К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нархларни шакллантиришдаги инновациялар
- Ташкилий инновация
- Ташкилий ва бизнесюритишдагиинновация
- Таянч иборалар
Маркетинг инновациялари– бу истеъмолчилар эҳтиёжларини яхшироқ қондиришга, уларнинг таркибини кенгайтиришга, сотишни кўпайтириш учун янги сотиш бозорларини очишга қаратилган инновациядан иборат. Сотишнинг янги усулларини қўллаш ва маҳсулотни намойиш қилиш сотишни кенгайтириш билан боғлиқ, аммо логистика (транспорт ва сақлаш) усулларини ўз ичига олмайди. Масалан, сутни пакетларда ишлаб чиқариш дастлаб маркетинг инновацияси сифатида қабул қилинган.
Нархларни шакллантиришдаги инновациялар деганда хизмат ёки товарга белгиланган нархнинг ноодатий қоидалар асосида белгиланиши натижасидаги инновациялар ҳисобланади. Масалан, замонавий авикомпаниялар самолёт двигателларини харид қилмайди балки уни “ижарага” олади, чунки двигатель авиакомпания учун фақат восита холос. Шуни ҳисобга олиб двигатель ишлаб чиқарувчилар товарнинг нима беришига қараб нарх белгилайди. Бошқача айтилганда, ўрнатилган қоидага кўра нархларни шакллантиради ва бу инновация соҳаларининг янги тури ҳисобланади. Мана шу қоида нархларни шакллантириш инновациясига мисол бўла олади. Ташкилий инновация – бу ташкилот учун янги ғояни ёки ўзини тутиш шаклини қабул қилишдир. Бундай инновацион ёндашув жорий этилган янгилик бошқа одатий ва таниш амалиёт шаклида ҳам бўлиши мумкин. Аммо бундай инновация биринчи ташкилот учун соҳа инновациясининг янги тури бўлиб қолаверади. Ташкилий ва бизнесюритишдагиинновация– бу тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда ривожлантириш ва юқори иқтисодий натижага эришишда янги усулларини жорий этишни англатади. Буларга қуйидагилар киради: ишлаб чиқариш жараёнининг янги ёки сезиларли даражада ўзгартирилган корпоратив стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; замонавий бошқарув усулларини жорий этиш (замонавий, мутлақо янги ахборот технологиялари асосида); корхонада янги ёки сезиларли даражада ўзгартирилган ташкилий тузилмаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат. Таъкидлаш жоизки, инновацион бизнесни юритишда бошқа корхоналар билан ҳамкорлик инновациялари муҳим ўрин тутади. Инновациялар бўйича ҳамкорлик ўзига хос хусусиятларга эга бўлгани учун шартнома тузиш тартиби ҳам бошқа фаолият турларидан бирмунча фарқ қилади. Ушбу шартномалар илмий ва техникавий ҳамкорликнинг барча шакллари учун муҳим ва зарур бўлган барча маъмурий масалаларни ўзичигаолишикерак. Аввало, ҳамкорликнинг мақсади ва томонларнинг ниятларини имкон қадар аниқ бўлиши керак. Кейин шериклар сони ва турини аниқлаш керак. Кўпинча томонлар ҳамкорлик мақсади шунчаки "лойиҳа" сифатида ишора қиладилар ва тадқиқот ҳолатини аниқламайдилар. Аммо ҳар қандай илмий ҳамкорлик учун энг муҳими, лойиҳа бошланишидан олдин унинг шартлари ва мақсадларини аниқлаштиришдир. Таянч иборалар Инновация, сиёсат, лойиҳа, инновацион жараён, технологик инновациялар, маркетинг, нарх, бизнес, инновацион ҳамкорлик. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling