К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Тажриба босқичи(1978-1985 йиллар)


Download 3.15 Mb.
bet46/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

Тажриба босқичи(1978-1985 йиллар). 1980 йилларда Хитой иқтисодиёти ва фан техника тараққиёти ривожланган мамлакатлар иқтисодиётидан ва илм фанидан ҳали анча орқада эди. 1960 йилларда ўзлаштирилган фан ва технологияларни ривож­ланти­ришнинг Совет модели тадқиқот ва ишлаб чиқаришни бирлаш­тирол­маслиги аниқ бўла бошлади. Ислоҳотлар, авваламбор, тадқиқот институтларнинг баъзи қисмларини хусусийлаштириш ор­қа­ли бошланди. Бу ислоҳот тадқиқот институтларини молия­лаш­ти­риш­ни осонлаштирди ва кейинчалик уларда муҳим инно­вация­лар­ни яра­тилишига хизмат қилди. Хитойнинг ҳозирги кўпчилик техно­ло­гия компаниялари ўша даврда ташкил топди. Уларга компьютер хизматлари ва маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ЛеновоГроупЛтд. (аввал Легенд Cомпутер) – Хитой фанлар академияси ахборот технологиялар институтидан ажралиб чиққан корхона, рақамли технологиялар ишлаб чиқарувчи ФоундерГроупЛтд. Конгломерати– Пекин университети лойиҳаси асосида яратилган корхона ҳисоб­ланади.
Тизимли ислоҳотлар(1985-1995 йиллар).
1985 йилда қабул қилинган “Фан ва технологияда тизимли ислоҳот” қонуни Хитойда “тепадан пастга” кўринишдаги исло­ҳот­ларни ўтказилишига олиб келди. Бу қонуннинг бирламчи мақсади тадқиқот институтлари ва тегишли саноат тармоқлари ўртасида алоқаларни кучайтириш эди. Шу билан бирга, фан ва техно­ло­гия­нинг иқтисодий таъсирини ошириш мақсад қилинган эди. Бу қо­нунга асосланган ислоҳотлар натижасида Хитой табиий фанлар жам­ғармаси ташкил этилди. Бу жамғарма амалий тадқиқотларни молиялаштириш билан шуғуллана бошлади. Илмий тадқиқотларни тижоратлаштириш учун 863 дастури(1986 йилда), Учқун режа­си(1986 йилда), Шуъла режаси(1988 йилда) кичик ва ўрта корхо­налар учун мўлжалланган Шенжен қимматли қоғозлар биржаси (1990 йилда) ишга туширилди. Олий таълимни ривожлантириш мақсадида 1993 йилда Хитой ҳукумати “211 лойиҳа” дастурини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий эта бошлади. Ҳукумат ҳар бир вилоятнинг энг етакчи университетларини қўллаб-қувватлаш учун махсус бюджет маблағларини ажрата бошлади. Шу вақт давомида Хитой фанлар академиясининг “100 та талант” дастури шакл­ланти­ри­либ, хорижда бўлган малакали миллий кадрларга таълим соҳасида иш таклиф қилиш ва уларни ватанига қайтариш вазифаси қўйи­лди.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling