К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
Инновацион лойиҳалар – буинновациялар яратилиши (илмий ғоялар, илмий ишланмалар) ва уни амалиётга жорий этиш билан боғлиқ бажарилиши зарур бўлган барча ишлар (лойиҳа, констукторлик, илмий тадқиқот ва ҳоказо)нинг мажмуаси ҳисобланади.
Мамлакатда инновацияларнинг натижадорлиги – бу инновацион ғоялардан тортиб, то уни ишлаб чиқаришда қўллаб бирон бир самарага эришишга бўлган барча жараёнларни ўз ичига олади. Бу борада республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида шундай деган эди: - “... биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз”37. - “... илм-фан соҳасида фундаментал ва инновацион тадқиқотлар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизмини тубдан қайта кўриб чиқиш керак”.38 - “Ҳар бир ишлаб чиқариш соҳасида тармоқ илмий тадқиқот муассасалари, конструкторлик бюролари, тажриба – ишлаб чиқариш ва инновацион марказлар бўлиши мақсадга мувофиқдир ... Биз мамлакатимизда ... илмий ишланмалар “Ноу-хоу” лар соҳасига ҳам кенг жалб қилишимиз керак. ... илмий тадқиқот ташкилотлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда илмий ишланмалар бўйича амалий натижадорликни ошириш юзасидан аниқ таклифлар тайёрлаш ...”39 талаб этилади. Республикамизда иқтисодий соҳада инновацияларни, инновацион дастурлар ва лойиҳаларни жадал ривожлантириш учун ҳукуматимиз алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, “... амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳаларни танқидий қайта кўриб чиқиб, барча ташкилий ва институтционал масалаларни комплекс ҳал этиш зарур”40лиги белгилаб берилди. Илк инновацион моделларда инновациялар чизиқли фаолият олиб бориш кетма-кетлиги сифатида намоён бўлади. Аввалига илмий тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши орқали янги маҳсулотлар яратилиб бозорга чиқарилди(“технологик туртки”) ёки бозорнинг ўзи инновацияларга эҳтиёж сезиб корхоналарни инновация яратишга мажбур этади(инновациялар манбаси: эҳтиёж-бозор талаби босими гипотезаси41).Бу гипотезаларнинг камчиликлари амалиётда яққол намоён бўлади, аслида инновациялар ўзаро боғлиқ ва мувозанатлашган жараён бўлиб, баъзида “технологик туртки” баъзида эса “бозор талаби босими” гипотезаси устун келади. Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, кўпчилик инновациялар тартибсиз бошланиб, шаклланиш босқичлари давомида қайта ишланади ва баъзида шаклланиш босқичлари кетма- кетлиги бузилади. 2000-йилда Ван де Вен ва бошқалар томонидан ўтказилган тадқиқотларда инновацияларнинг чизиқли моделларининг бир нечта камчиликлари аниқланди. Улар инновацияларнинг вақт давомида ривожланиш жараёнига эътибор қаратиб, асосий моделга баъзи ўзгарувчиларни киритишни мақсадга мувофиқ деб топишди: Инновацияни келтириб чиқарувчи эҳтиёжлар – бу одамлар ёки ташкилотлар ўз имкониятлари максимал даражасига эришганда ёки ундан қониқмаслик натижасида рўй берадиган ўзгаришлар асосида юзага келади. Ғояларнинг тарқалиши- инновацион жараён аввалига бир йўналишда кенгая бошлайди, кейин эса турли йўналишларда тарқалади; Инновацияларни яратишда тез- тез омадсизликка учралади, режалар ўта оптимистик бўлади, хатолар йиғилиб боради, салбий цикллар ривожланиши мумкин; Инновацияларни яратувчи бўлимлар қайта тузиш одатда ташқи аралашув – мутахассисларни алмаштириш ёки бошқа кутилмаган қарорлар орқали рўй беради; Шундай қилиб, инновацияларни шакллантиришда ва уни муаммоли ҳолатини танқид қилишда ва фойдали жиҳатларини қўллаб-қувватлашда алоҳида ёндашув муҳим аҳамиятга эга. Инновациялар чуқур таълим олишни талаб этади, лекин инновацияларнинг яратилишида бошқа кутилмаган омиллар ҳам таъсири натижасида билимлар “юзаки” табиатга эга бўлиб қолиши мумкин. Англиянинг Сассекс университети профессори Рой Ротвелнинг фикрича, бизнинг инновацион жараён ҳақидаги тасаввурларимиз оддий чизиқли моделлардан мураккаб интерактив моделлар даражасига ривожланиб борди42. Унинг “бешинчи авлод инновациялари” тушунчасида инновациялар кўп томонлама жараён, яъни корхоналарнинг ташқи ва ички интеграциясини талаб қилувчи, ахборот инфратузилмасининг қўлланилишига боғлиқ деб қабул қилинади. Абстракт моделлар бизга инновацияларни бошқаришдаги муаммоларни яхши англашга ёрдам беради, лекин шу билан бирга кўпинча бу моделларнинг қўллашда эҳтиёт бўлиш лозим. Бу моделларни қўллашда чекловлар бўлади. Масалан, инновацияларни “технологик туртки” чизиқли жараёни (асосий эътибор илмий-техник ишланмаларга қаратилади, фойдаланувчилар таъсири эса инобатга олинмайди) ёки инновацияларни ҳаракатлантириш фақат бозор орқали юз беради деган қараш бўлиши мумкин. Шу билан бирга инновациялар фақат катта ўзгаришларга олиб келувчи ихтиролар эмас, балки инкрементал инновациялардан ҳам иборат. Мисол учун Эдисоннинг лампа дизайни йиллар давомида деярли ўзгармади, лекин маҳсулот ва жараённинг аста- секин яхшиланиб бориши орқали 16 йил ичида чўғли лампа нархи 80фоизга тушди, бу маҳсулотнинг дунё бўйлаб кенг тарқалишига сабаб бўлди. Инновациялар тушунчасига нотўғри қарашларга уларни тизимдан ташқарида деб ҳисоблаш ёки уларни маҳсулот ва жараёнга ажратиб, бу иккаласининг ўзаро таъсирлашувини инкор этишни келтириш мумкин. Одатда инновациялар ҳамма тушунадиган қоидалар асосида ривожланади, яъни барча инноваторлар ўзларининг йўналишларида янгилик яратишга уринади. Қайсидир инноватор бошқаларга қараганда сифатлироқ ва фойдалироқ инновация яратади ва натижада бозордаги ўйин қоидалари ўша инноватор фойдасига ўзгара бошлайди. Бу албатта баъзилар учун янги имкониятлар яратади, шу билан бирга янги шароитлар мослашиш каби муаммоларни келтириб чиқаради. Бу жараён Шумпетернинг инновация назариясида марказий ўринни эгаллайди. У бу жараённи “ижодий бузиш” деб атади. Биз шу вақтгача кўриб чиққан моделлар такрорланувчи ва давомли инновациялар бўлиб, корхоналарнинг асосий шиори “ўз ишимизни яхшироқ амалга ошириш” ҳисобланади. Аммо баъзан маҳсулот ва жараёнда катта ўзгаришларга олиб келувчи радикал инновациялар ҳам юз беради, лекин улар ҳам технологик имкониятлар, бозор талаби, рақобат даражаси, сиёсий вазият ва бошқа омиллар ортида яширинган қоидалар асосида яратилади. Абернати ва Кларк 1985 йилда инновациялар ҳаёт циклини уч фазага ажратади43. Биринчиси “суюқ фаза” – маҳсулотда баъзи ўзгаришлар, иккинчиси ўтиш фазаси – маҳсулот янги шаклга ва хусусиятларга эга бўлади, учунчиси эса ихтисослашув фазаси – маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатлари камайтирилиб, маҳсулот бозорга чиқарилади. Клейтон Кристенсон биринчилардан бўлиб, инновацияларнинг бозор талабидан келиб чиқишига эътибор қаратди44. Унинг тадқиқотларига кўра ҳар бир авлод алмашганида кўпчилик корхоналар, ўз вақтида бозорни эгаллаб туриш бўйича бошқаларга намуна бўлганига ва инновацияларга инвестиция киритганига қарамасдан, янги талабларга мослаша олмай банкротликка учрайди. Кристенсон ёритган муаммо корхоналарнинг технологик тараққиётга мослаша олмаслигида эмас, балки янги бозорларнинг пайдо бўлиши янги эҳтиёжларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ. Умуман олганда ишлаб келаётган корхоналар ўзларининг асосий мижозлари билан кўп вақт овора бўлиб, узоқ муддатда рўй берадиган янги бозорларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини кўздан қочиради ва натижада янги ўзгаришларга мослашолмайди. Аввалига, бозорга кичик корхона сифатида кирган, лекин янгича бизнес моделга эга бўлган корхоналар бозорда мавжуд қонун қоидаларни ўз фойдасига ўзгартира бошлайди. Бу қоидаларни ҳам келажакда яна янги авлод корхоналари вақти келиб ўзгартиради. Янги бозор қоидаларига ўз вақтида мослаша олиш учун корхоналар келажакда бўладиган ўзгаришларни кўра билишлари ва ўзларини ўзгартиришлари керак. Иқтисодчилар Кристенсон ва Рейнорларнинг бу жараённи чуқур ўрганиб, бозорда янги қоидаларнинг ўрнатилишини “бозорнинг бузилиши” деб атайди. Бозорни “бузадиган” товарлар ва хизматлар одатда юқори технологияли тармоқларда радикал инновация кўринишида ёки мавжуд технологияларни қўллашнинг янгича усули-инкрементал инновация кўринишида бўлиши мумкин. Радикал ва инкрементал инновацияларни аслида фарқлаш анча қийин бўлиб, технологияларнинг бозорга таъсирини ўлчашни талаб этади. Бозор “бузилиши” шу билан бирга корхонанинг бошқа корхона ва ташкилотлар билан алоқасига ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Чунки одатда инновациялар тизим даражасида, яъни ҳамкорлар ўртасида билим алмашинуви ва янги таклифлар натижасида юзага келади. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling