К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Инновацион технологияларнинг ривожлантиришни устувор йўналишлари ва улардан корхоналарда фойдаланиш зарурияти, асосий жиҳатлари
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
9.2. Инновацион технологияларнинг ривожлантиришни устувор йўналишлари ва улардан корхоналарда фойдаланиш зарурияти, асосий жиҳатлари
Республикамизда инновацион иқтисодиётни ривожлантиришда инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Ўзбекистонда Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида инновацион технологияларни ривожлантириш бўйича давлатнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгилаб берилган. Жумладан: – республикамизда инновацион технологиялардан самарали фойдаланишда иқтисодий шарт-шароит яратадиган “... рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш- келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифалардан бири бўлади48;” – “давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш49” га эришилади; –“Жорий йилда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича туб бурилиш қилишимиз керак. Биринчи навбатда, қурилиш... таълим, архив соҳаларини тўлиқ рақамлаштириш лозим50” натижада иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларда инновацион технологияларни ривожлантириш имконияти яратилади; –“... Электрон ҳукумат тизимини, амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳаларни танқидий қайта кўриб чиқиб, барча ташкилий ва институционал масалаларни комплекс ҳал этиш зарур51”лиги, бу борада инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш амалга оширилади. –“...таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологиялари жорий этилиши шарт52”лиги белгиланган. –“Мамлакатимиз иқтисодиётини тезкор ривожлантириш учун “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини ишлаб чиқишни53” амалга ошириш белгиланган. –“Банкларда ахборот технологияларини кенг татбиқ этиш орқали уларнинг дастурий таъминотини тубдан яхшилаш...” бўйича тизимли ишларни амалга ошириш белгиланган ва бошқа шу каби йўналишлардан иборат. Инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланувчи етакчи компанияларнинг изланишлари шуни кўрсатадики, инновацион технологияларни яратишнинг дастлабки босқичда техник ва бошқарув ечимларининг дизайни махсус дастурий таъминот ёрдамида амалга оширилади, кейин прототиплар ишлаб чиқарилади ва шу билан харажатлар таркибини оптималлаштиради. Шу мақсадда бугунги кунда дунё бўйлаб корхоналар базасида юқори малакали мутахассислар ва ишлаб чиқувчилар раҳбарлигида махсус технопарклар ташкил этилмоқда. Бу борада республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев шундай деган эди: – “Тошкент шаҳрида замонавий инфратузилмага эга бўлган IТ – парк барпо этилмоқда. У ҳозирданоқ ўзининг дастлабки натижаларини бера бошлади. Бундай IТ-парклар Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида ҳам ташкил этилади”54. Технопарк ташкил этилиши янги иш ўринлари яратиш, янги технологияларни ривожлантириш, корхоналар учун - инновацион ривожланишга ўтиш ва рақобатдошликни оширишга ёрдам беради. Аммо бу баъзи ҳолларда корхона фаолиятида инновацион технологияларнинг самарасиз қўлланилиши натижасида уларнинг мазмуни ва фойдаланишдаги қийинчиликлар уларни идрок этиш, амалий қўллашда муаммолар юзага келади. Шу муносабат билан инновацион технологиялар, жумладан электрон алоқанинг янги шакллари (Интернет, овозли почта, видео хабарлар , IP-телефония ва бошқалар), корпоратив билимларни бошқарув тизимини янгидан қайта қуриш зарурлигини ва сифатиниошириш корхоналар олдида турган инновацион вазифалар ҳисобланади. Айрим тадқиқот55 натижаларишуни кўрсатмоқдаки, инновацион технологияларнинг илғор усуллари қўлланилганда корхона бизнес жараёнларини тубдан ўзгартирадиган, корхона мақсадлари ва истеъмолчилар талабларини уйғунлаштирадиган бизнес-жараёнларни қайта кўриб чиқиб, бозорга мослашиш имконини беради. Бошқарув жараёнига йўналтириш нуқтаи назаридан инновацион технологияларни ўрганиш корхоналарда алоҳида жараён сифатида инновацияларни излаш, ишлаб чиқиш ва тарқатиш заруратини туғдиради. Шу муносабат билан инновацияларни бошқариш, жавобгарликни тақсимлаш (жараён эгаси) мақсадларини аниқ белгилаш мақсадгамувофиқдир. Инновацион лойиҳалар амалиёти шуни кўрсатадики, кўпинча Ўзбекистон корхоналарида инновацияларни бошқариш жараёни самарасиз бўлиб, натижада рақобатбардошликнинг пасайиши кузатилмоқда. Шу сабабли, корхоналарда инновацион технологияларни жорий этиш учун доимий ва узлуксиз жараён талаб қилинади, у қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: янги ғоялар, технологиялар бўйича ечимлар излаш; кичик ҳудудда корхона фаолиятида технологияларни синовдан ўтказиш; бутун корхона бўйича инновацион технологияни қўллаш ва натижадорликка эришиш; инновацион технологиялардан фойдаланишда даромадлиликни баҳолаш (дисконт усули асосида) ва бошқа шу кабилардан иборатдир. Таъкидлаш жоизки, инновацион технологиялардан фойдаланиш компания ва унинг ташкилотларини янги сифат даражасига ўтишига имкон берадиган ресурс имкониятлари ва чекловларни ҳисобга олган ҳолда бизнес-жараёнларни бошқаришнинг самарали механизмини ишлаб чиқишга асосланган корхонанинг стратегик режалаштириш ва бюджетлаштириш тизими билан синхронлаштирилиши имкониятини яратади. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling