К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Хизматлар бозорининг мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида тутган ўрни


Download 3.15 Mb.
bet34/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

7.2.Хизматлар бозорининг мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида тутган ўрни

Мамлакатимизда ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши билан бир қаторда, аҳолининг хизматларга бўлган талаби ортиб бор­моқда. Хизматлар иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллай бошлади. Натижада хизматлар бозори иқтисодиётнинг муҳим бўғинига айлан­моқ­да.


Замонавий иқтисодиётнинг глобал тенденцияларидан бири ‒ кўрсатилаётган хизматларнинг кескин даражада ўсиши ҳисобланади. Давлат статистик органлари маълумотларига кўра ривожланган дав­лат­лар ялпи миллий маҳсулотидаги хизматлар ҳиссаси ҳозирги кунда 2/3 дан 3/4 гача ташкил қилмокда. АҚШ да хизматлар бозорида ишловчилар, умумий банд бўлганларнинг 77 фоизни ташкил этган ва башоратларга кўра, ушбу соҳа яқин йилларда янги иш жойларининг 90 фоизни таъминлаши лозим.
Ривожланган давлатларда аҳолининг истеъмол харажатлари таркибида хизматларнинг ҳиссаси 50-80 фоизни ташкил этади. Республикамизда эса ушбу кўрсаткич бор -йўғи 10-15 фоизга таш­кил этади, холос.
Хизматлар бозорида аксарият ҳолларда тижорат ташкилот (кор­хона)­лар фаолият юритишади. Улар таркибига савдо ва умумий овқат­ланиш корхоналари, туристик ва консалтинг фирмалари, хусу­сий тиббий муассасалар, авиакомпаниялар, банклар, маълу­мот­лар­ни компьютерда қайта ишлаш бюролари, юридик, суғурта, кўчмас мул­к савдоси билан шуғулланувчи компаниялар ва бошқалар кира­ди.
Юқорида қайд этилганидек, хизматларни ишлаб чиқариш билан давлат ҳам шуғулланади. Дунёдаги кўпчилик давлатларда таъ­­­­лим муассасалари ва музейлар давлат ихтиёрида бўлади ва улар ўз фаолиятларидан фойда олишни мақсад қилиб қўйишмайди. Улар нотижорат ташкилотларидир. Аммо шундай давлатлар мавжудки, бун­дай ташкилотлар тижорат ташкилотлари ҳисобланади.
Хизматлар бозорида бир-биридан ўлчамлари билан фарқ­лана­ди­ган турли субъектлар: тижорат банклари, суғурта ва теле­ком­му-ни­кация компаниялари, меҳмонхона хўжалиги мажмуалари, ташиш каби соҳалардаги йирик халқаро корпорациялардан тортиб, кафе, таъ­мирлаш устахоналари каби маҳаллий даражадаги турли хил ки­чик корхоналарни фаолият юритишади.
Хизматлар бозорининг динамик даражада ривожланишини таъ­минлашнинг асосий йўлларидан бири бўлиб, фан-техника тарак-қиёти ҳисобланади. Унинг натижаси – ишчи кучи ва капиталнинг қўшимча оқимини таъминловчи инновацион хизмат турларининг яра­тилиши бўлди.
Инновацион технологияларнинг32 пайдо бўлиши истеъ­мол­чи­ларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ташкилотларда биз­нес­ни амалга ошириш усулларини тубдан ўзгартиради. Мисол тари-қасида, ҳозирги кундаги компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларининг интеграллашувини келтириш мумкин.
Миллий ёки глобал электрон хизмат кўрсатиш тизимларининг яратилиши–молиявий компаниялар, банклар ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятлари миқёсини қайта ўзгартирди. Уларнинг тасарруфида юқори интеллектуал компьютер тизимлари мав­жуд бўлиб, улар талаб ва таклиф ўртасидаги қонуниятларнинг ўзга­ришини оператив таҳлил қилиш орқали қабул қилинаётган қарорлар хавф-хатарини баҳолаш, мижознинг тўлов қобилиятларини аниқ­лаш, амалга ошириладиган операциялар даромадлилиги ва бош­қа­ларни ўрганишга имконият беради.
Инновацион-технологик тараққиёт–хизмат кўрсатишнинг барча турларига таъсир кўрсатади. Янги ва такомиллаштирилган тизим­лар­нинг яратилиши буюртмаларни қабул қилиш, тўловларни амалга ошириш ва бошқа бир қатор ишларни бажариш учун замин яратади. Масалан, банклардапулларни қабул қилиш, кредитларни ёпиш, нақд пулларни бериш каби банк операцияларининг автоматлаштирилиши ҳисобланади.
Банк автоматларининг жорий этилиши ходимлардан фойда­ла-ниш­нинг имконияти бўлмаган жойларда кечаю кундуз хизмат кўрсатиш имконини беради. Кредит карталарининг қўлланилиши қо­ғоз пулларни муомала воситаси сифатида сиқиб чиқаради ва истеъ-молчиларга тааллуқли электрон терминаллари билан жиҳозланган савдо марказлари ва бошқа харидни амалга оширадиган жойларда бево­сита ҳисоб-китобларни қилиш имконини беради.
Иқтисодиётнинг инновацион-технологик тараққиёт негизида ривожланиши техник жиҳатдан қийин ҳисобланган товарларни етка­зиб бериш ва келгусидаги эксплуатацияси билан боғлиқ бўлган қў­шимча хизматлар (сервис)нинг ошишига олиб келади.
Ҳақиқатда ҳар қандай инновацион маҳсулот (товар), айниқса юқо­ри технологик ва узоқ муддатли фойдаланиладиганлари турли хизматларга эҳтиёжларини юзага келтиради.
Маҳсулот тавсифига боғлиқ ҳолда хизматларга бўлган эҳтиёж қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
  • юклаш-тушириш ва тахлаш;


  • ўрнатиш ва монтаж;


  • ёқилғи қуйиш;


  • техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;


  • тозалаш ва ташқи кўринишни тиклаш;


  • экологик утилизациялаш ва бошқалар.


Ушбу хизматларнинг айримлари қўшимча даромад манбаи ҳи-соб­ланади. Айрим ҳолларда сотишдан кейинги хизматларни кўрса-тиш орқали олинадиган даромадларни йиллар давомида олиш мум-кин. Ҳозирги кунда инновацион-технологик асбоб-ускуналар ва маши­налар­нинг кўпчилик таъминотчилари ўз эътиборларини юқори билим ва ҳунарни талаб қилинадиган қийин турдаги хизматлар тўп­ла­мини яратишга қаратмокдалар.


Бундай хизматлар нафақат қўшимча даромад келтиради, балки ишлаб чиқарувчи корхона (фирма)нинг истеъмолчиларга яқин бўлиши харид қилинган асбоб-ускунанинг эксплуатация имко­ния­т­ла­рини вужудга келтиради.
Бугунги кунда ўзларининг рақобатбардошлигини ҳамда маҳсу­лот­ларининг жозибадорлигини ошириш мақсадида кўпчилик ишлаб чиқа­рувчи корхона (фирма)лар ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналарни таъмирлаш имкониятларини, шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатиш ва вужудга келган муаммоларни ер ша­рининг ҳар қандай нуқтасида ҳал этиш мумкинлигини реклама қила­дилар.
Ҳозирги замон бозор иқтисодиётида хизматлар – олди-сот-ди­нинг тўлақонли объекти бўлиб қолди. Бунинг натижасида ушбу хиз­матлар мамлакат иқтисодий ривожланишининг асосий кўр-сат­кичлари ҳисобланган миллий даромад, ялпи ижтимоий маҳсулот кабилар таркибига киритилган.
“Ҳозирда туризм соҳасида ҳам инновацион технологияларнинг қўлланиши тобора кенг тус олмоқда. Масалан, Швейцария, Испания каби мамлакатларда таклиф этиладиган тур пакетларнинг 80фоизида инновацион технологиялар (каджетлар, датчиклар, лазер ускуналар ва ҳ.к.лар) элементлари иштирок этади. Айрим тадқиқотчилар тармоқ ва соҳалар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда инновацион техно­логия­лар иштирок этган хизматларни юқори сифатли хизмат деб ҳисоб­ла-ша­ди. Хусусан,туризм соҳасида юқори сифатли туристик хизмат-лар­га қуйидагича таъриф берилган: Юқори сифатли туристик хиз­мат– бу туристларнинг жисмоний ва эстетик эҳтиёжларини тў­лиқ қондирадиган, хавфсиз, атроф-муҳитга зарар келтирмай-диган, хизмат кўрсатишнинг барча босқичларида сифати пасай­майдиган, сифатли инфратузилма шароитида рўй бера-ди­ган, инновацион технологиялар жалб қилинадиган малакали хиз­мат ҳисобланади”33.
Шу ўринда туризмда инновацион хизмат кўрсатиш ту­шун­­часи ҳам мавжуд бўлиб, унинг моҳиятини қуйидагича ифо­далаш мумкин. Туризмда инновацион хизматбу турист­лар­га таклиф этиладиган, туризм соҳасида янги технологиялар, янги ғоява илмий ишланмаларни ўз ичига олган замонавий хизмат ҳисобланади”34.
Инновацион хизмат кўрсатишнинг корхоналардаги му­ҳим жиҳати ва натижадорлиги рақобатбардошликни ифодалаш би­лан характерланади. Айниқса, бундай жараён алоҳида олин-ган соҳаларда(масалан, туризм соҳасида) ўзига хос тарзда нам­о­ён бўлади. Шундай экан туристик хизмат рақобатбардошлиги–бу туристик хизматнинг бозорда мавжуд бошқа рақобатчи шун­дай хизматларга нисбатан хизмат си­фа­­ти, кадрлар малакаси, фойда(даромад) даражаси, бозордаги улу­ши каби кўрсат­кич­лар бўйича нисбий қиймати тушунила­ди”35.
Юқорида қайд қилинганлардан шундай хулоса қилиш мумкин­ки, хизматлар иқтисодиётда ўта муҳим роль ўйнайди ва бу қуйидаги омил­ларда ўз ифодасини топади:
  • хизматларнинг юқори ликвидлилиги, яъни даромадлилиги би­лан.Улар одатда ишлаб чиқарилган пайтда истеъмол қилинади.


  • нисбатан юқори бўлмаган материал сиғими билан (номоддий деб номланадиган харажатларни қўшган ҳолда). Бу ўз навбатида қў­ши­л­ган қиймат ҳажмини оширади ва тегишли равишда моддий даро­мадни ҳам.


  • хизматларни бажарганлик учун ҳақ олишнинг қисқа муддати билан.


Шундай қилиб, иқтисодий омилларнинг хизматлар бозорига таъсири ялпи миллий маҳсулотнинг умумий динамикасида, истеъмол ва инвестицион товарларга бўлган талабнинг ўзгаришида, аҳолининг бандлик ҳолатида ва даромадлар даражасида (иш ҳақида) ва бошқа бир қатор макроиқтисодий кўрсаткичларда ифодаланади.


Ижтимоий меҳнат тақсимотининг ўсиши билан иш ва бўш вақт ўртасидаги меҳнат ва дам олиш ўртасидаги нисбат ўзгаради. Замонавий цивилизациянинг қонуниятларидан бири бўлиб ҳисоб­лан­миш:ишловчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун турли хилдаги хизматларга (спорт билан шуғулланиш, мада­ний, соғломлаштириш чора-тадбирларида қатнашиш, саёҳат, туризм ва бошқаларга) бўлган талаб кенгаяди.
Шунингдек, хизматлар бозорида молиявий ва ишчан хизмат кўр­сатиш билан бирга (лизинг, франчайзинг) янги динамик соҳа бўл­ган ахборотни ишлаб чиқариш, сақлаш ва тарқатиш билан боғ-лиқ бўлган хизматларнинг ҳам роли ортиб бормоқда.
Иқтисодиётнинг барча тармоқлари, шу жумладан, хизматлар бозорига (ташқи муҳит таъсири тизимидаги) демографик омил хиз­мат­ларнинг турли бозорларига бевосита таъсир кўрсатади. Мисол сифа­тида инсон ҳаётини суғурталаш бўйича хизматларни олишимиз мумкин. Суғурта хизматларининг ушбу тури индустриал ривож­ланган давлатлардаги суғурта бизнесининг етакчи ўрнини эгаллайди.
Мамлакатнинг социал-иқтисодий ҳаётида аёллар ролининг интенсив ўзгариш жараёнлари содир бўлмоқда. Уларнинг ижти­мо-ий ишлаб чиқаришда қатнашишлари ҳам кенгаймоқда. Бундай ҳолат аввал уй шароитида бажариладиган турли хил хизматларга талаб-нинг ошиши билан кузатилмоқда. Улар жумласига овқат тайёрлаш, ювиш, уй ва хоналарни тозалаш ва ҳоказолар киради. Уй хўжалигига йўналтирилган уйдан ташқари хизматларни бажаришга ихти­сослаш­тирилган фирмаларга эҳтиёж пайдо бўлади.
Ўзбекистонда ҳозирги пайтда тўлақонли хизматлар бозорини шакл­лантириш учун маълум иқтисодий шарт-шароитлар мавжуд, шу­нингдек, тадбиркорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи қонунлар ва қонун ости ҳужжатлар ушбу соҳа ташкилот (корхона)ларнинг иқтисодий мустақиллиги ва фаолият натижаларининг ошишига за-мин яратмоқда.


Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling