К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Инновацион ўқитиш»
- Таянч иборалар
«Сақланувчи ўқитиш» – бу маълум ва такрорланувчи вазиятларда ҳаракат қилиш учун аниқ ўрнатилган қарашлар, усул ва қоидаларни ўзлаштиришдир.
Таълимнинг бу тури ҳар қандай жамиятнинг фаолият кўрсатиши ва барқарорлигини сақлаб туришда беқиёс аҳамиятга эга. Бунда бугунги фаолият фақат ўтган даврдаги фаолият билан таққосланади. Таҳрирлаш чоралари вужудга келаётган муваффақиятсизлик-ларни тузатишга қаратилган ҳамда ташкилотнинг янги имконият-лари ва устунликларидан фойдаланиш масаласи эътибордан четда қолган. «Инновацион ўқитиш» ташкилотнинг янги шароитдаги ишлашига тайёрлашга қаратилган. Бу ҳолда ҳали мавжуд бўлмаган муҳит қандай бўлишини аниқлай олиш керак бўлади. Инновацион ўқитиш амал қиладиган келажакдаги вазиятнинг у ёки бу даражадаги аниқ тафсилотлари ҳам мавжуд бўлмайди. Бу вазиятларни аниқ тасаввур қила олиш ҳам бу турдаги ўқитишнинг вазифаларидан бири ҳисобланади. Инновацион ўқитиш вужудга келадиган қуйидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган: ўзига хос бўлиб, шу сабабли олдинги хатолар ва тажриба асосида ўқитиш имконияти бўлмаган муаммолар; ечими ҳали маълум бўлмаган муаммолар; мазмуни баҳс ва шубҳаларга сабаб бўлувчи муаммолар. Ташкилотда инновацион ўқитишнинг мавжуд бўлмаслиги унинг ташқи муҳитга мослаша олиши билан боғлиқ қийинчи-лик-ларни келтириб чиқаради. Менежерлар одатда қувватловчи ўқитишга яхши тайёргарлик кўришган.Лидернинг вазифаси инновацион ўқитишни таъминлашдан иборат. Инновацион ўқитишнинг қуйидаги турлари мавжуд: Тарихни янгича талқин этиш. Бу йўналиш ташкилотнинг ўзида тўпланган иш тажрибаси ва анъаналарини баҳолаш асосида уларни янги шароитда қўллашга қаратилган. Тажриба ўтказиш. Ташкилот ўзгаришлар йўналишининг аниқланган илмий фаразларини бошқариладиган тажрибалар ва уларнинг оқибатларини ўрганиш асосида текшириб кўриши мумкин. Ўхшаш ташкилотларнинг тажрибасидан фойдаланиш– маълум ва амалиётда кенг қўлланиладиган усул ҳисобланади. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги узоқ йиллар давомида япон тадбиркорлари жаҳон бозорида қандай рақобат курашини олиб боришни хорижий мамлакатларнинг ўхшаш компанияларидан ўрганганлар. Минглаб япон менежерлари ва муҳандислари америка компанияларига бориб, ишлаб чиқариш жараёнининг миллионлаб фотосуръатларини олишган, кўплаб америкалик ҳамкасблари билан суҳбатла-шишган ва уйга қайтгач, ўрганган нарсаларининг энг яхшиларини ўз ташкилотларида қўллаганлар. Ҳозирда тескари жараён юз бер-моқда. Энди АҚШ мутахассислари япон ишлаб чиқарувчиларининг тажрибасини ўрганишга ҳаракат қилишмоқда. Таҳлилий жараёнлар. Кўпгина ташкилотлар ташқи муҳитдаги ўзгаришлар тенденциясини мақсадли таҳлил қилиш асосида, вужудга келаётган муаммоларни аниқлаш ва унинг ечиш усулларини аниқлашга асосланган ўқитишни амалга оширади. Ўқитиш ва таълим, яъни расмий ўқитиш, бунга ҳозирда кўплаб корхоналар катта эътибор қаратмоқда. Америка фирмалари бунинг учун йилига умумий ҳолда 30 миллиард долларгача маблағ ажратишмоқда. Янгиликларга қаршилик кўрсатиш ва новаторлик фаолиятини кучайтириш персонални мотивлаштиришнинг махсус тадбирлари-ни ўтказиш орқали амалга оширилади. Бунда рағбатлантиришнинг моддий ва маънавий усуллари қўлланилади. Раҳбарият ходимларнинг янги ғояларни илгари суриши, бу ғояларни амалга ошириш учун шароит яратишга эътиборни кучайтириши керак. Таянч иборалар Инсон омили, ресурс, бошқариш,концепция,кадрлар, стартегия,кадрларни танлаш, кадрларнитайинлаш, рағбатлантириш, малакаликадрлар,ижодий қобилият. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling