К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 3.15 Mb.
bet40/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Инновацион сиёсатни шарҳлаб беринг.
2.Иқтисодиёт соҳасидаги инновацияларни айтинг.
3. Технологик инновациялар хусусида нималарни биласиз?.
4.Маркетинг инновацияларини ёритинг.
5.Нархларни шакллантиришдаги инновацияларни шарҳлаб беринг.


2-МОДУЛ. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР


9-мавзу.Иқтисодиётда инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш
Режа
9.1. Корхоналарда инновацион технологиялар салоҳиятини оширишга таъсир этувчи омиллар, илмий -техника тараққиёти бош­қа­руви, инновацион кластер стратегияси.
9.2. Инновацион технологияларнинг ривожлантиришни усту­вор йўналишлари ва улардан корхоналарда фойдаланиш зарурияти, асо­сий жиҳатлари.
9.3. Инновацион ривожланиш индекаторлари (кўрсат­кичла­ри).


9.1. Корхоналарда инновацион технологияларни салоҳиятини оширишга таъсир этувчи омиллар, илмий -техника тараққиёти бошқаруви, инновацион кластер стратегияси
Иқтисодиётда инновацион технологиялардан самарали фойда­ла­ниш ҳамда уларнинг салоҳиятини қандай омиллар асосида ривож­ланишининг ўрганиш муҳим иқтисодий жараён ҳисобланади. Шундай экан, корхоналарда инновацион технологиялар салоҳия­ти­ни оширишга таъсир этувчи омиллар қуйидагилардан иборат:

  1. Корхоналарнинг инновацион технологияларга бўлган бозор талаби.


  2. Юқори малакали, билимли ва иқтидорли кадрларнинг мавжуд­лиги.


  3. Инновацион технологияларни салоҳиятини ошириш учун за­рур бўлган моддий -техник базанинг мавжудлиги.


  4. Корхоналарда инновацион технологияларни салоҳиятини оши­риш учун зарурий ижтимоий-иқтисодий муҳит ва молиявий маблағларнинг мавжудлиги.


  5. Давлатнинг бу жараённи ҳуқуқий кафолатлайдиган тегишли ҳуқуқий асослари шунингдек, Президент қарорлари, Олий Мажлис қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларининг мавжудлиги.


  6. Корхоналар учун инновацион технологияларни салоҳиятини оширишда зарур бўладиган инновацион инфратузилманинг мав­жуд­лиги.


  7. Корхонада ходимларни инновацион технологияларни яратиши учун рағбатлантириш механизми ва мотивациянинг йўлга қўйи­л­ган­лиги.


  8. Яратилган инновацион технологияларни интеллектуал мулк сифатида ҳимоя қилинганлиги ва уларнинг зарурий ҳуқуқий асос­ла­ри ва бошқалардан иборат.


Иқтисодиётда инновацион технологиялардан самарали фойда­ла­ниш илмий-техника тараққиётини қай даражада ривожлан­ган­ли­ги­га боғлиқ ҳисобланади. Илмий-техника тараққиёти дейилганда, барча (табиий, иқтисодий) фанларнинг ривожланиши, илмий тадқи­қот­нинг тараққий топиши асосида билимли ва малакали кадрлар тайёр­ланиши оқибатида янги самарали инновацион техно­логия­лар­ни яратилиши назарда тутилади. Шу билан бирга илмий-техника тараққиёти бу инновацион иқтисодиётда ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) замонавий асосда ташкил этиш, уни модер­низац­ия­лаш, диверсификациялаш ҳамда “Фан - таълим - ишлаб чиқариш занжири” асосида юқори иқтисодий ва инновацион самарадорликка эришиш тушунилади. Илмий -техника тарақ­қиё­тини бошқаришнинг ҳуқуқий асослари бу жараённи ташкил этиш учун ҳукумат томонидан яратилган (ишлаб чиқилган) ҳуқуқий меъ­­ё­­рий ҳужжатлар (қарорлар, фармонлар ва бошқа меъёрий ҳуж­жат­лар) ҳисобланади.


Замонавий корхоналар бизнесини бошқаришда инновацион технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва маркетинг фао­лия­тини ривожлантиришда янги бошқарув усуллари ва воситалари ёки илмий билимларни қўллаш орқали уларнинг самарадорлигини оши­ришга имкон берадиган янги шакл ва усулларни қўллашни ўз ичига олади. Турли тизимларнинг самарали ривожланиши ижти­мо­ий-иқтисодий ўзгаришлар орқали фан, техник ва технологик соҳа­лар­га таъсир этувчи инновацион жараёнларга боғлиқ. Инновац­ия­лар­нинг пайдо бўлиши табиатда циклик ва тўлқин каби бўлиб, у иқтисодий, илмий ва техник циклларнинг (Н.Д.Кондратиевнинг тўлқин­лари концепциясига46 кўра) босқичлари билан боғлиқ тизим­нинг доимий ривожланишини таъминлайди. Шунингдек, ушбу тушун­ча юқори илмий ва технологик салоҳиятга эга ва янги истеъ­мол­чи фазилатларини ўзида мужассам этган инсон интеллектуал фаолиятининг бозордаги янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот ва хизматларини ишлаб чиқаришни бошқаришни англатади. Ама­лий жиҳатдан эса, айни пайтда инновацион технологиялар мавжуд тизимнинг самарадорлигини кескин оширишни ҳам ифода этади.
Илмий-техника тараққиёти бошқарувининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
1. Замонавий технологияларга асосланган “Электрон ҳукумат” тизими бўйича бошқарув жараёнини яратиш.
2. Моддий-техника ресурслари,молиявий, иқтисодий ва бошқа маблағлардан тўғри фойдаланишда илмий асосда ташкил этишда ортиқча сарф-харажатларсиз фойдаланиш имкониятини яратувчи самарали бошқарув технологияларининг мавжудлиги.
3. Инновацион бошқарув тизимида ишлайдиган юқори мала-ка-ли илмий-техник кадрлар ва уларни рағбатлантириш тизими-нинг йўлга қўйилганлиги ва бошқалардан иборат.
Республиканинг илмий-техник тараққиётида корхоналарда инновацион технологиялар салоҳиятини ошириш учун инновацион кластер стратегиясидан фойдаланиш янги имкониятларни юзага келтиради. Бу борада давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев шундай деган эди: “... мамлакатимизда кластер шаклига босқичма-босқич ўтказиш бўйича изланишларимизни давом эттирамиз ... бошқа тармоқларда ҳам бугунги кун талабига жавоб берадиган клас­тер­ларни ташкил этиш...” ҳукумат олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади. Шундай экан, “Парламентимиз ушбу исло­ҳот­лари­миз­нинг ҳуқуқий асоси бўлган “Кооперация ва кластер тўғрисида”ги янги қонунни тезроқ қабул қилса, ушбу катта режа ва ният­ларимизга мос иш бўлур эди”47. Бундай инновацион кластер стратегиялари иқтисодиётни ривожлантириш учун қуйидаги шарт-шароитларни яратади.
Умуман олганда, корхоналарда инновацион технологиялар сало­­ҳиятини оширишда инновацион кластер стратегияси қуйидаги имко­ниятларни яратади:
  1. Иқтисодиёт жадал ва инновацион асосда ривожланади.


  2. Корхоналар рақобатбардошлиги ошади ҳамда рақобатбардош товар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ҳамда хизмат кўрса­ти­ла­ди.


  3. Маҳсулот сифатини оширилиб, тизимда иштирок этаётган тад­бир­корлар фаолияти рағбатлантирилади.


  4. Географик ҳудуддаги давлат органлари, тадбиркорлар, таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва кооперация алоқа­ла­ри кучайтирилади.


Корхоналарда инновацион технологиялар салоҳиятини оши­риш­да инновацион кластер стратегияси 3 та босқичдан иборат:


Биринчи босқич лойиҳалаш босқичи ҳисобланиб, бунда инно­вацион кластерлар бўйича лойиҳалар, ғоялар яратилади ва зарурий ҳисоб-китоблар олиб борилади.
Иккинчи босқич кластернинг таҳлилий босқичи ҳисобланиб, бунда кластернинг тузилмаси, чегаралари, кучли ва кучсиз томон­ла­ри ҳамда мавжуд тўсиқлари ва ривожланиш имкониятлари, қан­дай натижа, самарадорликка эришиш йўллари очиб берилади.
Учинчи босқичда, бу инновацион кластернинг стратегик ривож­ланиш ва ҳаракат дастури бўлиб, иштирокчиларнинг ўзаро муно­сабатлари, ҳамкорлик дастурлари, келажак истиқболлари бел­гилаб берилади.



Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling