К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Download 3.15 Mb.
bet48/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

Таянч иборалар
Инновация, инвестиция, сиёсат, фан, технология, ресурс, инновацион модель, капитал бозори, венчур капитали,венчур бизнеси.


Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Венчур бизнеси хусусида нималарни биласиз ?
2.Глобал иқтисодиёт шароитида Европа иттифоқи инновацион фаолият бўйича қандай тадқиқот турларини ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ?
3.Япония ва Буюк Британиянинг инкубаторлар ва илмий технологик парклар яратиш бўйича тажрибалари хусусида нималарни биласиз ?
4.Хитойда юқори технологияли саноат кластерларининг яратилиши қайси соҳаларни жадал ривожланишига олиб келди ?
11‑мавзу. Корхоналарда экспорт салоҳиятини оширишда инновацион маркетинг технологияларидан самарали фойдаланиш



Режа



11.1.Корхоналарга иннвоацион маркетинг жорий этишнинг аҳа­мияти.


11.2.Ўзбекистон Республикасида замонавий инновацион маркетинг стратегияларини жорий этиш масалалари.
11.3.Корхоналарда экспорт имкониятларини кенгайтиришда инновацион маркетинг технологияларидан фойдаланиш йўллари.


11.1.Корхоналарга иннвоацион маркетинг жорий этишнинг аҳамияти
Маркетинг мазмунан бозор муносабатларига хос механизм ҳисобланади. У миллий иқтисодиётнинг барча жабҳаларида товар-пул муносабатлари ва қиймат қонунига амал қилиб хўжалик юритишга асосланган. Шунга кўра маркетинг ўз ичига ишлаб чиқариш ва уни ташкил этиш, ишлаб чиқарилган товарлар ҳаракатини бошқариш, уларни сотиш ҳамда сотишни рағбат­лан­тириш, рекламани ташкил қилиш, товар билан боғлиқ сервисни йўлга қўйиш жараёнларини олади.

Маркетинг фаолиятининг асосий таркибий қисмига бозорни комплекс ўрганиш, маркетинг стратегияси ва тактикасини тўғри белгилаш, товар ишлаб чиқариш услубларини кенг маънода баҳо­лаш, бозорнинг ҳолатини ва ривожланиш йўлларини ўрганиш каби масалалар киради.


Маркентинг инсон фаолияти маҳсули бўлиб, шу фаолиятнинг самарали бўлишини таъминловчи хўжалик механизмидир. Миллий иқтисодиётда маркетинг тизимини кенг қўллаш ҳар бир корхона фаолияти учун бир мақсадга истеъмолчилар талабини қондириш орқали юқори фойда олишга эришишдир.
Корхоналарнинг бозорга кириши ва унда мустаҳкам ўрна­ши­шидан кўзланган асосий мақсадлар таркиби қуйидагилардан ибо­рат:
  • ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш;


  • маҳсулот турларини бозор талабига мос ҳолда ривожлантириб бориш;


  • энг кам моддий, молиявий ва меҳнат ресурслари харажатига эриши;


  • замонавий моддий-техника базасини шакллантириш ва уни техник-технологик тараққиёт натижалари билан мунтазам ривожлантириб бориш ва ҳоказолар.


Корхоналарнинг кўзлаган мақсадлари маркетинг фао­лия­тининг ҳар бир жараёнида мавжуд бўлади – сифатли, арзон ва ишлатилиши бўйича қулай маҳсулотлар ишлаб чиқариш, маҳсу­лот­ларни ташиш ва сақлаш жараёнларнинг кам харажатли бўлишини таъ­минлаш, маҳсулотлар сотилишини тезлаштириш йўлларини аниқ­лаш ва бошқалар.


Бугунги кундан мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш корхона­лари, нафақат, маҳаллий бозорни керакли товарлар билан тўйин­тириш­га хизмат қилишмоқда, айни пайтда, улар жаҳон бозорига чиқиш, ўрнашиш ва маълум турдаги товар билан мустаҳкамланиб олиш­ни мақсад қилиб олишган. Ҳар бир корхона учун жаҳон бозо­рида савдо қилиш шарафли кўрсаткич ҳисобланади. Табиийки, бу мамлака­тимизнинг равнақи учун ҳам муҳим омил саналади.
Амалиёт шундан далолат берадики, иқтисодий ўсишнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи илмий-техник инновациялар ҳисоб­ла­на­ди. Ҳозирги замон бозор иқтисодиёти шароитида тадбир­кор­лик субъектлари инновацион жараёнда марказий роль ўйнайди, инно­вациялар эса техник тараққиёт суръати юқори бўлган тармоқ­лар­да асосий рақобат қуроли ҳисобланади. Инновацияга эришган корхона маркетинг соҳасида ҳам етакчи ҳисобланади.
“Инновацион маркетинг ‒ буянги товарлар ёки хизматлар яратиш, кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган марке­тинг технологиялари мажмуидир”61.
Корхонада инновацион маркетинг объектлари бўлиб инно­вацион мулк, инновацион хомашё ва материаллар, инновацион товар­лар ва хизматлар, инновацион технологиялар, товарлар ва хиз­мат­ларни силжитишнинг инновацион усуллари, бошқарувни таш­кил этишнинг янги шакллари ҳисобланади.
Инновацион маркетинг – бу корхона фаолиятининг самара­дорлигини ошириш учун янги усуллар ва воситаларни жорий этиш мажмуасидир. Бу анъанавий маркетинг концепцияларидан бири бўлиб, унинг асосий мақсади– маҳсулот ва хизматларни узлуксиз такомиллаштириб бориш ҳисобланади.
Корхоналарнинг янгиликларни яратиш, жорий этиш, ўзлаш­ти­риш ва сотиш фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • янги ғояларни ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот иш­ла­ри­ни ўтказиш, янги маҳсулотларнинг тажриба намуналарини яра­тиш;


  • янги тур маҳсулотлар ишлабчиқариш учун зарур хомашё ва материалларни танлаш;


  • янги маҳсулотларни тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш;


  • янгиликларни жорий этишга қаратилган янги ташкилий-бошқарув қарорларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;


  • инновацион ахборот таъминотини ишлаб чиқиш ва олиш;


  • илмий тадқиқот ишларини ўтказиш бўйича ходимларни тайёрлаш, ўқитиш ва малакасини ошириш;


  • маҳсулотларнинг хоссаларини истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжаларига мослаш;


  • юқори даражадаги сифат кўрсаткичларига эришиш борасида тадқиқотлар олиб бориш;


  • лицензиялаштириш, патентлаштириш ва ноу-хауларга эгалик қилиш бўйича керакли ҳужжатларга эга бўлиш ва бошқалар.


Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида техно­логия­нинг юқори суръатда ўзгариши, маҳсулотларнинг ҳаётийлик даври­нинг тезлашиши корхона рақобатбардошлигини инновациялардан фой­да­­лан­май туриб оширишнинг имкони мавжуд эмаслигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда.


Корхона рақобатбардошлиги, унинг маълум бир соҳада бошқа рақиблардан устунлигини– ресурслардан самарали фойдаланишни ҳамда инновацион маркетингнинг йўлга қўйилганини акс эттиради.
Корхона рақобатбардошлигини ошириш йўлларидан бири – инно­вацияларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш ҳисоб­ла­на­ди. Шунингдек, бозор шароитларининг доимий ўзгариши марке­тинг­да инновацияларни қўллаш заруратини оширмоқда.
Инқирозли вазиятлар шароитида истеъмолчилар эҳтиёжига таянган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, корхонани бозорда рақо­бат­­бардошлигини оширади ва ўз фаолиятини самарали амалга оши­риш имкониятларини беради.
Амалиёт шуни кўрсатадики, технологик инновациялар учун молиявий ресурслар билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, инновацион маркетинг корхонанинг рақобат курашида асосий дас­так бўлиб хизмат қилади. Корхонанинг бозор муҳитидаги фаолияти унинг маҳсулоти ва хизматларини истеъмол қилувчи шахслар томони­дан белгиланади.
Ҳозирги замон бозор иқтисодиётида истеъмолчи қирол. Унинг хоҳиш- истаги барча хўжалик юритувчи субъектларни ҳаракатга келтиради. Корхона қaчон фойдa кўpaди? Қaчонким, у тақдим этаётган товар ва хизматлар истеъмолчилapнинг тaлaбини қондиp­гaн­дaн сўнггинa фойдa кўpади.
Истеъмолчилар корхона маҳсулот ва хизматларини, уларни яратиш учун кетган харажатларга нисбатан кўпроқ баҳоласа, кор­хона ривожланади, акс ҳолда унга ташқи ёрдам зарур бўлади ёки бун­дай корхона инқирозга юз тутади.
Маълумки, тадбиркорликнинг асосий мақсади мижозларни жалб қилиш бўлганлиги сабабли, корхонанинг иккита асосий фун­к­цияси мавжуд: маркетинг ва инновация.
Маркетинг инновациялари деганда янги ёки сезиларли яхшиланган маркетинг услубларини жорий этиш тушунилади, яъни:
  • маҳсулотларнинг дизайни ва қадоқланишида жиддий ўзга­­риш­лар;


  • маҳсулотларни сотиш ва тақдимоти бўйича, шунингдек, улар­ни бозорларга танитиш ва олға силжитиш бўйича янги услублардан фойдаланиш;


  • янги нарх стратегияларини шакллантириш кабилар.


Инновацион маркетинг– янги маҳсулотлар, ускуналар, хизмат­лар ва янги технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни бозорда сотиш учун янги маркетинг усулларидан фойдаланиш билан боғ­лиқ. Корхоналар фаолиятини чуқур таҳлилига асосан, маркетингда инновациялардан фойдаланиш– истеъмолчилар талабини тўлиқ қон­дириш ҳамда янги бозорларни эгаллаш имкониятини беради.





Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling