳам у билан бирга ўтади. Аммо қонун ёки шартномада бошқача ҳоллар ҳам белгиланиши мумкин, яъни асосий ашё бировга ўтказилганда, мансуб ашёнинг қолдирилиши тўғрисида алоҳида келишув ҳам бўлиши мумкин.
Мансуб ашёдан унинг таркибий қисмини ажратиш керак. Ашёдан уни зарарлантирмай ва қийматини жиддий равишда туширмай ажратилиши мумкин бўлмаган ҳар нарса ашёнинг таркибий қисми ҳисобланади. Казусн, велосипеднинг насоси мансуб ашё бўлса, автомашинанинг радиатори ашёнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Мураккаб ашёлар.Агар турли хил ашёлар бирикманинг моҳияти билан белгиланадиган вазифаси бўйича фойдаланиш имконини берадиган яхлит бир бутунни ташкил этса, улар битта ашё (мураккаб ашё) ҳисобланади. Мураккаб ашё хусусида тўзилган битим, агар шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, унинг таркибий қисмларига тааллуқли бўлади (ФК, 91-модда).
Ҳосил ва даромад берадиган ашёлар туфайли бу ҳосил ва даромадлардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш тўғрисидаги ишни ҳал этиш казусси қўйилиши мумкин. Ашёнинг ҳосил ва даромадлари тўғрисида Фуқаролик кодексининг баъзи моддаларида кўрсатма берилади. Жумладан, ФКнинг 230-моддасида мулкни бировларнинг қонунсиз эгаллашидан талаб қилиб олишда даромад ва харажатларнинг тўланиши айтилади.
Ашёдан келадиган ҳосил ва даромадлар, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлса, ашё эгасига тегишлидир (ФК, 92-модда).
Жонли ва жонсиз ашёлар. Бундай ашёлар ўзида тириклик аломатлари мавжудлиги нуқтаи назаридан фарқланади. Фуқаролик муомаласида жонли зотлар – келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб бўлган организмлар – сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, қуруқликда ҳам, сувда ҳам яшовчи ҳайвонлар, балиқлар, умуртқасизлар ва уларнинг популяциялари ашё сифатида номоён бўлади.
Қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мол-мулк тўғрисидаги умумий қоидалар ҳайвонларга нисбатан ҳам қўлланилади. Казусн, ФКнинг 169-моддасида нгазарда тутилган мулк ҳуқуқи объектлари таркибига хайвонлар ҳам киритилган.

Download 92.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling