К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
“Фан-инновация-инвестиция- ишлаб чиқариш” занжири ва бу жараённинг хорижий давлатлар тажрибаси ҳамда унинг республикамизда фойдаланиш мумкин бўлган жиҳатлари
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
10.3. “Фан-инновация-инвестиция- ишлаб чиқариш” занжири ва бу жараённинг хорижий давлатлар тажрибаси ҳамда унинг республикамизда фойдаланиш мумкин бўлган жиҳатлари
Республикамизда инновацион иқтисодиётни тараққий эттириш бир қатор ўзига хос ёндашувларни талаб этади. Бунда, айниқса, “фан-инновация- инвестиция-ишлаб чиқариш” занжири мазмун-моҳиятини таҳлил қилиш ва бу борада хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланиш жуда аҳамиятлидир. Шундай экан, “фан-инновация-инвестиция ишлаб чиқариш” занжирининг мазмун-моҳиятини кўриб чиқамиз. 1. Фан – юқори малакали мутахассис тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи илғор-педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқарувчиси сифатида намоён бўлади ҳамда кадрлар тайёрлашда илмий тадқиқотга асосланган таркибий қисми ҳисобланади. 2. Инновация – (инглизча innovationянгилик киритиш) бозорда сотилаётган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, амалий фаолиятда фойдаланиладиган янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён кўринишида амалга оширилган инновацион фаолиятнинг якуний натижасидир. 3. Инвестиция – чекланган ресурслар шароитида иқтисодий- ижтимоий самара олиш мақсадида миллий иқтисодиётниннг у ёки бу соҳасига капитал киритиш ҳисобланади. 4. Ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қуйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш жараёнининг қатнашчисидир. Республикамизда илм-фан замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш ўта зарур ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Ресупбликаси Президенти Ш.Мирзиёев аниқ вазифаларни белгилаб берган жумладан, “... илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарур... шу сабабли таълим соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим принципига асосланиши...бинобарин, инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз зарур.”; “... юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади...олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни янада ошириш, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш – энг муҳим масалалардан биридир. Ҳар бир ишлаб чиқариш соҳасида тармоқ илмий тадқиқот муассасалари, конструкторлик бюролари, тажриба ишлаб чиқариш ва инновацион марказлар бўлиши мақсадга мувофиқдир. Биз мамлакатимизда инвестицияларни фақатгина иқтисодиёт тармоқларига эмас, балки илмий ишланмалар “ноу-хау”лар соҳасига ҳам кенг жалб қилишимиз керак.”58 “... мамлакатимиз учун илм-фан соҳасидаги устувор йўналишларни аниқ белгилаб олишимиз керак. Ҳар бир давлат илм-фаннинг барча соҳаларини бир йўла тараққий эттира олмайди. Шунинг учун биз ҳам ҳар йили илм-фаннинг бир нечта устувор йўналишларини ривожлантириш тарафдоримиз.” “...илм-фан ютуқларини электрон платформасини, маҳаллий ва хорижий илмий ишланмалар базасини шакллантириш лозим. Ҳар бир олий таълим ва илмий тадқиқот даргоҳи нуфузли чет эл университетлари ва илмий марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши шарт.”59 Шундай экан, республикамизда кенг кўламли ислоҳотларни янада ривожлантириш учун инновацион иқтисодиётнинг тараққиётини хорижий давлатлар тажрибасида чуқур ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бу борада бугунги кунда халқаро миқёсида тез ва инновацион асосда фан ва технология ютуқларига асосланиб ривожланаётган Хитой давлати тажрибаси айниқса, аҳамиятлидир. Давлатнинг инновацион сиёсатнинг кенг жорий этиши Хитой иқтисодий ўсишининг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланди. 1978 йилдан бери Хитойда фан ва технологияларни ривожлантириш бўйича бир нечта ислоҳотларнинг ўтказилиши олий таълим тизимининг тез ривожланишига сабаб бўлди. Ўттиз йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар ўртача 9фоиз иқтисодий ўсишга эришишга замин яратди. 2010 йилда Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти Японияникидан ўзиб кетди ва Хитой дунёнинг иккинчи энг йирик иқтисодиётига айланди. 2014 йилга келиб Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти ўн триллион доллардан ошиб кетди, жаҳонда фақатгина АҚШ бу натижага эришган. Аммо 2008 йилдаги молиявий инқироз Хитойнинг ишлаб чиқаришга асосланган иқтисодиёти ўсишини секинлаштирди, чунки у ривожланган давлатлар технологияларини ўзлаштирар эди. Инқироздан кейин Хитой ривожланган давлатлардан қарамлигини камайтириш мақсадида ўз маҳаллий инновациялар инфратузилмасини ривожлантира бошлади. Яъни маҳаллий тадқиқот институтлари ва университетларнинг рақобатдошлигини кучайтириш бўйича ислоҳотлар ўтказа бошлади. 2017 йилда Хитой глобал инновациялар индекси баҳоси бўйича дунёда 22ўринни эгаллади. Глобал инновациялар индексининг билим ва технологиялар натижалари кўрсаткичи бўйича 2017 йилда тўртинчи ўринни эгаллади. Хитойнинг фан ва технологияларни ривожлантириш сиёсати 1970 йилларда бошланиб тўрт босқичда ривожланди: тажриба босқичи; тизимли ислоҳотлар; чуқур ислоҳотлар; узоқ муддатли режалаштириш. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling