К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Чуқур ислоҳотлар фазаси(1996-2006 йиллар)


Download 3.15 Mb.
bet47/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

Чуқур ислоҳотлар фазаси(1996-2006 йиллар). Беш йиллик миллий бюджет режаси ва бошқа қатор қарорлар фан ва технология соҳасиди чуқур тизимли ислоҳотлар фазасини бошлаб берди. Хитойнинг асосий стратегияси “миллий иқтисодиётни фан ва таълим орқали ёшартириш” бўлди. 1996 йилда ҳукумат “фан ва технологияда бўладиган ихтиролар ва янгиликлар” тўғрисида қонун қабул қилди. Бу янги сиёсат учта асосий мақсади:
  • инновацияларни яратувчи кучни тадқиқот институтларидан саноат тармоқларига кўчириш;


  • саноат тармоқларининг илмий ишланмаларга инвес­тиция­ларни саноат тармоқларининг инновацион қувватини кучай­тириш;


  • илмий янгиликларни тижоратлаштиришни яхшилаш.


Шу даврда миллий инновацион инфратузилмада тўртта муҳим ўзгариш юз берди. Жаҳон талабларига мос келувчи Хитой университетларини шакллантириш мақсадида “211 лойиҳа” дастурининг давоми бўлган “985 ташаббус” дастури ишга туширилди. Ҳукумат, шу билан бирга, Хитой фанлар академиясида давлат институтларида тадқиқот сифатини ошириш мақсадида “Билим инновация ташаббуси” дастурини ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, давлат илмий тадқиқотларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 973 дастури ва Янгзи дарёси олимлар дастурларини ишлаб чиқди ва шу орқали ўқитувчи профессорларнинг иш ҳақини ошириш имконияти яратилди.


Узоқ муддатли режалаштириш фазаси(2006-2014 йиллар). 2006 йилда Хитой марказий бошқарув аппарати 2006-2020 йилларга мўлжалланган “ўрта ва узоқ муддатли миллий ривожланиш режаси” ни қабул қилди. 2006 йилги Миллий режада фан ва технологияларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар, мустақил инновацияларни яратиш, муҳим технологик соҳаларини тез ривожлантириш, асосий инфратузилмани барпо этиш кабилар қайд этиб ўтилган. Бу режада барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, инновацияларни ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш, инновацион фаолият қувватини оширишларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Шу даврда давлат энди олиб бораётган сиёсати самарадорлигини баҳолаш ва жорий этилишини бошқаришга катта эътибор қаратди. Олдин ишлаб чиқилган қонунлар ва қарорларнинг жорий этилишида анчагина камчиликлар бўлиб, уларни ягона тушунарли тарзда тизимлаштиришни талаб этарди. 2011 йилда Хитой ҳукумати қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “1000 та иқтисодорни ишга олиш” дастурини ишга туширди. 2016 йилда бу дастур орқали 2000га яқин ўз соҳаларида етакчи бўлган олимлар Хитойга қайтиб келди. 2012 йилда Хитой ўз олдига 2020 йилгача “энг инновацион миллат” бўлиш мақсадини қўйди. 2012 йилнинг охирида ўтказилган Коммунистик партиянинг 18 - мажлисида миллий иқтисодий ривожланишда инновациялар омили стратегик аҳамиятга эга деб белгиланди.
Хитойнинг фан ва технологияларни ривожлантиришга қара­тил­ган охирги ўттиз йил давомида олиб борган сиёсати инновацион фаолиятни мисли кўрилмаган даражада ривожлантирди. 2002 йилдан 2012 йилгача Хитойнинг ЯИМи деярли тўрт баробар ўсди. Хитой фан ва технологияси ривожланишини илмий-техник ишлан­ма­ларга йўналтирилган инвестициялар; инновация натижалари–патент­лар, маҳсулотлар ва илмий мақолалар; фан таълими ҳамда технологик соҳаларда иқтидорларни етиштиришда кўришимиз мум­кин. Фан ва технологияга йўналтирилган инвестициялар 2002 йилда ЯИМнинг 1фоиз дан 2012 йилда 2фоизга ўсди. Саноат тармоқларида илмий-техник ишланмаларга киритилган инвес­тициялар 2002 йилда жами инвестицияларнинг 70фоизни ташкил этган бўлса, 2012 йилда бу кўрсаткич 80фоизга етди. Хитойда охирги йилларда патентлар бўйича аризалар сони кескин ортди. 2012 йилдан бери Хитой глобал инновациялар индексида маҳаллий патентлар сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Хитойда фан ва технологиянинг ривожланиши таълим соҳаси ва малакали кадрларни етиштириш билан бирга борди. Таълим соҳасида ўтказилган ислоҳотлар таълим сифатини сезиларли оширишга ва университетларда ўқийдиган талабалар сонини кес­кин ошишига замин яратди. Масалан, университет ва институт бити­рув­чилари 2002 йилда 1 млн 300 минг кишини ташкил этган бўлса, 2012 йилда бу рақам олти миллионни ташкил этди. Универ­ситетларда иқтидорли талабалар сонининг кўпайиши Хитойнинг инновацион тизимининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Шу билан бирга, бу ислоҳотлар иқтидорли ёшларни етиштришда ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Масалан, “1000 та иқтидор” дастури хорижда бўлган кўплаб инновацияларни яратилишига ҳисса қўшган хитойлик иқтидорли олимлар ва тадқиқотчиларни қайтаришга эришди.
Инновацион жараён босқичларини ўрганишнинг турли усул­лари мавжуд. Масалан, Р.Норман инновацион жараённи икки қис­м­дан ташаббус ва ижродан иборат деб ҳисоблаган. Ж.Хейдж ва М.Эй­­кенлар эса инновацион жараённи тўртга бўлиб ўрганишни тав­сия этган, булар:
  • баҳолаш;


  • ташаббус;


  • жорий этиш;


  • рутинизация(узлуксиз ишлаб чиқариш).


Баъзи олимлар инновацион жараённи ташкилий контекстда таҳлил қилишади. Масалан, Ж.Уилсон учта босқични ажратиб кўрсатади60:


  • концептуализация;


  • таклиф киритиш;


  • қабул қилиш ва жорий этиш.


Томсоннинг фикрича инновацион жараённинг бошланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:


  • мавжуд мақсадлар ўртасида узилиш;


  • ҳақиқий вазият;


  • ривожланиш учун қулай имконият излаш.


Шу ва бошқа қарашлар инновацион жараённи турли жиҳат­ларини ёритиб беради. Инновацияларнинг кўп қирралилиги бу тушун­чага ягона универсал таъриф бериш имконини бермайди. Бун­дан ташқари, вақт ўтиши инновациялар таркиби ва хусу­сият­лари ўзгариб боради, бу эса илмий тадқиқотларни янада қийин­лаш­тира­ди.





Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling