К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-МОДУЛ. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР 9-мавзу.Иқтисодиётда инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш Режа
- 9.1. Корхоналарда инновацион технологияларни салоҳиятини оширишга таъсир этувчи омиллар, илмий -техника тараққиёти бошқаруви, инновацион кластер стратегияси
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Инновацион сиёсатни шарҳлаб беринг. 2.Иқтисодиёт соҳасидаги инновацияларни айтинг. 3. Технологик инновациялар хусусида нималарни биласиз?. 4.Маркетинг инновацияларини ёритинг. 5.Нархларни шакллантиришдаги инновацияларни шарҳлаб беринг. 2-МОДУЛ. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР 9-мавзу.Иқтисодиётда инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш Режа 9.1. Корхоналарда инновацион технологиялар салоҳиятини оширишга таъсир этувчи омиллар, илмий -техника тараққиёти бошқаруви, инновацион кластер стратегияси. 9.2. Инновацион технологияларнинг ривожлантиришни устувор йўналишлари ва улардан корхоналарда фойдаланиш зарурияти, асосий жиҳатлари. 9.3. Инновацион ривожланиш индекаторлари (кўрсаткичлари). 9.1. Корхоналарда инновацион технологияларни салоҳиятини оширишга таъсир этувчи омиллар, илмий -техника тараққиёти бошқаруви, инновацион кластер стратегияси Иқтисодиётда инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг салоҳиятини қандай омиллар асосида ривожланишининг ўрганиш муҳим иқтисодий жараён ҳисобланади. Шундай экан, корхоналарда инновацион технологиялар салоҳиятини оширишга таъсир этувчи омиллар қуйидагилардан иборат: Корхоналарнинг инновацион технологияларга бўлган бозор талаби. Юқори малакали, билимли ва иқтидорли кадрларнинг мавжудлиги. Инновацион технологияларни салоҳиятини ошириш учун зарур бўлган моддий -техник базанинг мавжудлиги. Корхоналарда инновацион технологияларни салоҳиятини ошириш учун зарурий ижтимоий-иқтисодий муҳит ва молиявий маблағларнинг мавжудлиги. Давлатнинг бу жараённи ҳуқуқий кафолатлайдиган тегишли ҳуқуқий асослари шунингдек, Президент қарорлари, Олий Мажлис қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларининг мавжудлиги. Корхоналар учун инновацион технологияларни салоҳиятини оширишда зарур бўладиган инновацион инфратузилманинг мавжудлиги. Корхонада ходимларни инновацион технологияларни яратиши учун рағбатлантириш механизми ва мотивациянинг йўлга қўйилганлиги. Яратилган инновацион технологияларни интеллектуал мулк сифатида ҳимоя қилинганлиги ва уларнинг зарурий ҳуқуқий асослари ва бошқалардан иборат. Иқтисодиётда инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш илмий-техника тараққиётини қай даражада ривожланганлигига боғлиқ ҳисобланади. Илмий-техника тараққиёти дейилганда, барча (табиий, иқтисодий) фанларнинг ривожланиши, илмий тадқиқотнинг тараққий топиши асосида билимли ва малакали кадрлар тайёрланиши оқибатида янги самарали инновацион технологияларни яратилиши назарда тутилади. Шу билан бирга илмий-техника тараққиёти бу инновацион иқтисодиётда ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) замонавий асосда ташкил этиш, уни модернизациялаш, диверсификациялаш ҳамда “Фан - таълим - ишлаб чиқариш занжири” асосида юқори иқтисодий ва инновацион самарадорликка эришиш тушунилади. Илмий -техника тараққиётини бошқаришнинг ҳуқуқий асослари бу жараённи ташкил этиш учун ҳукумат томонидан яратилган (ишлаб чиқилган) ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар (қарорлар, фармонлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар) ҳисобланади. Замонавий корхоналар бизнесини бошқаришда инновацион технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва маркетинг фаолиятини ривожлантиришда янги бошқарув усуллари ва воситалари ёки илмий билимларни қўллаш орқали уларнинг самарадорлигини оширишга имкон берадиган янги шакл ва усулларни қўллашни ўз ичига олади. Турли тизимларнинг самарали ривожланиши ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар орқали фан, техник ва технологик соҳаларга таъсир этувчи инновацион жараёнларга боғлиқ. Инновацияларнинг пайдо бўлиши табиатда циклик ва тўлқин каби бўлиб, у иқтисодий, илмий ва техник циклларнинг (Н.Д.Кондратиевнинг тўлқинлари концепциясига46 кўра) босқичлари билан боғлиқ тизимнинг доимий ривожланишини таъминлайди. Шунингдек, ушбу тушунча юқори илмий ва технологик салоҳиятга эга ва янги истеъмолчи фазилатларини ўзида мужассам этган инсон интеллектуал фаолиятининг бозордаги янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот ва хизматларини ишлаб чиқаришни бошқаришни англатади. Амалий жиҳатдан эса, айни пайтда инновацион технологиялар мавжуд тизимнинг самарадорлигини кескин оширишни ҳам ифода этади. Илмий-техника тараққиёти бошқарувининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: 1. Замонавий технологияларга асосланган “Электрон ҳукумат” тизими бўйича бошқарув жараёнини яратиш. 2. Моддий-техника ресурслари,молиявий, иқтисодий ва бошқа маблағлардан тўғри фойдаланишда илмий асосда ташкил этишда ортиқча сарф-харажатларсиз фойдаланиш имкониятини яратувчи самарали бошқарув технологияларининг мавжудлиги. 3. Инновацион бошқарув тизимида ишлайдиган юқори мала-ка-ли илмий-техник кадрлар ва уларни рағбатлантириш тизими-нинг йўлга қўйилганлиги ва бошқалардан иборат. Республиканинг илмий-техник тараққиётида корхоналарда инновацион технологиялар салоҳиятини ошириш учун инновацион кластер стратегиясидан фойдаланиш янги имкониятларни юзага келтиради. Бу борада давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев шундай деган эди: “... мамлакатимизда кластер шаклига босқичма-босқич ўтказиш бўйича изланишларимизни давом эттирамиз ... бошқа тармоқларда ҳам бугунги кун талабига жавоб берадиган кластерларни ташкил этиш...” ҳукумат олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади. Шундай экан, “Парламентимиз ушбу ислоҳотларимизнинг ҳуқуқий асоси бўлган “Кооперация ва кластер тўғрисида”ги янги қонунни тезроқ қабул қилса, ушбу катта режа ва ниятларимизга мос иш бўлур эди”47. Бундай инновацион кластер стратегиялари иқтисодиётни ривожлантириш учун қуйидаги шарт-шароитларни яратади. Умуман олганда, корхоналарда инновацион технологиялар салоҳиятини оширишда инновацион кластер стратегияси қуйидаги имкониятларни яратади: Иқтисодиёт жадал ва инновацион асосда ривожланади. Корхоналар рақобатбардошлиги ошади ҳамда рақобатбардош товар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ҳамда хизмат кўрсатилади. Маҳсулот сифатини оширилиб, тизимда иштирок этаётган тадбиркорлар фаолияти рағбатлантирилади. Географик ҳудуддаги давлат органлари, тадбиркорлар, таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва кооперация алоқалари кучайтирилади. Корхоналарда инновацион технологиялар салоҳиятини оширишда инновацион кластер стратегияси 3 та босқичдан иборат: Биринчи босқич лойиҳалаш босқичи ҳисобланиб, бунда инновацион кластерлар бўйича лойиҳалар, ғоялар яратилади ва зарурий ҳисоб-китоблар олиб борилади. Иккинчи босқич кластернинг таҳлилий босқичи ҳисобланиб, бунда кластернинг тузилмаси, чегаралари, кучли ва кучсиз томонлари ҳамда мавжуд тўсиқлари ва ривожланиш имкониятлари, қандай натижа, самарадорликка эришиш йўллари очиб берилади. Учинчи босқичда, бу инновацион кластернинг стратегик ривожланиш ва ҳаракат дастури бўлиб, иштирокчиларнинг ўзаро муносабатлари, ҳамкорлик дастурлари, келажак истиқболлари белгилаб берилади. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling