К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Фаол инновацион-инвестицион сиёсат ва бу борада хорижий давлатлар сабоқлари
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
10.2. Фаол инновацион-инвестицион сиёсат ва бу борада хорижий давлатлар сабоқлари
Республикамизда инновацион иқтисодиётни ривожлантириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасида Президент Ш.Мирзиёев бошчилигида фаол инновацион-инвестицион сиёсат олиб борилмоқда. Бу йўналишда фаол ички инвестицион салоҳиятдан фойдаланиш билан бир қаторда илғор хорижий мамлакатлар инновацион фаолиятини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республикамизда фаол инновацион-инвестицион сиёсат қуйидагиларда ўз аксини топган: – “жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётини барқарор ўсишига эришган, шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери...” ҳисобланади; “инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал ривожланади”. Бу мамлакатимиз иқтисодиёти тараққиётининг бош стратегик вазифаси ҳисобланади; “биз фақат инвестицияларни жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобидан иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришга эришамиз. Иқтисодиётдаги ижобий натижалар эса ижтимоий соҳада тўпланиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини яратади”; “хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун мамлакатимизнинг инвестиция салоҳиятини тўла намоён этиш чораларини кўришимиз керак. Биз иқтисодиётимизга сармоя киритишга интиладиган инвесторлар учун ҳудудлар ва тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини пухта шакллантира олсак, бу масалада ижобий натижага эришиш мумкин”; “... Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг чет элдаги ваколатхоналари ҳам ўз ишини қайта кўриб чиқишлари лозим бўлади. Бундан буён бизнинг хориждаги элчиларимизга ҳам талаб ўзгаради. Уларнинг фаолиятига биринчи навбатда инвестицияларни жалб қилиш бўйича қандай ишлаётганига ҳамда ана шу инвестиция миқдорига қараб баҳо берилади;”56 “... биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз.”; “иқтисодиётни юқори суръатлар билан ривожлантириш учун фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттириш зарур”. “2020 йилда ўзлаштириладиган инвестицияларнинг салмоқли қисми тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ва кредитлар бўлишини алоҳида қайд этмоқчиман. Инвесторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш, инфратузилма яратиш харажатларини қисман давлат томонидан қоплаш механизмлари жорий этилмоқда”.57 Жаҳон тажрибалари шуни кўрсатмоқдаки, давлат томонидан қўллаб- қувватланувчи инновацион дастурлар ривожланаётган давлатларни ривожланган давлатлар қаторига тезроқ олиб чиқиши мумкин. Соғлиқни сақлаш, таълим тизими ва транспорт соҳаларига инновацияларни жорий этиш ривожланаётган давлат фуқароларининг турмуш даражасини тезроқ ўсишига олиб келади. Шу билан бирга инновациялар хусусий, хорижий ва давлат корхоналари ўртасида рақобатнинг кучайишига, меҳнат бозори эгилувчанлиги ошишига ва ахборот коммуникация технлогиялари инфратузилмасининг ривожланишига сабаб бўлади. Юқоридаги ижобий хусусиятларига қарамай инновацияларни бошқариш жуда мураккаб жараён бўлиб, уларнинг ривожланиши ва таъсирини баҳолаш анча қийин. Афсуски кўпгина ривожланган давлатларда яхши таълим олган аниқ фанлар бўйича олий ўқув юртлари битирувчилари кўп бўлсада, улар маҳаллий тадбиркорларнинг инновацион фаолиятида деярли қатнашмаяпти. Яна бир хавотирли ҳолат шуки, ривожланаётган давлатлар чет эл инвестицияларини жалб қилишга катта маблағ сарфлаган бир пайтда, маҳаллий стартапларни ривожлантиришга кам эътибор қаратиляпти. Ишчи кучининг миграцияси, айниқса, малакали ишчи кучи кўчиб келиши мамлакатда инновацион муҳитнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Умуман олганда, инновацион сиёсат кичик ва ўрта корхоналарда инновацияларни яратилишини қўллаб-қувватлаши керак, буни бизнес ва давлат бошқаруви тизими ўртасидаги алоқаларни кучайтириш орқали амалга ошириш мумкин. Инновациялар мамлакатларнинг маҳаллий муаммоларини ҳал қилишда энг мақбул йўл ҳисобланиб, улар энг янги технологиялар асосида яратилиши шарт эмас, балки берилган муаммоларни ижодкорона оддий ечимидан иборат бўлиши мумкин. Жаҳоннинг ривожланган давлатлари ҳар бири ўзига хос инновацион сиёсат олиб бориш эвазига юқори меҳнат унумдорлиги ва рақобатбардошлик даражасига эришиб келмоқда. Энг жадал ривожланаётган давлатлар орасида эса Хитой ва Ҳиндистон айниқса охирги 10-15 йилда инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича сезиларли ютуқларга эришди. Жумладан Хитойда юқори технологияли саноат кластерларининг яратилиши телекоммуникация ва электроника соҳасининг жадал ривожланишига олиб келди. Ҳиндистоннинг дастурий таъминот яратишга ихтисослашуви ҳам инновацион сиёсатнинг муваффақиятли олиб борилаётганидан далолат беради. Хитой ва Ҳиндистоннинг юқори технологияли саноатда ўз ўрнини эгаллаб боришига қарамасдан, уларнинг иқтисодиётида кўпчилик кичик ва ўртача корхоналар инновацион соҳалар билан ҳамкорликдан узилиб қолган. Инновацион-инвестицион сиёсат ривожланган хорижий давлатларда ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Айниқса, Европа иттифоқида фаолият бўйича АҚШ ва Япония билан рақобатлашади ва қуйидаги тадқиқот турларини ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди: табиий фанларни генетика фанлари билан биргаликда; соғлиқни сақлаш соҳасида биотехнологиялар; оғир касалликларни олдини олиш; нанотехнологиялар, “кўп функцияли” ақлли технологиялар; аэронавтика ва фазо, экологик тизимнинг барқарор ривожланиши; ечилмаган амалий технологик муаммолар бўйича халқаро ҳамкорликни кучайтириш. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling