К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
6.3.1-жадвал
АҚШда кадрларни тайёрлаш
Япониянинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги таълимнинг ривожланишини белгилаб берган бир чизиқли мактаб таълими тизими 6334формуласига асосланади:
6 йил – бошланғич мактаб; 3 йил – кичик мактаб; 3 йил – катта ўрта мактаб; 4 йил – олий мактаб (университет). Япония иқтисодиёти ривожланишини ҳаракатга келтирган куч фирма ичидаги таълимга асосланган кадрларни тайёрлаш тизими ҳисобланади. Фирма ичидаги таълимнинг муваффақиятини қуйидаги ҳолатлар таъминлаб берган: японияликларнинг мактабда олинган фундаментал билимларга асосланган юқори таълим даражаси; “ички тайёрлаш”нинг анъанавий амалиёти, бунда корхона ўзи учун керак деб ҳисоблаган кадрларини ўзи тайёрлайди; иш вақтида таълимнинг тарбиявий самарасини ошириш имкониятини берувчи персонални бошқариш тизими; фирма ичидаги таълимни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсати. Ҳозирги пайтда илмий-техник ривожланиш таъсирида меҳнат ресурсларининг қайта ишланиши узоқ муддат талаб этади.Бошқа томондан меҳнат ресурсларининг ишлаб чиқариш кучларининг моддий элементлари (асбоб-ускуналарнинг маънавий эскириш даври қисқариб бориши) қайта ишланиш муддати қисқариб бормоқда. Бу эса билимлар ҳажмининг ошиб бориши билан боғлиқ. Жаҳон амалиётида янги билимнинг пайдо бўлиши ва унинг амалда қўлланиш даври кескин қисқариб бормоқда. Ташкилотдаги ўқитиш – бу ташкилот янги билим, хулқ-атвор ва қимматликлар олувчи жараён ҳисобланади. Бу жараён ташкилотнинг барча даражаларида амалга оширилади: алоҳида ходимларнинг ўзаро ва ташқи муҳит билан таъсири асосида ҳар кунги иш жараёнида; гуруҳларда, аъзолар умумий мақсад учун ҳамкорлик қилишганда; атроф-муҳитдан тескари алоқа таъсирини сезган ҳолда кейинги ўзгаришларни кутиш давомида бутун ташкилот тўлиқ ўқийди. Янги билимлар янги мақсадлар, процедура, кутишлар ва муваффақият мезонлар мазмунида ўз аксини топади. Икки турдаги ўқитиш мавжуд – «сақланувчи» ва «инновацион». Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling