К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Ўзбекистонда инновацион хизматлар бозорини ривожлантириш йўллари
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
7.3.Ўзбекистонда инновацион хизматлар бозорини ривожлантириш йўллари
Ўзбекистонда хизматлар бозорининг ривожланиши ўзига хос бўлиб, у моддий ишлаб чиқариш билан бирга параллел равишда шаклланмоқда ва ривож топмоқда. Мамлакат иқтисодиёти тараққиётининг ҳозирги босқичида шундай хизмат турлари вужудга келмоқдаки, уларни ривожлантирмасдан туриб, моддий ишлаб чиқариш соҳасини ҳам ривож топтириш қийинлашиб қолади. Бугунги кунда ахборотларсиз ва уларни амалга оширадиган хизмат тармоқларисиз ишлаб чиқариш ривожини тасаввур этиш қийин. Улар эса ўз навбатида барча тараққиёт учун, шу жумладан, моддий неъматларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ҳам асосий омилларга айланиб улгурди. Табиийки, бу жараёнда Ўзбекистон ҳам дунё ҳамжамиятидан орқада қолиб кетмаслиги лозим. Бу эса хизматлар бозорини янада ривожлантиришни тақозо қилади. Хизматлар бозорининг янада ривожланишига бир қатор шароитлар таъсир этади. Уларга асосан қуйидагилар киради: бозорнинг фаолият юритиш шароитлари; кишининг шахсий манфаати; тадбиркорлик, қарорлар қабул қилиши эркинлиги; рақобат; . эркин нархлаштириш; ҳуқуқий ва иқтисодий кафолатлар. Хизматлар бозорининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омилларга –техника ва технологияларнинг замон талабига жавоб бермаслиги, мутахассис кадрларнинг ва молиявий ресурсларнинг тақчиллиги, аҳоли даромадлари ва хизматларга талаб даражасининг пасайиши, бозор нархларининг даражаси, солиқ режими ва ҳоказолар киради. Миллий иқтисодиётда хизмат турларини ривожлантириш учун, шу соҳада янги иш ўринларини очиш бошқа соҳаларга нисбатан арзонлиги ва қулайлиги, хизматларнинг кўп тури миллийлиги ва анъаналаримизнинг сақланиши ҳамда ривожланишига мойиллигининг мавжудлиги, бозор кўникмасига, хизматларга бўлган талабнинг, бозор конъюнктурасининг ўзгаришига мослашиш имкониятининг катталиги, хусусий секторда ушбу соҳани тез ривожлантириш мумкинлиги, унда моддий манфаатдорликнинг юқорилиги каби омиллар ҳам мазкур соҳанинг ривожланишини тақозо қилади. Шунингдек, хизматларнинг турлари халқаро иқтисодий муносабатларда сезиларли даражада ривожланиши ҳам мамлакатимизда бу соҳани ривожлантириш заруратини туғдирмоқда. Олдинлари бир мамлакат иккинчи бир мамлакатга асосан транспорт хизматларини кўрсатган бўлса, эндиликда уларнинг улуши камайиб бормокда. Уларнинг ўрнини ахборот-коммуникация, молия ва банк хизматлари, туризм, экспорт қилинган товарларга истеъмол ва эксплуатация қилинаётган жойларда хизмат кўрсатиш каби турларининг улуши ортиб бормокда. Хизматлар бозори такрор ишлаб чиқаришда алоҳида бўғин сифатида ажралиб турмаган бўлсада, унинг мазкур жараённинг амалга оширилишида ва жадаллашишида ҳиссаси катта. У кенгайтирилган ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларида иштирок этмоқда. Маҳсулот ишлаб чиқариш, уни тақсимлаш, айрибошлаш ва истеъмол қилишни хизматларсиз тасаввур қилиш қийин. Шу сабабли, кенгайтирилган ишлаб чиқариш жараёнида хизматлар ролининг катталигини эътироф этиш лозим. Ҳозирги замон бозор муносабатлари шароитида хизмат кўрсатиш корхоналарининг рақобат афзалликлари– улар томонидан танланган стратегик йўналиш ва уни амалга оширишнинг муваффақиятига яқинроқ боғлиқликда бўлади. Шунинг учун хизмат кўрсатиш корхоналари ўзларининг мақсадларига мувофиқ инновацион стратегияни шакллантиришга катта эътибор қаратишлари лозим. Хизмат кўрсатиш корхоналари инновацион стратегисининг объекти – инновацион фаолиятдан иборат бўлади. Эҳтимол бўлган катта фойдани олиш мақсадларида янги рақобатбардош хизматларни яратиш ва уларни инновацион технологияларнинг замонавий даражасида ишлаб чиқариш объектив зарурият ҳисобланади. Инновацион стратегия корхоналарнинг умумий стратегиясини чуқурлаштиради, аниқлаб беради ва амалга ошишига кўмаклашади. У корхоналар тасарруфидаги ресурслардан оқилона фойдаланишга, юқори самарали ва қулай социал-иқтисодий натижаларга эришишга ёрдам беради. Корхоналарнинг умумий стратегияси ва илмий-техник тараққиёт соҳасидаги стратегия ўртасидаги алоқа, янги хизматнинг татбиқ этилиши ва хизмат кўрсатиш жараёнида намоён бўлади. Инновацион стратегия–бу корхона фаолияти муаммоларининг бутун мажмуаси билан узлуксиз боғлиқликда амалга оширилиши-дан иборат. Инновацион хизматни татбиқ этиш стратегияси – корхона нимани, қачон ва қандай техник-иқтисодий даражада ҳамда қандай шароитларда ишлаб чиқаришини белгилаб беради. “Бундай стратегияни алоҳида олинган иқтисодиётнинг тармоқлари ва соҳалари бўйича ҳам ифодалаш мумкин.Жумладан, республикамиз иқтисодиётининг муҳим стратегик соҳаси туризмда юқори сифатли хизмат кўрсатиш рақобат стратегиясидейилгандатуристик хизмат кўрсатиш субъектлари ўртасида нарх сиёсатига асосланган хизмат сифати, молиявий барқарорлик, рақобатбардошликни таъминлаш бўйича тузилган узоқ муддатли истиқбол режаси ва уни амалга оширишдан иборат”.36 Инновацион стратегия корхонадаги хизмат кўрсатиш жараёнини ривожланишининг, унинг сифатий таърифлари нуқтаи назаридан самарали динамикасини таъминлайди. У умумий стратегияда двигатель ролини ўйнагандек бўлади. Бир қатор ривожланган давлатларда инновацион стратегия – корхонанинг рақиблар, истеъмолчилар, етказиб берувчилар билан муносабатларини таърифлайди. Демак, инновацион стратегия йўналишларини белгилаш, истиқболли ривожланишнинг устуворликларини танлаш – корхонанинг ривожланиши ва мақсадларга эришиш учун чора-тадбирлар мажмуасига қўйиладиган талаблардан иборат бўлади. Ўзбекистон иқтисодиёти олдида турган энг долзарб муаммолардан бири − бу ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш ҳисобланади. Мамлакатдаги айрим ҳудудларининг ривожланиш даражаси, турли омиллар таъсирида (ресурсларнинг камлиги, географик жойлашувнинг ноқулайлиги ва ҳоказолар туфайли) бошқа ҳудудларга нисбатан жиддий ортда қолиши кузатилмоқда. Ҳудудлар ўртасида социал-иқтисодий ривожланиш бўйича дифференциациянинг кучайиб боришини бартараф этишда, турли механизмлар воситасида, уларда инновацион хизматлар бозорини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Инновацион хизматлар бозорининг ҳудуд иқтисодиёти ривож-ланишига қуйидаги чора-тадбирлар таъсир этиши мумкин: инновацион таклиф ва янгиликларнинг амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш орқали ҳудуд иқтисодиётининг модернизациялашуви; ҳудуддагиўз инновацион ишланмаларини яратишга эришган ва инновацион маҳсулот ёки хизматлар ишлаб чиқариш имкониятлари ошиб бораётган ташкилот (корхона, муассаса)ларнинг қўллаб-қувватланиши ва рағбатлантирилиши; ҳудудийинновацион ишланмалар бозорига хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятларини кенгайиши; хизматлар бозорида тaдбиpкоpлик билaн шуғуллaнувчи вa шуғуллaниш истaги боp шaхслapгa бизнесни юpитишдa aсқотaдигaн (молия, мapкетинг, aхбоpот технологиялapи вa бошқa) муҳим мaсaлaлap бўйичa бепул ўқув семинapлapининг тaшкил этилиши; тадбиркорлик фаолиятини юритишда тўсиқ бўлаётган инфpaстpуктуpaвий (ичимлик суви, гaз, электp энеpгияси тaъминоти, кaнaлизaция) муaммолapини бapтapaф этиш учун маҳаллий ҳокимият вакиллари ишининг жонлантирилиши ва бошқалар. Ҳудудларда инновацион хизматлар бозорини ривожлантириш, нафақат уларнинг барқарор ривожланиб боришини таъминлашнинг асосий шартларидан бири бўлибгина қолмай, мамлакат ҳудудларининг мутаносиб ривожланишини таъминлайди. Хизматлар бозорининг ривожланиши – мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ўстириш ва аҳолининг хизматларга бўлган талабини қондириш билан бир қаторда, жамиятда ишсизликни бирмунча камайтириш имконини туғдиради ва ушбу бозорда ишлаётган инсонларнинг моддий фаровонлигини таъминлайди. Булардан кўриниб турибдики, хизматлар бозорини ривожлантириш нафақат мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширади, балки жамиятнинг социал барқарарлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Социал йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли турмушининг муносиб сифат даражасини таъминлаш, кишиларга жаҳон андозалари даражасида сервис хизматлар ва маиший қулайликлар яратиш, ишчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун уларнинг уй-рўзғор ташвишлари учун сарфланадиган вақтларини тежаш ва бунинг эвазига бўш вақтларини кўпайтириш муаммолари муҳим аҳамият касб этади. Ушбу муаммоларни ечиш учун хизмат кўрсатиш бозорини жадал суръатлар билан ривожлантириш, унга йўналтириладиган инвестицияларни кўпайтириш, хизматлар хилма- хиллигини ва юқори сифатини таъминлаш зарур бўлади. Хизматлар бозори − аҳолининг соғлигига, кайфиятига, меҳнатга бўлган муносабатига, ишчи-ходимларнинг меҳнат унумдорлигига, ўз ҳаётидан розилик даражаси ва хурсандлигига, умуман ишлаб чиқариш кучларининг тараққиётига бевосита таъсир кўрсатадиган муҳим иқтисодий сегментдир. Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши эса, ўз навбатида, хўжалик жараёнларининг тезлашишига, иқтисодий ўсиш суръатларининг жадаллашишига олиб келади. Бинобарин, ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳам шуни кўрсатадики, қулай социал шароитларда ва кишига қаратилган эътибор кучли бўлганда меҳнатга қизиқишнинг ошиб бориши, иш кучи сифатининг яхшиланиши ва шу асосда меҳнат унумдорлигининг кўтарилиши, ноишлаб чиқариш харажатлари ва кадрлар қўнимсизлигининг қисқариши, ҳаётий куч ва қувватнинг тезроқ ҳамда сифатлироқ тикланиши, асосий ишлаб чиқариш операциялари ва сифатлироқ маҳсулот ишлаб чиқаришга вақтнинг кўпайиши кабилар оқибатида ишлаб чиқаришнинг пировард натижалари яхшиланиб, ялпи маҳсулот ҳажми ошиб боради. Хизматлар бозорини жадал суръатлар билан ривожлантириш ва шу тариқа унинг мамлакат социал-иқтисодий ҳаётидаги, ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш, янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, эътиборга молик қулайликлар туғдиришдаги ролини оширишнинг амалий воситаларини ва йўлларини, амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб масалаларига киради. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling